Главная / Маданият / Истихора дуоси
Место рекламы

Истихора дуоси

dua«Истихора» сузининг лугавий таржимаси «яхшилик сураш»дир. Бир банда бир ишни килишга иккиланиб колса, Аллох таолодан унинг башоратини беришини сурайди.

Жобирдан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам бизга турли ишларда истихора килишни худди Куръондан бир сурани ургатгандек ургатар эдилар: «Бирингиз бир ишни килмокчи булса, икки ракъат намоз укисин. Сунг: «Аллохим! Сендан илминг билан яхшиликни сурайман. Кудратингдан кудрат сурайман. Улуг фазлингдан сурайман. Албатта, Сен кодирсан, мен кодир эмасман. Сен биласан, мен билмайман. Сен барча гайбларни ута яхши билувчи Зотсан.

Аллохим! Агар бу ишдан динимда, дунёимда, ишимнинг окибатида, тезида хам, кечида хам яхшилик борлигини билсанг, уни менга такдир килгин. Агар Сен бу ишдан динимда, дунёимда, ишимнинг окибатида, тезида хам, кечида хам ёмонлик борлигини билсанг, уни мендан, мени ундан бургин. Менга каерда булса хам, яхшиликни Узинг такдир килгин ва мени рози килгин», десин ва сунг хожатини айтсин».

Шарх: Демак, бир ишни килиш-килмасликни билмай кийналган киши тунда, ётишдан олдин икки ракъат намоз укиб, шу дуони килади. Кечаси туш куриб, унда яхшиликка ишора булса, уша ишни килаверади. Агар ишора яхши булмаса, уша ишни килмай куяверади.

Агар туш курмаса, эрталаб кунгли равшан, хурсанд, кайфияти чог булиб уйгонса хам, уша ишни килаверади.

Кунгли хижил булиб, ёмон кайфиятда уйгонса, бу ишни килмайди. Биринчи куни укиганда булмаса, иккинчи куни укийди. Булмаса, бирор ишора булмагунча укийверади.

Истихора гойибни билишга харакат килиш эмас. Истихора гойибни ута яхши билувчи Аллох таолодан тазарруъ ила яхшиликка эришишни сурашдир. Истихора килувчи одам уни гойибни билиш воситаси дея эътикод килиши мумкин эмас. Балки у истихорани яхшилик сураш воситаси деб эътикод килиши керак. Инсон гойибни билмайди ва билиши мумкин хам эмас.

Шайх Камолуддин Замилконий айтади: «Икки ракъат истихора намозини укиган одам кейин нимани истаса, шуни килаверсин. Кунгли ёришиши шарт эмас. Кунгли ёришса хам, ёришмаса хам – бари бир. Зотан, хадисда кунгил ёришиши шарт килинмаган».

Истихора ортидан фойда ёки зарар келадиган мухим ишларда килинади. Вожиб ёки мустахаб, харом ёки халолга ухшаш нарсаларда килинмайди. Оила куриш, уй сотиб олиш каби ишларда истихора килинади.

Бошка нарсаларда кундалик дуоларнинг узи етади.

Хаж ёки умра каби яхшилик ишлардаги истихора уларни килиш учун эмас, качон килиш ишорасини олиш учун булади.

Истихора дуоси ташаххуддан кейин, саломдан олдин укилади. Сурайдиган нарсасини тасаввур килса хам етади.

Жобир ибн Абдуллохдан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам масжидда – Фатх масжидида душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо килдилар. Бас, чоршанба куни икки намознинг уртасида ижобат килиндилар.

Шундан кейин мен качон бир огир иш килмокчи булсам, уша вактни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг уртасида дуо киладиган булдим. Албатта, ижобат билдим».

Шарх: Набий соллаллоху алайхи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Ахзоб урушида булган. Фатх масжиди гарб тарафдаги Силаъ тогининг тепаликларидан бирида булган. Уни Ахзоб масжиди хам дейилади.

Ушанда Расули Акрам соллаллоху алайхи васаллам тинимсиз дуо килдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у Зотнинг дуолари кабул булди.

Аллох таоло душманларга кишнинг совук кечасида ута совук шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, козонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга кочишга турдилар.

Чоршанба куни икки намознинг уртасидаги дуолар хам кабул булар экан. Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг дуолари кабул булганини курган сахобалар шу дуонинг кабул булиш шартларини урганиб олиб, хаётларида бунга амал килган эканлар.

Хозиргача хам илмли ва ахли фазл кишилар узларининг мухим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва ахамиятли дуоларини хам уша куни килиш пайидан буладилар.

Анасдан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам билан бирга эдим. Бир киши: «Ё Бадийъас-самаваати! Ё Хаййу! Ё Кайюм! Албатта, Сендан сурайман…» деди.

«Бу нима ила дуо килганини билдингизми? Жоним измида булган Зотга касамки, у Аллохнинг, агар дуо килинса, албаттаЗ ижобат буладиган исми билан дуо килди», – дедилар».

Шарх: Ушбу хадиси шарифдаги дуонинг маъноси куйидагича:

«Эй осмонларни йукдан бор килган Зот! Эй бархаёт Зот! Эй доим бор булиб, коим булиб турувчи Зот! Мен Сендан сурайман…»

Демак, мана шундай сифатларни айтиб килинган дуолар хам ижобат булар экан. Бу хадисда хам сахобаи киромнинг уз лафзлари билан килган дуолари келтирилмокда. Бундай дуони хам Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам тасдик килган эканлар.

Аллох таолонинг, агар дуо килинса, албатта, ижобат буладиган исмини Исмул Аъзам дейилади. Аллох таолонинг гузал исмларидан кай бири айнан Исмул Аъзам экани хакида уламоларнинг кирк хил гапи бор. Имом Суютий бу хакда алохида китоб тасниф килганлар.

Хофиз Ибн Хажар: «Санад жихатидан энг кучлиси: «Аллоху лаа илааха илла хувал Ахад ас-Сомад. Аллазий лам ялид, ва лам йулад. Ва лам якун лаху куфуван ахад», деган.

Шавконий: «Менимча, Исмул Аъзам – Лаа илааха илла хувал Хайюл Кайюм», деган.

Абдуллох ибн Амрдан ривоят килинади:

«Абу Бакр розияллоху анху Набий соллаллоху алайхи васалламга:

«Менга намозимда киладиган дуони ургатиб куйинг», – деди.

«Аллохим! Мен узимга узим куп зулм килдим. Гунохларни Сендан узга магфират килувчи йук. Узинг мени Уз хузурингда магфират килгин. Албатта, Сен куп магфират килувчи ва рахимли Зотсан», дегин», – дедилар».

Шарх: Бу дуо намознинг каерида укилиши айтилмаган. Уламолар таъкидлайдиларки, намознинг икки жойида дуо укиш афзал булади. Биринчиси: саждада, иккинчиси: ташаххудда. Бу хакда сахих ривоятлар келган.

Бу дуода банданинг уз нуксонларини тула тан олиши бор. Шунингдек, унда инъомнинг энг олийини сураш хам бор. Магфират гунохларни беркитиш ва учиришдан иборатдир. Рахмат эса яхшиликларни етказишдан иборатдир.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bx_-tNwjJVWz4egYAK6IJgMpRni9CyY0

Прописка тизимини соддалаштиришга оид лойиха эълон килинди. Жиддий узгаришлар кутилмокда

“Тараккиёт стратегияси” Маркази узининг расмий сайтида Тошкент шахри ва Тошкент вилоятига доимий прописка килиш тизимини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари