Главная / Жамият / «Изох бор, лекин журъат йук». Узбек журналистикасининг бугуни хакида фикрлар
Место рекламы

«Изох бор, лекин журъат йук». Узбек журналистикасининг бугуни хакида фикрлар

«Олдин факат йулдаги чукурлар хакида ёза олган булсак, хозир ундан хам катта мавзуларни ёза оляпмиз, лекин ундан-да каттасини ёзгимиз келяпти. Коррупцион масалалар, манфаатлар тукнашуви хакида ёзгимиз келяпти».

Мухрим Аъзамхужаев

«Alter Ego» дастури муаллифи Кирилл Альтман Узбекистондаги онлайн медиа вакиллари билан сухбатлашди.

Дастурда соха ходимлари мамлакатдаги журналистика ва суз эркинлигининг бугунги холати борасидаги уз фикрлари билан уртоклашдилар.

Жумладан, Daryo.uz мухаррири Мухрим Аъзамхужаевнинг сузларига кура, мамлакатда матбуот ва блогерларнинг таъсири билан уз ечимини топаётган муаммоларнинг аксарияти – маиший масалалардир. Айрим мавзуларда эса расмийлар шунчаки сукут саклашни афзал билмокда.

– Давлатнинг кайсидир органлари, кайсидир амалдорлар ОАВда чикаётган, Telegram`да ёзилаётган нарсаларга эътибор беряпти. Ёки куркишяпти. Дейлик, Президент Администрациясидагиларга, Кабминдагиларга етиб бормаслиги учун муаммони хал этишга харакат килишяпти. Лекин хал килинаётган муаммоларнинг хам, кутарилаётган муаммоларнинг хам купи – маиший нарсалар.

«Снос»лар буйича хокимлар чикиб узр суради. Узр сурашгача олиб борилди-ю, лекин жуда хам туртинчи хокимият булиб кетдик, деб уйламайман. Суз эркинлиги энг юкори даражасига чикди, деган фикрда эмасман. Чунки шунака холатлар борки, кайта-кайта ёзасиз, ижтимоий тармокларда мухокама булади, лекин барибир хеч нарса узгармайди. У нарсани шунчаки «игнор» килишади, булди. Ундан утиб кетилади ва эсдан чикарилади.

«Ёзаверасиз-ёзаверасиз, фойдаси булмаяпти-ку? Узгармаяпти-ку?» дейди журналистлар. Хеч канака сигнал йук. Feedback йук. Нима киламан ёзиб, дейди. Кейин бошка мавзуга утиб кетади. Бу ерда журналистиканинг хам муаммоси бор, лекин бу муаммони сабаби – ижро ёки суд хокимиятининг бепарволигидан. Шунчаки «игнор» килишидан. Хеч канака жавоб олиб булмаганидан кейин, нима киламан ёзиб, дейди-да.

Мисолларни куп келтириш мумкин. Масалан, туртинчи хокимият булиб, биз 722 Range Rover`ларнинг ракамини ким ечиб олди, нега ечиб олди, била олганимиз йук. На шахар, на республика «ГАИ»си хеч канака изох бергани йук. Улар куркишмади хам-да. Шу ишни килганлар хам куркмаган.

Хеч канака изох олиб булмади. Range Rover`ларнинг раками ечиб олинган куни биз эрталабдан кечгача шахар ИИББга хам, «ГАИ»га хам, республика «ГАИ»га хам чикдик. Республика «ГАИ»: «Биз билмаймиз», деди. Шахар ИИББ: «Биз изох берамиз, факат кейинрок, кейинрок, кейинрок…» Хеч канака изох беришмади.

Галати холат-да. Бир кечада 40-50та Range Rover`ни шундай чакириб, номерини ечволиб, бошка номер берворса… Агар биз Комил Алламжонов айтганидек туртинчи хокимият булганимизда канакадир изох ола олган булардик. Изох бор… Лекин уни ёзишга журъат йук.

Узбекистонда суз эркинлиги борми, деган саволга журналист: «Кайсидир маънода бор», деб жавоб берган.

– Кайсидир маънода бор. Таккослашда куринади. Мисол учун, 2016 йилда биз бунака интервью хам килолмасдик. Хозир айтганим «722»лар тугрисидаги гапимни хам айта олмасдим. 2016 йилда биз мухокама килишимиз мумкин булгани – йуллардаги чукурлар, каердадир дарахт синиб тушгани эди.

Орадан уч йил утди, биз бемалол хокимларнинг айбини айта оляпмиз. Йулдаги чукур одамларни кизиктирмай куйди. Одамларнинг муаммолари кутарилган, улар: «Мана шу хокимни деб, шу амалдорни деб менинг ишим битмаяпти», деб айта оляпти. Олдин унака эмасди. Олдин гапиришдан куркишарди.

2016 йилга нисбатан суз эркинлиги бор, фарк ер билан осмонча. Биз уша пайтда канака гапириш мумкин, нимани сураш мумкинлигини билмаганмиз хам. Энди билдик. Чегара катталашиб кетди. Ва бизнинг хохиш-истакларимиз хам купайиб кетди. Олдин факат йулдаги чукурлар хакида ёза олган булсак, хозир ундан хам катта мавзуларни ёза оляпмиз, лекин ундан-да каттасини ёзгимиз келяпти. Коррупцион масалалар, манфаатлар тукнашуви хакида ёзгимиз келяпти.

Мухрим Аъзамхужаевнинг фикрича, куплаб мавзуларни кутариб чикишда хамон куркув бор.

– Гапириб булмайдиган мавзулар куп. Мавзу куп деган билан, бизда хали хам куркув бор. Балки 2016 йилда мумкин булмаган юзта мавзудан 75таси хозир мумкин булган булиши мумкин. Биз куркаётганимиз учун хали хам бу мавзуларга тегмаяпмиз. Бунинг окибатини билмаймиз. Агар ёзсак, бизга телефон булмайдими, олдимизга кимдир келмайдими…

Такикланган мавзулардан хам олдин, бу ерда энг асосий муаммо – узимиздаги куркув. Куркув хали чикиб кетгани йук. Чикиб кетмаётганига сабаб хам бор: бир хил холатлар буляптики, бир минора «А» деган булса, эртасига иккинчи минора чикиб, «Йук, А эмас, Б», деяпти. Биз эса тушунмаяпмиз, кайси бири буйича кетишимиз керак.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

z4dbQeWUFSBhLQeEsvJPUeEe6tuSZbEZ

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум килишди

Олимлар бир нечта тажрибалар утказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик руйхатини тузишди. Аникланишича, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари