Главные новости
Главная / Жамият / International Hotel Tashkent мехмонхонасида биринчи халкаро тукимачилик анжумани булиб утди
Место рекламы

International Hotel Tashkent мехмонхонасида биринчи халкаро тукимачилик анжумани булиб утди

Тошкентдаги International Hotel Tashkent мехмонхонасида булиб утган биринчи халкаро тукимачилик анжумани мамлакатда тукимачилик индустриясини ривожлантириш стратегияси ва халкаро хамкорликни мустахкамлаш масалаларига багишланди, деб ёзадиУзА.

Фото: УзА
Фото: УзА

«Узтукимачиликсаноат» уюшмаси ва бошка ташкилотлар хамкорлигида ташкил этилган тадбирда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, Иктисодиёт, Ташки савдо вазирликлари, тукимачилик корхоналари вакиллари ва хорижлик мехмонлар иштирок этди.

«Узтукимачиликсаноат» уюшмаси раиси I.Хайдаров, ЕХХТнинг Узбекистондаги лойихалари координатори Жон Макгрегор, Туркия Республикасининг Узбекистондаги фавкулодда ва мухтор элчиси Ахмет Башар Шен ва бошкалар Узбекистон билан бошка давлатлар уртасидаги иктисодий алокаларни мустахкамлаш борасида амалга оширилаётган ислохотлар самарасида барча йуналишлар, хусусан, тукимачилик ва тикув-трикотаж сохасининг равнакида узаро манфаатли хамкорликлар мухим ахамият касб этаётганини таъкидлаб утди.

Тадбирда таъкидланганидек, Вазирлар Махкамаси карорига мувофик, шу йил 13 та тукимачилик кластерлари ташкил этилади ва улар тугридан-тугри фермер хужаликлари билан пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришга контрактация шартномаларини имзолайди. Албатта, бундай имкониятлар тармок фаолиятини такомиллаштириш, хом ашёни кайта ишлаш, юкори кийматли тайёр махсулотни ишлаб чикариш ва экспорт килиш буйича ягона комплекс жараённи яратишда мухим омил хисобланади.

Тадбир доирасида тукимачилик сохасини янада ривожлантириш, махсулот турларини купайтириш, экспорт салохиятини ошириш, халкаро тажрибаларни амалиётга жорий килиш, шунингдек, Узбекистон тукимачилик саноатини ривожлантириш учун Бангладеш тажрибасини урганиш каби масалалар юзасидан хам фикрлар алмашилди.

Анжуман пойтахтдаги «Узекспомарказ» миллий кургазмалар мажмуасида уз ишини бошлаган UzTextile Expo 2018 биринчи текстил ва мода саноати ва «Тукимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2018» ун иккинчи Марказий Осиё халкаро кургазмаларининг муваффакиятли утказилишида мухим ахамиятга эга.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Россиядан бошка аъзо давлатларнинг савдо баланси манфий — ЕОИИ хакида фактлар сузлаганда

Евросиё иктисодий иттифоки мавзуси кутарилгач Узбекистон хукумати бу иттифокка кириш ёки кирмаслик хакида карор кабул …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари