Главная / Сиёсат / Ички ишлар ходими маданиятли булиши керак». Генерал интернетда таркалган видеога муносабат билдирди

Ички ишлар ходими маданиятли булиши керак». Генерал интернетда таркалган видеога муносабат билдирди

Бугун, 29 апрель куни Узбекистон Миллий матбуот маркази биносида Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алокалар бошкармаси матбуот анжумани утказди.

Унда ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, тизимдаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва лицейлар масаласи мухокама килинди.

Йигилишга бошкарма бошлиги генерал-майор Кутбиддин Бурхонов раислик килди. Шунингдек, тадбирда ички ишлар тизимидаги кадрлар билан ишлаш тизимидаги рахбар ходимлар хам катнашишди.

Мактаб-интернатлар хакида берилган саволларга тугридан-тугри мактаб директори, подполковник Шерали Тураев жавоб берди.

«Мактабнинг асосий максади ички ишлар, божхона, мудофаа ва бошка харбий муассасалар ходимларидан хизмат вактида халок булганлар ёки ногирон булиб колганларнинг фарзандларини ижтимоий химоя килиш, таълим-тарбия бериш учун ташкил этилган. Шу билан бир каторда, кабул квоталарининг 80 фоизи юкоридаги келтирилган тоифалар учун, яна 20 фоизи бошка болалар учун ажратилади. Мактабга 4-синфни тамомлаган укувчилар кабул килиниши белгиланган. Кабул жамловчи идоралар томонидан расмийлаштирилади. Танловда иштирокчиларнинг билим савиясини текшириш максадида диктант ва тест синовлари утказилади.


Шерали Тураев

Укувчилар укиш даврида мавсумий кийим-кечак, турт махал озик-овкат, пойабзал, юмшок анжомлар ва бошка зарур буюмлар билан бепул таъминланади», дея унинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Олмалик шахар малака ошириш маркази рахбари, подполковник Умиджон Нуриллаев эса Ички ишлар тизимида ишлаб пенсияга чиккан ходимлар хакида маълумот берди.

«Урганишлар натижасида «Махалла посбони» лавозими тугатилиб, унинг негизида профилактика инспектори ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Бундан максад ушбу лавозимни ички ишлар тизимига киритиш эди. Авваллари ёши 50-60 ёшдан ошган кишилар хам махалла посбонлари булиб ишлайверишган. Профилактика инспекторларига уларнинг ёрдами куп хам тегмаган. Хозир бу масалада хукумат уз тартибини ишлаб чикди. Энди профилактика инспектори ёрдамчилари 30 ёшгача булган кишилар орасидан, Ички ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган комиссия томонидан урганиб чикилган холда танлаб олинади», дейди ички ишлар рахбар ходими.


Умиджон Нуриллаев

Тадбир давомида мавзуга алокадор ва мавзудан ташкари саволларга хам жавоблар берилди. «Узбекистон овози» газетаси мухбири томонидан ишга жойлашишда тезкорлик билан ишлар олиб борилмаслиги ва ички ишлар ходимларининг юриш-туриш коидаларига риоя этиш-этмаслигидаги камчиликлар масаласида берган саволларга куйидаги жавоб кайтарилди: «Ички ишлар органига ишга ёки олий таълим муассасамизга кабул килиш жараёнига маълум урганишлар талаб килади. Утган йили вазирлигимиз томонидан эътирозлар урганиб чикилиб, ишга кабул килишда соддалаштирилган тизим жорий этилди. Кабул килиш ёки рад этиш масаласида 40-50 кун ичида жавоб айтилади», дейди ИИВ Кадрлар бошкармаси бошлиги уринбосари Рустамбек Камолов.

Генерал-майор Кутбиддин Бурхонов Коракалпогистонда руй берган ДАН ходими ва хайдовчи уртасидаги можароли холат юзасидан муносабат билдирди.

«Ички ишлар ходими хизмат давомида юриш-туриш коидаларига риоя этиши жуда мухим. Куни кеча узингизни хам хабарингиз бор, Коракалпогистон Республикасида булиб утган вокеада икки маст одам тортишиб турган вактда ички ишлар ходими келиб ажратмокчи булган. «Туполон килмагин, узингни босиб олгин», деб ушлаб турган вактда атайин эшикни ёпяпти. Кули лат еган. Экспертизага борган. Шу вактда автоматик равишда маст одамнинг юзига шапалок тортиб юборган. Бу можаро иштирокчилари булган бошка кишиларга хам маъмурий чора курилади. Узини боса олмаган уша ходимни эса лавозимидан озод этиш масаласи курилмокда. Ички ишлар органи ходими биринчи навбатда ута маданиятли булиши керак. Давлат рахбари, хукуматимиз, вазиримиз талаби хам аввало шу», дея жавоб берди у.

Бироз аввалрок интернетда Амударё тумани Мангит шахри Баркамол авлод кучасида йул харакати хавфсизлигини таъминлашга жалб килинган Коракалпогистон Республикаси ИИВ Йул харакати хавфсизлиги бошкармаси ЙПХ инспектори маст холатдаги йуловчилар билан бахс давомида улардан бирига шапалок туширгани тасвирланган видео таркалганди.

Кейинрок Ички ишлар ходими узи урган фукаронинг олдига бориб, ундан кечирим сураган ва томонлар ярашган. Бу ходимга нисбатан хизмат текшируви утказилиб, натижага кура уни лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритилган.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари