Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Жахон иктисодиёти курсаткичлари янада пасайииши маълум килинди
Место рекламы

Жахон иктисодиёти курсаткичлари янада пасайииши маълум килинди

Экспертлар Бразилия, Хиндистон ва Россия буйича энг салбий прогнозларни бермокда.

Фото: REUTERS

Жахон иктисодиёти пасайиб кетди ва 2020 йил натижаларига кура аввал кутилганидан хам купрокка тушиб кетади. Бу хакда Fitch агентлигининг янгиланган прогнозида айтилмокда.

Апрель охирида агентлик тахлилчилари глобал ЯИМ йил якунларига кура 3,9 фоизга камайишини тахмин килганди, аммон эндиликда бу ракам 4,6 фоизга тенг булиши тахмин килинмокда. Бунга Еврохудуд ва Буюк Британия иктисодиётининг пасайиши борасидаги кутишларнинг кайта куриб чикилиши сабаб булди. Экспертлар пасайиш мос равишда 8,2 ва 7,8 фоизни ташкил килишини кутишмокда. Аввалги прогнозда бу курсаткич 7 ва 6,3 фоизга тенг булиши тахмин килинганди.

Шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар ЯИМ пасайиши буйича хам тахминлар ёмонлашган. Йил якунига кура, пасайиш 4,5 фоизни ташкил этади (Хитойни хисобга олмаганда), апрелда пасайиш 1,9 фоиз булиши тахмин килинганди.

Экспертлар Бразилия, Хиндистон ва Россия буйича энг салбий прогнозларни бермокда.

Хитой, АКШ ва Япония иктисодиёти пасайиши курсаткичлари аввалгидек колди. Уларда бу ракам мос равишда 0,7, 5,6 ва 5 фоизга тенг булади.

Жахон иктисодиётининг пасайишига коронавирус пандемияси окибатида мамлакатларда киритилган турли чеклов чоралари сабабли йирик ишлаб чикаришлар ва хизматларнинг тухтаб колганлиги сабаб булмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ILfLzuj19-fbjwHOjhzJP9hv0tXFayXQ

Охангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор корамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят хокимлиги

Охангарон туманидаги корамолчиликка ихтисослашган “Курама корабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли корамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари