Главная / Маданият / Ифтор пайтидаги дуо

Ифтор пайтидаги дуо

iftor-duoИбн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам качон ифтор килсалар: «Захабаз замаъу ва баталлатил уруку ва сабатал ажру иншааллох», яъни «Гунох кетди, томирлар хулланди ва, иншааллох, ажр собит булди», дер эдилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят килишган.

Шарх: Ифтор пайтида дуо тусиксиз кабул булиши маълум ва машхур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар эса огиз очиш дуоларидир. Шулардан бирини ёдлаб олиб, огиз очиш пайтида укишга одатланилса, жуда хам яхши булади.

Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам качон ифтор килсалар:

«Аллохумма лака сумту ва ала ризкика афторту», яъни «Эй бор Худоё, Сен учун руза тутдим ва Сен берган ризк ила ифтор килдим», дер эдилар».

Абу Довуд ва Табароний ривоят килишган.

Табаронийнинг лафзида:

«Бисмиллахи. Аллохумма лака сумту ва ала ризкика афторту», яъни «Бисмиллахи. Эй бор Худоё, Сен учун руза тутдим ва Сен берган ризк ила ифтор килдим», дейилган.

Абдуллох ибн Зубайр розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Саъд ибн Муозникида ифтор килдилар ва сунгра:

«Афтора индакум ас-соимуун ва акала то амакуму ал-аброру ва соллат алайкумул малоика», яъни, «хузурингизда рузадорлар ифтор килдилар, таомингизни яхшилар едилар ва фаришталар сизга салавот айтдилар», дедилар».

Ибн Можа ривоят килган.

Шарх: Араб улкаларида Рамазондан бошка пайтларда хам мехмондорчилик охирида юкорида зикр килинган дуони укишга одатланишган.

Ушбу хадисдан ахли фазлларни чакириб ифтор килиш маргуб экани келиб чикади. Чунки ансорийларнинг Авс кабиласи улуги Саъд ибн Муоз розияллоху анхунинг Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам бошлик сахобаларни ифторга чакиришлари шунга далолат килади. Шу билан бирга, бировнинг зиёфатида булган шахс унинг хакига дуо килиши кераклиги хам чикади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари