Главная / Жахон / Иорданияда харбий техника сув ости музейи ташкил этилди
Место рекламы

Иорданияда харбий техника сув ости музейи ташкил этилди

Иорданияда сув остида сузиш ихлосмандлари учун махсус яратилган музей пайдо булди. Бунинг учун Акаба курфазида жойлашган, мамлакатдаги ягона порт тубига 19 турдаги харбий техника туширилган.

El Mundo нашрининг хабар беришича, гап Иордания армиясида хизмат утаб булган эскириб колган вертолётлар, танклар, зирхли машиналар, зенит батареялари хакида бормокда. Улар маржонкояларга шикаст етказмаслик ва курфазнинг биотурфалигига таъсир килмаслик учун махсус танланган жойларга жойлаштирилган. Экспонатлардан атроф-мухитга зарар етказиши мумкин булган барча зарарли материаллар ва моддалар олиб ташланган.

vt8e3krpr2gq6tsyacmfi0o1ilx55fd0

8 та экспонат 15 метрдан 20 метргача чукурликда жойлаштирилган. Колган экспонатларни куриш учун эса 28 метрга шунгишга тугри келади. Таъкидланишича, музейга нафакат аквалангдан фойдаланишни биладиганлар, балки махсус капсулаларда денгиз тубига тушишни афзал курувчилар хам ташриф буюришлари мумкин. Музей вакилларидан бирининг умид килишича, ярим йил ичида бу музейга бутун дунёдан сайёхлар келишга улгуради. Сунгра харбий техника сув ости дунёсининг ажралмас кисмига айланади: маржон колониялари уларни камраб олиб, ичини эса денгиз жонзотлари эгаллайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

LUjhdQJyZ4S1f51Bxk3uhW41UKivjRVs

Байден илк бор Трампга импичмент эълон килишга чакирди

АКШ президенти лавозимига номзод Жо Байден Украина рахбариятидан унинг угли Хантер Байденга нисбатан тергов утказилишига …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари