Главная / Жамият / «Интернет имкониятларидан тулик фойдаланиш керак» — Президент узбек тили таргиботи хакида
Место рекламы

«Интернет имкониятларидан тулик фойдаланиш керак» — Президент узбек тили таргиботи хакида

Президент Шавкат Мирзиёев узбек тилига давлат тили макоми берилганининг уттиз йиллигига багишланган тантанали маросимда узбек тили таргиботида интернет имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги хакида гапирди.

rl6ar1tzq4crj2znxcaa9m1o_b16fxrv

«Айни пайтда ахоли, айникса, ёшларимиз турли маълумотларни асосан Интернет ва ижтимоий тармоклардан олмокда. Бинобарин, она тилимизни жозибали ва кизикарли тарзда такдим этиш, бунинг учун узбек тилининг компьютер дастурларини, онлайн дарсликлар, электрон лугатларни яратиш керак. Интернет имкониятларидан тулик фойдаланиб, узбек тилини кенг таргиб этиш буйича ишларимизни кучайтиришимиз лозим.

Давлат тили масаласи миллий гоямизнинг асосий тамойилларидан бири булиши зарур. Ёш авлод калбига она тилимизни болаликдан сингдириш максадида таълимнинг барча боскичларида узбек тилини замонавий ва инновацион технологиялар асосида мукаммал ургатишга алохида эътибор каратишимиз лозим. Токи, болаларимиз узбек тилида равон укийдиган, равон ёзадиган ва теран фикрлайдиган инсонлар булиб етишсин», деган президент.

Президент давлат тилига булган эътиборни мустакилликка булган эътибор деб билиш кераклигини таъкидлаган.

«Биз халкимизнинг такдири, эртанги куни хакида уйлар эканмиз, энг аввало, миллатимизнинг асл фазилатларини, гузал урф-одатларимиз, бетакрор санъатимиз ва адабиётимизни, она тилимизни куз корачигидай саклашимиз зарур.

Мухтасар айтганда, хар биримиз давлат тилига булган эътиборни мустакилликка булган эътибор деб, давлат тилига эхтиром ва садокатни она Ватанга эхтиром ва садокат деб билишимиз, шундай карашни хаётимиз коидасига айлантиришимиз лозим.

Бу олижаноб харакатни барчамиз узимиздан, уз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф-одат ва кадриятларимизга хурмат, Ватанга мехримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак», деган давлат рахбари уз нуткида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

z4dbQeWUFSBhLQeEsvJPUeEe6tuSZbEZ

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум килишди

Олимлар бир нечта тажрибалар утказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик руйхатини тузишди. Аникланишича, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари