Главная / Маданият / Исломда ижара хакида

Исломда ижара хакида

ijaraИжара – исломий фикхга оид атама булиб, лугатда «бирор нарсани ижарага (маълум эвазга вактинча фойдаланишга) беришга» айтилади. Истилохда эса «ижара» атамаси икки турли маъноларни ифодалашда кулланилади. Биринчиси, курсатилган хизматга туланган хак эвазига бирор кишининг хизматларидан фойдаланиш (ишга ёллаш)ни билдиради. Иш берувчи одам «мустаъжир», ишга ёлланган одам эса «ажир» деб айтилади.
Демак, А одам Б одамни идорасига менежер (бошкарувчи) ёки ойлик маош олувчи ходим сифатида ишга олса, А мустаъжир, Б эса ажир булади.

Худди шунингдек, агар А уз юкларини аэропортга элтиш учун хаммол хизматидан фойдаланса, А мустаъжир, хаммол эса ажир булади. Иккала холатда хам тарафлар уртасидаги муносабат ижара деб номланади. Ижаранинг бу тури бир киши иккинчи бир кишининг хизматидан фойдалангандаги хар кандай жараённи уз ичига олади. У шифокор, хукукшунос, укитувчи, ишчи ёки бирор кийматга эга булган бирор хизматни курсатадиган (такдим этадиган) хар кандай киши булиши мумкин.
Исломий хукукшунослик атамашунослиги, мусталахга кура, уларнинг хар бири ажир булади, хизматлардан фойдаланган (ижарага олган) инсон «мустаъжир», хизмат учун туланган хак эса «ужра» дейилади.
Ижаранинг иккинчи тури инсонлар хизматига эмас, активлар ёки мулк бировнинг мулки ёки даромадидан фойдаланиш хукукига боглик. Бунда ижара «маълум мулкдан фойдаланиш хукукини бошка бировга у тулайдиган ижара хаки эвазига бериш»ни билдиради. Бу холатда «ижара» атамаси инглиз тилидаги «лизинг» атамасига мос келиши мумкин. Бунда ижарага берувчи «муъжир», ижарага олувчи «мустаъжир», ижарага берувчига туланадиган хак эса «ужра» дейилади.
Ижаранинг икки тури хам Ислом хукукшунослиги адабиётларида муфассал баён килинган булиб, иккисининг хам уз конун-коидалари бор. Биз учун ижаранинг иккинчи тури ахамиятлирок, чунки у асосан сармоялаш шакли, шунингдек, молиялаштириш модели сифатида ишлатилади.
Лизинг шаклидаги ижаранинг конун-коидалари савдо коидаларига ухшаб кетади. Зеро, иккала муносабатда хам мулк бошка шахсга маълум киймат эвазига утказилади. Ижара ва савдо уртасидаги ягона фарк шундаки, савдода мулкни тасарруф килиш хукуки бутунлай харидорга утади, ижара муносабатларида эса мулкни тасарруф килиш хукуки мулк эгасида колади, ижарачига факат мулкдан фойдаланиш хукукигина берилади.
Шундай экан, ижара аслида молиялаштириш модели эмас эканлигини куриш мумкин. Бу худди савдо сингари оддий тадбиркорлик фаолияти, холос. Лекин баъзи сабабларга кура, айникса, солик масаласида юзага келадиган афзалликлари туфайли бу жараён гарб мамлакатларида молиялаштириш манбаси сифатида таркалиб борди.
Одатий фоизли карзлар такдим этиш урнига баъзи молиявий институтлар мижозларига жихозларни ижарага беришни бошлади. Жихозларнинг ижара хаккини белгилашда улар мулкни сотиб олиш билан боглик умумий харажатларни хисоблаб чикадилар ва ижара даври давомида эришиш мумкин булган фойда микдорини кушадилар. Шу тарзда хисоблаб чикилган умумий микдор ижара муддатидаги ойлар сонига булинади, натижада ойлик ижара тулови аникланади.
Ижара операциясидан шариат доирасида молиялаштириш манбаси сифатида фойдаланиш масаласи шартноманинг шартларига (шарт-шароитларига) боглик. Айтиб утилганидек, ижара молиялаштириш модели эмас, балки стандарт тижорий операция хисобланади. Шундай экан, ижара операцияси ижара муносабатлари учун белгиланган шариат коидаларига асосланган холда олиб борилади.
Демак, биз фикхда ижара учун белгиланган асосий коидаларни куриб чикишимиз керак булади. Бу коидаларни ургангач, ижарани молиялаш максадида кандай шартлар асосида ишлатиш мумкинлигини билиб оламиз.
Ижара билан боглик коидалар жуда куп, биз эса бу булимда операциянинг мохиятини тушуниб олиш учун зарур булган ва замонавий иктисод амалиётида мухим ахамиятга эга булган коидаларни умумлаштиришга харакат киламиз. Бу коидалар укувчига осон булиши учун киска тезислар (шархлар) тарзида келтириб утилади.
Ижаранинг асосий коидалари
1. Ижара – бу, бирор мулкнинг эгаси мазкур мулкнинг фойдаланиш хукукини бошка шахсга маълум муддат ва маълум тулов эвазига беришини ифодалайдиган шартнома.
2. Ижара объекти фойдаланишга ярокли нарса булиши керак. Фойдаланиш хукукига эга булмаган (фойдаланиб булмайдиган) объектлар ижарага берилиши мумкин эмас.
3. Ижара шартномаси кучга эга (ярокли) булиши учун мулкни тула тасарруф килиш (эгалик килиш) хукуки мулк эгасида колиши, ижарачига эса факат ундан фойдаланиш хукуки берилиши керак. Демак, истеъмол килмай туриб, фойдаланиб булмайдиган нарсаларни ижарага бериб булмайди. Шунинг учун пул, ейиладиган нарсалар, ёкилги, курол каби нарсаларда ижара муносабатлари мумкин эмас. Чунки уларни истеъмол килмай туриб, ишлатиб булмайди. Агар бундай нарсалар ижарага бериладиган булса, бу карз деб эътибор килинади ва бу борада карз муносабатларига оид меъёрларга амал килинади. Яроксиз ижара устида олинган хар кандай тулов карз хисобидан олинган даромад деб хисобланади.
4. Мулкка эгалик килиш хукуки мулк эгасида колар экан, мулкка эгалик килиш билан боглик булган мажбуриятлар хам унинг зиммасида булади, мулкдан фойдаланиш билан боглик булган мажбуриятлар эса ижарага олган шахс зиммасида булади.
Масалан, А уз уйини Б га ижарага берди. Бунда мулк билан боглик булган соликлар (мулк солиги) А нинг зиммасида булса, сув учун тулов, электр куввати учун тулов ва уйдан фойдаланиш билан боглик булган бошка барча харажатлар Б нинг зиммасида булади.
5. Ижара муддати шартномада аник ифодаланиши керак.
6. Ижарачи ижарага олинган мулкни ижара шартномасида курсатилган максадлардан бошка максадда ишлатиши мумкин эмас. Агар шартномада бундай максад курсатилмаган булса, ижарачи ундан одатда куллаш мумкин булган хар кандай максадда ишлатиши мумкин. Агар ижарачи ундан ноодатий тарзда фойдаланмокчи булса, бунинг учун мулк эгасидан кушимча рухсат олиши шарт.
7. Ижарачи ижарага олинган мулкка ижарачи томонидан нотугри фойдаланиш ёки эътиборсизлик окибатида етган хар кандай зарарни коплаб бериш мажбуриятига эга.
8. Ижара муддатида ижара мулкига нисбатан таваккалчилик мулк эгасида колади, яъни назоратдан ташкари омиллар туфайли етган хар кандай зарар мулк эгаси томонидан копланади.
9. Икки ёки ундан ортик шахс эгалик киладиган мулк ижарага берилиши мумкин, ижара хакки мулкнинг барча эгалари орасида уларнинг мулкдаги улушларига биноан (пропорционал равишда) таксимланади.
10. Мулк эгаларидан бири мулкдаги уз улушини бошкаларга эмас, факатгина узининг мулкдаги шеригига (мулк эгаларидан бошка бирига) ижарага бериши мумкин.
11. Ижара ярокли (жоиз) булиши учун ижарага берилган мулк (нинг кисмлари) тула аниклаб (белгилаб) берилган булиши керак.
12. Ижара хакки шартнома тузилаётган вактда бутун ижара муддати учун белгиланиши керак.
Ижара муддатининг турли даврлари учун турли хил микдордаги ижара хаки белгиланиши жоиз (мумкин), шарт шуки, хар бир давр учун ижара хаклари ижара бошиданок белгиланган булиши керак. Агар ижара муддатининг кейинги даврлари учун маълум ижара хакки (микдор) белгиланмаган булса ёки мулк эгаси ихтиёрига колдирилган булса, бундай шартнома кучда эмас (яроксиз) деб хисобланади.
Биринчи мисол: А уз уйини Б га 5 йил муддатга ижарага берди. Ижара тулови биринчи йил учун ойига 2000 рупия деб белгиланди ва кейинги йилдан хар йили узидан аввалги йилдан кура 10% куп булишига келишилди. Мазкур ижара жоиз (шаръий, ярокли) хисобланади.
Иккинчи мисол: Юкоридаги мисолдаги каби А биринчи йил учун ижара хаккини 2000 рупия деб белгилади. Кейинги йиллар учун ижара тулови микдори эса белгиланмади ва мулк эгаси (А) ихтиёрига берилди. Шартнома ярокли эмас, зеро, ижара тулови микдори белгиланмаган.
13. Мулк эгаси активни сотиб олиш (эришиш, кулга киритиш) жараёнида сарфлаган умумий харажатларига асосланиб, ижара туловини белгилаши (одатда молиявий лизингда шундай килинади), агар икки тараф хам бунга рози булса, шариат коидаларига зид эмас. Лекин бунда шариатда белгиланган барча бошка коидаларга риоя килиниши шарт.
14. Ижарага берувчи ижара тулови микдорини бир тарафлама ошириб олиши мумкин эмас, бунга олиб борувчи барча шартлар хам жоиз эмас.
15. Ижара тулови ёки унинг бирор кисми ижарага берилган актив етказилишидан аввал аванс сифатида туланиши мумкин, бирок мулк эгасининг бу тарзда олган тулови унда «кейинги туловлар хисобига» колади ва белгиланган санадан сунг (ижара муддати бошланганда) ижара тулови сифатида кабул килинади.
16. Ижара муддати ижарага берилаётган актив ижарачига топширилган пайтдан бошланади, ижарачи ундан фойдаланишни бошлаган-бошламагани ахамиятсиз.
17. Агар ижарага олинган актив уз функциясини (ижарачи уни айнан шу функцияси учун ижарага олган) йукотса ва уни кайта тиклаш имконсиз булса, ижара мазкур йукотиш содир булган пайтдан тухтатилади. Бирок агар бу йукотиш ижарачининг нотугри фойдаланиши ёки эътиборсизлиги окибатида руй берган булса, ижарачи мулк эгасига активнинг кийматини коплаб беришга масъул булади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари