Главные новости
Главная / Жахон / ЖССТ янги коронавирус таркалишини пандемия деб тан олмади
Место рекламы

ЖССТ янги коронавирус таркалишини пандемия деб тан олмади

Жахон согликни саклаш ташкилоти Хитойдаги янги коронавирусни пандемия деб тан олмади. ЖССТ маълумотларига кура, хозирча гап коронавируснинг куплаб таркалиш учокларига эга эпидемияси хакида бормокда.

Фото : EPA

Таъкидланишича, 2019-nCoV коронавируси таркалиши уни пандемия, яъни дунё микёсидаги кучли эпидемия деб тан оладиган даражага етмаган. Бу хакда ЖССТнинг пандемик ва эпидемик касалликлар булими бошлиги Сильвия Бриан матбуот анжуманда маълум килди.

“Хозирча бизда пандемия йук, биз коронавируснинг куплаб учокларга эга эпидемияси боскичидамиз ва бу учоклардан хар бирини йукотишга харакат килмокдамиз”, деб айтган ЖССТ вакили.

3 февралда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус дунё “глобал пандемияга хавфли даражада тайёр эмаслигини” айтган.

“Биз касалликнинг таркалишига карши курашга пулларни сочамиз, бирок у тугаганда, булиб утган вокеаларни унутиб, кейинги касалликнинг олдини олиш учун хеч нарса килмаймиз. Бундай калтабинлик хавфлидир ва ростини айтганда, тушунарсиз. Биз тайёргарликни уддалай олмасак, унда муваффакиятсизликка юз тутамиз”, деб огохлантирганди ЖССТ бош директори.

30 январда ЖССТ фавкулодда йигилишида Хитойдаги коронавирусни халкаро микёсдаги фавкулодда холат деб эълон килганди.

Турли мутахассислар 20 дан купрок давлатда кайд килинган 2019-nCoV коронавируси таркалиши тобора пандемияни эслатаётганидан огохлантиришмокда.

XXI асрдаги биринчи пандемия 2009 йилда чучка гриппи A (H1N1) таркалиши булган. ЖССТнинг бахолашича, ушбу касалликдан вафот этганлар сони 100 мингдан 400 минггачани ташкил килган. 2010 йил августда ушбу пандемия тухтагани эълон килинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Хориждаги ватандошлар уз гояларини Узбекистонда амалга оширишлари учун танлов эълон килинди

15 июндан бошлаб Тошкент шахрида «World Vatandosh Accelerator» (WVA – Ватандош халкаро акселератори) танлови бошланади. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари