Главные новости
Главная / Маданият / Ички саёхатлар ва оммавий тадбирлар вактинчалик тухтатилади
Место рекламы

Ички саёхатлар ва оммавий тадбирлар вактинчалик тухтатилади

Мамлакатда коронавирус таркалиши билан боглик вазият баркарор холатга келгунга кадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни тухтатиш тавсия этилди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 17 март кунидаги коронавируснинг мамлакатга кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Республика махсус комиссияси карорига кура, сайёхлик компаниялари, жамоат ташкилотлари ва йирик саноат корхоналарига мамлакатда коронавирус таркалиши билан боглик вазият баркарор холатга келгунга кадар ички туризмни ривожлантиришга доир тадбирларни тухтатиш тавсия этилди.

Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси хабарига кура, республика худудида утказилиши режалаштирилган барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, халкаро тадбирлар ва спорт мусобакалари, театр, кино ва концерт дастурлари вактинча тухтатилади.

Махсус комиссия карорига асосан, Транспорт вазирлиги карантин муддати даврига тугри келувчи туризм максадида харид килинган хаво ва темир йул чипталарини, шу жумладан ички катновлар учун чипталарни харидорлар томонидан кайтарилган такдирда, жаримасиз кабул килиш, чипта нархини харидорга тулик кайтариш ёки бошка муддатга кучириш чораларини куради.

Билдирилишича, Транспорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси, Ташки ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда айни дамда мамлакатда булиб турган хорижий фукароларни, шу жумладан туристларни уз мамлакатларига кайтиши масалаларида уларга ахборот кумагини берувчи махсус штаб ташкил этилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vKNYzK1LhHGS5YdWMC2UioBfj3bOR8qc

«Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги хаёт хакида хикоя

Сицилиядаги пляжда жойлашган бар эгаси Катя Афонина катъий карантин шароитида Италиянинг энг йирик оролидаги хаёт …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари