Главная / Технологиялар / Имей узи нима ва у нега муаммо буляпти? Вазирлик жавоб берди​
Место рекламы

Имей узи нима ва у нега муаммо буляпти? Вазирлик жавоб берди​

Ижтимоий тармокларда чет элдан келган фукаролар паспорт маълумотлари угирланиб, бошка телефонларга uzimei’дан руйхатдан утказилаётгани хакида шикоятлар купаймокда. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакили ушбу масала юзасидан Kun.uz саволларига жавоб берди.

Вазирлик матбуот котиби Шерзод Ахмадовнинг кайди этишича, мобиль курилмани руйхатдан уткази икки хил усулда амалга оширилади: Узбекистонга четдан кириб келган жисмоний шахсларда булган мобиль восита хамда урнатилган тартибда божхона назоратидан утган, мамлакатга юридик ташкилот томонидан тижорий максадларда импорт килинган уяли алока воситалари кайдга олинади.

Руйхатга олишда нега муаммо буляпти (IMEI узи нима)?

«Куни кеча таркаган хабарларга караганда, айрим фукаролар чет элдан кайтгач, уяли алока воситасини паспорти билан руйхатдан утказа олмаган. Мобиль курилмаларни Узбекистонга жисмоний шахслар хам олиб кириши мумкин, аммо унинг микдори чекланган ва бу конун билан тартибга солинади. Демак, хакикатан четдан кайтганини тасдиклаш оркали фукаролар хориждан Узбекистонга олиб келган телефонларини руйхатдан утказиши керак эди.

Юзага келган холат буйича хукукни мухофаза килувчи органларга мурожаат этдик. Негаки, шахсга оид маълумотлар учинчи шахс томонидан ноконуний фойдаланилган булиши мумкин. Бу тергов-суриштирув жараёнида ойдинлашади», — дейди Ахмадов.

Мобиль курилмаларни руйхатдан утказиш нега керак?

Хукуматнинг тегишли карори билан, Узбекистонда мобиль курилмаларни хисобга олиш тизими жорий этилган. Хужжатга кура, бундан кузланган максад – «истеъмолчиларга сифатли мобил курилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, ички бозорни контрафакт махсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан химоя килиш хамда телекоммуникация бозорида соглом ракобат мухитини шакллантириш» эди.

Шерзод Ахмадовнинг билдиришича, руйхатга олинган уяли алока восита йукотилган ё угирланганда эгасининг сурови асосида курилма «кора руйхат»га киритилиши мумкин. Яъни угирланган мобиль курилмадан фойдаланишнинг техник имконияти йуколади.

Мобил курилмаларнинг IMEI-кодларини автоматик тарзда руйхатдан утказиш 2019 йил 31 октябрига кадар бепул амалга оширилиши белгиланиб куйилганди. Бунга кадар, тизим оператори томонидан автоматик тарзда мобил курилмалар IMEI-кодларини руйхатдан утказиш амалга оширилиб келинган. 2019 йил 1 декабрга кадар бепул, аммо мажбурий руйхатдан утказиш тадбири булиб утди. Шундан сунг, уяли алока воситасида SIM-карта фаоллаштирилгандан бошлаб 30 кун ичида курилмани хисобга куйдириш БХМ 20 фоиздан (44 600 сум) тулов ундирила бошланди.

Ушбу муддатдан сунг курилмалар IMEI-кодларини UZIMEI тизимидан руйхатдан утказиш учун 25 фоиз БХМдан (55 750 сум) тулов амалга ошириш керак булади.

Тулов нега керак?

Феълан солик, мажбурий йигимга ухшаш тулов хукумат карорига мувофик, республика телекоммуникация инфратузилмасини, шу жумладан кишлок ва чекка ахоли пунктлари, туристик ва рекреацион худудларда ривожлантириш лойихаларини, шунингдек, Вазирлар Махкамасининг карорларига мувофик давлат органларида амалга оширилаётган ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш лойихаларини максадли молиялаштириш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамгармасига йуналтирилади.

Вазирлик кошидаги «Узбекистон телекоммуникация тармокларини бошкариш республика маркази» ДУК матбуот котиби Зилола Иноятова баёнотига кура, туловнинг айнан 44 минг сум атрофида этиб белгиланишида «республика иктисодий сиёсатини инобатга олинган».

«Тизимни жорий этиш ва унинг ишлашини таъминлаш учун белгиланган микдорда сарф-харажатлар килинган. Келиб тушаётган маблагнинг айрим кисми ушбу харажатларни коплашга йуналтирилган. Шунингдек, UZIMEI тизимини техник жихатдан ривожлантириш, тулов тизимларини жорий этиш учун килинган харажатларни коплаш, «Узбекистон почтаси» АЖ хизматларига, мижозларга хизмат курсатаётган ходимларга ойлик тулаш талаб килинади», — деган у.

Ахоли туловдан норози булган

Жорий йил февралда «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида мобиль курилмaлaрнинг IMEI-кодлaрини руйхaтдaн уткaзишни соддaлaштириш хакида петиция эълон килинди.

Мурожаатда жисмоний вa юридик шaхслaрдaн мобил курилмaлaрнинг IMEI рaкaмлaрини руйхaтгa олиш учун aхолидaн ундирилaдиган туловлaрни бекор килиш вa руйхaтгa олишни янада соддaлaштириш тартибини жорий этиш суралганди.

Етарлича овоз туплаган петиция парламент депутатлар томонидан урганиш бошланганди. Ишни урганувчи гурух таркибида фаолият юритган депутат Дониёр Ганиев Telegram-каналида мобиль курилмани хар ким йилда бир марта бепул хисобга куйдириш хукукига эга булиш керак, дея муносабат билдирганди. Аммо парламент урганиши кандай якунлангани хакида ахборот йук.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

UGCBmp0IKvFMkI25O4iMYYhCUyrl1qk

Швецияда илк 5G тармоги ишга туширилди

Tele2 телекоммуникация компанияси 24 май куни Швецияда янги авлоддаги мобил алока тармоги 5G’ни биринчи булиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари