Главная / Жахон / Инсониятни халок этувчи энг асосий тахдидлар руйхати тузилди

Инсониятни халок этувчи энг асосий тахдидлар руйхати тузилди

Британиянинг Blueclaw маркетинг агентлиги Ер юзидаги хаётга нисбатан энг асосий тахдидлар руйхатини тузди. Руйхат How Will The World End ресурсида эълон килинди.

Мазкур руйхат 50та турли манба, жумладан, БМТ статистикаси, Жахон согликни саклаш ташкилоти, НАСА каби ташкилотлар маълумотлари асосида тузилди. Муаллифлар туртта асосий тахдид  – эпидемиялар, ядро уруши, табиий офатлар ва Ерга астероид кулашини ажратиб олишди.

b804purqupetgu3hysud1zffc13lkaue

Агентлик халокат келтирувчи касалликлар сифатида сил, мавсумий грипп, вабо, Эбола вируси, менингит, Ласса истимаси, улат, Марбург вирусини ажратиб курсатишган. Улар орасида энг хавфлиси деб сил касаллиги эътироф этилди.

Ядровий уруш эхтимоли хам кейинги вактда энг юкори даражадаги тахдидлардан бири деб топилди. Очик маълумотларга кура, АКШ энг куп – 1030 марта, Россия эса 715 марта ядровий курол синовини утказган. Агентликнинг хисоб-китобига кура, инсониятни бутунлай йук килиб юбориш учун АКШ 5351 марта, Россия эса 4206 марта ядровий портлашни амалга ошириши лозим булади.

Ерга астероид кулаши эхтимоли жуда кам, аммо НАСА сайёрамизга якин юз йил ичида якин келадиган астероидларни кузатиб келмокда. Ана шундай астероидлардан бири диаметри 3,9 километр булган Florence астероидидир. Унинг зарбаси 1,2 миллиард кишининг улимига сабаб булиши мумкин.

Асосий иклимий тахдид сифатида глобал исиш курилмокда. Маълумотларга кура, 2025 йилга келиб сайёрадаги хаво яна икки даражага ортади.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари