Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Ипотека кредитининг бошлангич бадал ва фоизларнинг бир кисми давлат бюджети хисобидан коплаб берилади
Место рекламы

Ипотека кредитининг бошлангич бадал ва фоизларнинг бир кисми давлат бюджети хисобидан коплаб берилади

Вазирлар Махкамасининг карори билан “Уй-жой сотиб олиш учун фукароларга субсидия тулаш тартиби тугрисида”ги низом тасдикланди.

Фото: KUN.UZ

Низомга мувофик:

•  уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошлангич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир кисми давлат бюджети маблаглари хисобидан коплаб берилади;

•  уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож булган фукаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар буйича бахоланади;

•  туман (шахар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия туланадиган талабгорларни танлаш буйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар буйича бахолаш натижалари куриб чикилади.

Низомда белгиланишича, ариза берувчи субсидия олиш учун исталган туман (шахар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га узи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун руйхатдан утади.

Мехнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари буйича субсидия олиш тугрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

ДХМлар ва ЯИДХП оркали курсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга туловларсиз амалга оширилади.

Субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябригача булиб, ушбу муддат тугагандан кейин такдим этилган аризалар куриб чикилмайди.

Субсидия туланадиган фукароларни танлаб олиш буйича комиссия такдим этилган хужжатлар ва маълумотлар асосида хамда ижтимоий мезонлар буйича бахолаш натижаларига кура ариза берувчига ипотека кредитлари буйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тугрисида карор кабул килади.

Бошлангич бадал учун субсидия  шахарларда  сотиб олинадиган квартира кийматининг камида 20 фоизи, кишлок жойларда эса камида 10 фоизини ташкил этади.

Такдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) факат 1 марта берилади.

Низом доирасида шахар ва кишлок жойларда бирламчи бозордаги уй-жойлар ахолига бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ипотека кредитлари асосида сотилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ILfLzuj19-fbjwHOjhzJP9hv0tXFayXQ

Охангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор корамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят хокимлиги

Охангарон туманидаги корамолчиликка ихтисослашган “Курама корабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли корамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари