Главные новости
Главная / Жамият / “Илм урганишдан, кузлаган максадларингиз сари дадил кадам ташлашдан чарчаманг” – Сенат раиси ёшларга байрам табриги йуллади
Место рекламы

“Илм урганишдан, кузлаган максадларингиз сари дадил кадам ташлашдан чарчаманг” – Сенат раиси ёшларга байрам табриги йуллади

 Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Узбекистон ёшларига табрик йуллади.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Ассалому алайкум, азиз ёшлар!

Барчангизни 30 июнь – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этаман.

Бугун сизлар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Зеро, ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, буш вактларини мазмунли утказиши, таълим олиш ва касб урганишга булган талаби давлатимизнинг доимий диккат марказидадир.

Президентимизнинг Узбекистон ёшларига йуллаган табригида таъкидланганидек, ёшларимизни жисмоний соглом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун беш ижобий ташаббус доирасида куплаб стадионлар, сув хавзалари, спорт мажмуалари ва саройлари барпо этилмокда. Энг мухими, фарзандларимиз уртасида спорт билан мунтазам шугулланадиган, соглом турмуш тарзини уз хаётий максадига айлантирган йигит-кизлар сафи кенгайиб бормокда.

Албатта, бунга жавобан угил-кизларимиз жонкуярлик, ватанпарварлик ва хамжихатлик туйгуларни хис килган холда турли ташаббусларни илгари сурмокда.

Мамлакатимизда ёшларнинг хукук ва манфаатларини химоя килиш борасида мустахкам ташкилий ва хукукий база яратилган. Бу борада бир катор меъёрий-хукукий хужжатлар кабул килинган.

Албатта, яратилаётган имкониятлардан окилона фойдаланаётган юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, катъий позицияга эга ёшлар мамлакатнинг бугунги ва эртанги тараккиётида тобора хал килувчи кучга айланиб боряпти. Шу уринда махаллий Кенгашларда 262 нафар 30 ёшгача булган депутатлар фаолият олиб бораётгани бизни бехад кувонтиради.

Яна бир жихат, кадрлар сиёсатида хам ёшлар омилига алохида эътибор каратилиб, билимли, ташаббускор ёшларимизга энг масъулиятли вазифалар ишониб топширилмокда. Ёшлар парламенти шулар жумласидандир.

Куни кеча Сенатнинг “Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати хузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш тугрисида”ги карори кабул килингани хам мамлакатимизда ёшлар сиёсатига алохида ахамият каратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Албатта, бу ёшларнинг манфаатларини химоя килиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чикиш, конун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш имконини беради. Колаверса, булгуси Сенат аъзолари хамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан максад ва аник лойихаларга йуналтириб бориш каби вазифаларни руёбга чикаришда мухим ахамият касб этади. Киска килиб айтганда, давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларнинг иштирокини таъминлашга хизмат килади.

Ишончим комилки, Ёшлар парламенти угил-кизларимизнинг уз фикрларини баралла айтиши учун юксак минбар булади. Сабаби, Ёшлар парламентининг хар бир аъзоси узи истикомат киладиган худуд ёшларига тегишли муаммоларини урганиб, сабабларини аниклаб, уни ёшлар уртасида мухокама килади, ёшларни конун ижодкорлиги жараёни, парламент назорати билан якиндан таништириб боради.

Кадрли ёшлар!

Барчангизни Ёшлар куни ва Ёшлар парламенти аъзолигига сайланганингиз билан яна бир бор самимий кутлайман. Сизларга сихат-саломатлик, улкан муваффакиятлар тилайман! Илм урганишдан, кузлаган максадларингиз сари дадил кадам ташлашдан чарчаманг!

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bR7jLcdC7-QqXs9U6iiEi4v4G_qS4qHo

Сеул мэри жонсиз холда топилди. У президентликка номзод сифатида курилаётганди

Жанубий Корея пойтахти мэри Пак Вон Сун гойиб булиб колгач, кун давомида уни кидирган полициячилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари