Главные новости
Главная / Жамият / Ижтимоий ёрдам олиш тартиби, «Саховат ва кумак» харакати фаолияти — Элмира Боситхонова билан сухбат
Место рекламы

Ижтимоий ёрдам олиш тартиби, «Саховат ва кумак» харакати фаолияти — Элмира Боситхонова билан сухбат

Бир муддат аввал Узбекистонда коронавирус пандемиясидан кийналаётган ахолини куллаб-кувватлаш максадида «Мехр-шафкат ва саломатлик» фонди иш бошлаган эди.

Кейинрок, 20 апрель куни «Саховат ва кумак» умумхалк харакатини йулга куйиш ташаббуси илгари сурилди.

Kun.uz мухбири фонд ва харакат тузилмалари уртасидаги фарк, уларнинг доирасида ахолига кай даражада кумак берилаётгани ва бошка мухим саволлар юзасидан Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазири уринбосари Элмира Боситхонова билан киска сухбат ташкил килди.

— Пандемия даврида кийналаётган ахолини куллаб-кувватлаш максадини кузлаган икки хил жамгарма нима учун зарур эди ва улар бир-биридан кандай фарк килади?

— «Мехр-шафкат ва саломатлик» фонди аввалдан Согликни саклаш вазирлиги тизимида мавжуд эди. Маблаги етмаган беморларга мураккаб амалиётлар учун, кимматбахо дорилар учун зарурат булганда фонд рахбарига – Согликни саклаш вазирига мурожаат киларди. Кенгаш томонидан мухокама килиб тасдиклангандан кейин дори-дармон, даволаш муолажалари учун маблаглар ажратилар эди. Пандемия муносабати билан фонднинг манбалари ва ваколатлари бироз кенгайтирилди. Пандемия шароитида саховатпеша инсонлар сони купаяётгани, уларда ёрдам бериш истагининг ортаётганини кургандан кейин бу борада маблагларни кабул киладиган ва уларни тизимли, тартибга асосланган холда таксимлайдиган фонднинг кераклиги учун ташкил этилди.

Фонднинг давлат бюджетида «Махалла» фондидан уз манбалари, ахоли орасидаги хомийлари бор эди. Хозирда кузатилаётган пандемия ахоли учун аввал кузатилмаган янгиликларни олиб келяпти. Ижобий маънода хам, салбий маънода хам янгиликлар булди. Хомийларнинг муносабати, бу хомийлик ёрдамини таксимлаш жараёнлари хам бизга янгилик. Бу жамгарма хам кенг маънода хизмат килишини ният киляпмиз.

— Дейлик, хозирги жараёнда бирор бир тадбиркор махалласидаги 5-6 нафар ёрдамга мухтож оилани карамогига олмокчи. У узи ёрдам курсатадиган оилаларни танлаб олган ва бу харакатда хам иштирок этмокчи. Мана шу жараённинг тартибини тушунтириб бера оласизми?

Элмира Боситхонова

— Давлат рахбари бу умумхалк харакатнинг асосий тамойилларини эълон килаётганларида эхтиёжманд булган оилаларнинг руйхатини хам, саховатпеша инсонларнинг руйхатини хам – кимга таксимланиши, кандай килса, максадга мувофик булади, санаб утгандилар. Чунки саховатпеша инсоннинг хам оилани танлашида кандайдир кийинчиликлар булиши мумкин. Мана шу масалада махалла фукаролар йигинини, хокимиятдаги сектор рахбарларининг масъулиятини алохида айтиб утдилар. Эхтиёжмандларни хам, саховатпешаларни хам жамлашда икки тузилма – МФЙ ва хокимият секторларининг хамкорликдаги иштироки. Бу хамкорлик хам хали етарли эмас, чунки бунинг янада аник булиши, янада шаффофрок булиши учун бу руйхатлар депутатларнинг махаллий кенгашида мухокамаларга куйилади. Мухокамадан утгандан кейин тасдикланиши ва ижро учун хокимиятга берилиши назарда тутилган. Шунинг учун хар кандай саховатпеша инсон, албатта, узи ёрдам бермокчи булган эхтиёжманд оилалар буйича МФЙ раисига мурожаат килади.

— Хар бир худудда хисоб ракамларда пуллар йигиляпти. Бу пуллар кайси куринишда ва кимлар томонидан таксимланади?

— Маблагнинг сарфланиши саховатпеша инсоннинг истагига караб хам килинади. Бу тизимда эхтиёжмандларнинг кулига пулни накд куринишда бериш деярли кабул килинмайди. Хар бир эхтиёжманд фукарога алохида пластик карта очилади. Маблаг пластик картага утказиб берилади. Маблаг бирон шифохонада даволаниши учун сарфланадиган булса, маблаг пластик карта оркали шифохонага утказиб берилади.

— Пул маблаглари хаммага бир хилда таксимланадими ёки эхтиёжга караб куп ёки кам булиши хам мумкинми?

— Озик-овкат микдори киши бошига бир хилда таксимланади. Оилалар ногирон киши борлиги, куп болали эканлиги, кексаларнинг борлигига караб гурухланган. Тиббий нуктаи назардан бир кишига канча озик калорияси керак булса, бир оилага 15 кунга етадиган озик-овкат махсулотлари етказиб берилади. Низомга асосан, бир оилага бир ойда икки маротаба озик-овкат махсулотини хар бир оила аъзосига етадиган килиб етказишимиз мумкин. Дори-дармон учун маблаг дорининг нархига караб пластик картага утказиб берилади. Даволаш хам худди шундай.

— Хайриялар килиняпти. Лекин хали хам бирор бир ёрдам етиб бормаган оилалар хали жуда куп. Хайрия ёрдами етиб келмаган оилалар ёрдам олиш учун кимга ва кандай мурожаат килиш керак?

– Бу борада бутун дунё хамжамияти катори биз хам тажриба орттиряпмиз, яна бир бор эслатадиган булсак, 1197 ишонч раками ташкил этилган. Бу телефон ракамларида волонтёрлар ишлади. Шунда хам мурожаатлар устма-уст тушгани учун етиб бормаган холлар булди. Кимлардир кунгирок кила олмади, жуда куп кунгирок булгани учун хаммасини бирданига урганиб озик-овкат етказишга имконият булмади, 1 кунда эмас 3-4 кунда етказиб беришга тугри келган пайтлар булди. Бу ракам хам етарли булмади. Хар бир туманда, шахарчада уз ракамини очдик. Бу ракамлар хам етмади. Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлигининг хар бир худуддаги рахбари шахсий ракамларини хам бердик. У оркали хам мурожаатлар кабул килинди. Мен узим хам телеграм каналим оркали келган хар бир мурожаатга жавоб беришга хааркат килдим. Бу хали тажриба булгани учун ишларни тизимли тахлил килиб, кейинги боскичларда яхшилаб бориш учун куп харакат килишимиз керак экан. Шунинг учун кимгадир ёрдам булмади, кимга эътибор булмади деганда, барча имкониятларни куллаб куришларини ва энг асосийси, махалла рахбариятининг бу борадаги масъулиятини нафакат раиснинг узига ташлаб куйишимиз, балки раиснинг обрусини ошириш учун жамият хам, махалла ахли хам баробар хизмат килиши керак. Эхтиёжмандлик хакидаги маълумот биринчи галда махалла раиси ва унинг уринбосарларига етиб бориши биз учун энг асосий максаддир.

— Жамоат фонди ва умуммиллий харакат коронавирус пандемияси шароитида ахолига ёрдам бериш учун тузилди. Табиий офатлар ёки ходисалар булгандагина фонд тузилиши бундан кейин хам давом этадими ва бу ишлар качондир битта тизимга солинадими?

— Техноген фалокатлар, табиий офатлар одамзот хаётида куп булиши мумкинлигини янги тарихда хам, хозирги даврда хам куряпмиз. Офатлар чогида мамлакатнинг ёрдамга мухтож ахолиси бир вактнинг узида купайиб кетиши ёки уларнинг узок вакт давомида куп булиб туришига олиб келишини эътиборга олиб, «Саховат ва кумак» харакати бежиз таклиф этилмади. Бундай харакатлар факатгина офатлар даврида эмас, ислохотлар даврида хам мухим эканлигини, осойишталик даврида хам харакатларимизнинг кам-кустларини бартараф этишга ва унинг манзилли, муддатли, шаффоф ишлашига эришишимизга, бу борада ахолидан булаётган эътирозларни эмас, миннатдорликни купрок эшитиш учун барча чораларни куришимиз кераклигини айтмокчиман.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари