Главная / Сиёсат / Инсон хукуклари буйича Осиё форумида Олий Мажлис ва ЕХХТ бюроси уртасида меморандум имзоланди

Инсон хукуклари буйича Осиё форумида Олий Мажлис ва ЕХХТ бюроси уртасида меморандум имзоланди

Аввал хабар берганимиздек, Самарканд шахридаги Форумлар мажмуасида Инсон хукуклари буйича Осиё форуми иш бошлади. Бу хакда УзА маълум килди.

Фото: УзА
Фото: УзА

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан утказилаётган кенг микёсли тадбир БМТнинг Инсон хукуклари буйича Олий комиссари бошкармасининг Марказий Осиё буйича минтакавий бюроси, БМТнинг Узбекистондаги доимий ваколатхонаси, БМТ Тараккиёт дастурининг мамлакатдаги ваколатхонаси ва Истанбулдаги минтакавий маркази, ЕХХТнинг Узбекистондаги лойихалари координатори ва Демократик институтлар ва инсон хукуклари буйича бюроси, Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси хамкорлигида ташкил этилди.

«Инсон хукуклари умумжахон декларацияси кабул килинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий тахдидлар ва реал вокелик» мавзусидаги форумда миллий ва хорижий экспертлар, парламент ва суд тизими, хукукни мухофаза килувчи идоралар, хисоботлар такдим этиш ва кейинги харакатлар буйича давлат мувофиклаштириш органлари, инсон хукуклари буйича миллий институтлар, фукаролик жамияти ташкилотлари ходимлари, халкаро ва минтакавий ташкилотлар вакиллари иштирок этмокда. Шунингдек, тадбирга Россия, Хитой, Хиндистон, Эрон, Марказий Осиё давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Мугулистон, Афгонистон каби катор мамлакатлардан вакиллар келган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йуллаган табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Нигматилла Йулдошев укиб эшиттирди. Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг видеомурожаати тингланди.

Фото: УзА
Фото: УзА

БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия буйича минтакавий марказ рахбари Наталя Герман инсон хукуклари буйича Осиё форуми 2017 йил ноябрь ойида Самаркандда утказилган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, баркарор ривожланиш ва тараккиёт йулидаги хамкорлик» мавзуидаги халкаро анжуманнинг узвий давоми эканини кайд этиб, бу галги тадбир нафакат минтака халклари, балки бутун Осиё учун ахамиятли эканини таъкидлади.

Форумда, шунингдек, ЕХХТнинг Демократик институтлар ва инсон хукуклари буйича бюроси директори Ингибёрг Солрун Гисладоттир, МДХ Ижроия кумитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев, ЕХХТ парламент ассамблеяси раиси Георгий Серетели, БМТ Инсон хукуклари буйича Олий комиссарининг махсус вакили Адам Абделмула ва бошкалар инсон хукукларини химоя килиш борасида бугунги кунда халкаро микёсда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар, мазкур анжуманнинг ахамияти хакида суз юритди.

Парламентлараро иттифок Бош котиби Мартин Чунгонгнинг форум иштирокчиларига мурожаати тингланди.

Осиё форуми доирасида Олий Мажлис билан ЕХХТнинг Демократик институтлар ва инсон хукуклари буйича бюроси хамда ЕХХТнинг Узбекистондаги лойихалари мувофиклаштирувчиси уртасида узаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари