Главная / Маданият / Истигфорнинг муъжиза ва сирлари

Истигфорнинг муъжиза ва сирлари

istigforБир киши Хасан Басрийнинг олдиларига келиб, у зотга хосилсизлик ва кургокчиликдан шикоят килибди. У зот: «Истигфор айт», деб жавоб килибдилар.

Сунгра яна бир бошка киши йуксинлик ва камбагалликдан шикоят килибди, унга хам «Истигфор айт», деб, жавоб килибдилар. Шунда одамлар у зотнинг берган жавобларидан таажжубга тушибдилар.

У зот уларни иймоний фикхга, Куръоний фахм, Набавий хидоятга чакирибдилар ва ушбу ояту каримани тиловат килиб берибдилар:
«Роббингиздан магфират суранг, албатта, У куплаб магфират килувчидир», – дедим». «Шунда устингизга ёмгирни мул-кул килиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чака ила мадад берадир ва сизларга богу роглар килиб берур хамда анхорлар килиб берадир» (Нух сураси, 10-12).

Истигфор айтишнинг фойдалари

1. Хотиржамлик, хурсандчилик, осойишталик, осудалик, калб тинчлиги ва чиройли рохатни хохлайсизларми? Унда истигфор айтинглар!
«Роббингиздан магфират суранглар, сунгра Унга тавба килинглар, У Зот сизларни белгиланган муддатгача чиройли бахрамандлик ила бахраманд килур» (Худ сураси, 3).

2. Бакувватлик, саломатлик ёинки барча касалликлар, жисмоний камчиликлар ва турли офатлардан омонда булишни хохлайсизми? Истигфор айтинг!

«Эй кавмим, Роббингизга истигфор айтинг, сунгра Унга тавба килинг, шунда У устингизга ёмгирни мул-кул килиб юборади ва кувватингизга кувват зиёда килади» (Худ сураси, 52).

3. Кулфатларни даф килиш, турли халокатлардан хавфсиз, барча кийинчиликлар ва фитналардан тинч-омонда булишни хохлайсизми? Истигфор айтинг!!!

«Модомики, сен уларнинг ичида экансан, Аллох уларни азобламас. Модомики, улар истигфор айтар эканлар, Аллох уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33).

4. Шаррос ёмгирни, пок зурриётлар, солих фарзандларни, халол мол-мулкни, кенг ризкни истайсизми? Истигфор айтинглар.
«Роббингиздан магфират суранг, албатта, У куплаб магфират килувчидир», – дедим… (Нух сураси, 10).

5. Гунохларни каффорат килинишини, ажру савобларни зиёда булишини, мартабаларингизнинг кутарилишини истайсизми? Истигфор айтинглар!

«Ва: «Хиттотун», – денг, сизнинг хатоларингизни магфират киламиз ва яхшилик килувчиларга зиёда киламиз» (Бакара сураси, 58).
«Хиттотун» дегани «Афв эт, гунохимни кеч» деган маънони англатади.

Албатта истигфор гунохлардан покланиш учун энг яхши муолажадир. Албатта, Аллох сидки дилдан истигфор айтган кишидан рози булади. Чунки у холикидан кечирим сурайди ва …

1. Ривоят килинишича, Лукмон углига: «Эй угилгинам, тилингни Аллохуммагфирлий – Аллохим мени магфират кил, дейишга одатлантир. Чунки Аллохнинг унда хеч бир суровчини кайтармайдиган вактлари бор», деган экан.

2. Катодадан ривоят килинади: «Албатта, бу Куръон сизларга дардингизни, шифоингизни хам курсатиб куйгандир. Дард бу гунохлар, шифо эса истигфордир».

3. Хасан Басрий айтади: «Уйларингизда, дастурхон устида, йулларингизда, бозорларингизда ва мажлисларингизда истигфорни купайтиринглар, чунки сизлар качон магфират тушишини билмайсизлар.

Истигфор айтишнинг куринишлари
1. Саййидул истигфор:
Кимки уни кундузи чин дилдан айтиб, уша куни кеч кирмасдан аввал вафот этса, жаннат ахлидан булади. Ким уни тунда чин дилдан айтиб, тонг отишидан аввал вафот этса, жаннат ахлидан булади.
2. Астагфируллох.
3. Роббий игфирли.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари