Главные новости
Главная / Жахон / Ичида 52 нафар узбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгаси 3 йилга камалди
Место рекламы

Ичида 52 нафар узбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгаси 3 йилга камалди

Козогистоннинг Туркистон вилоятида ичида Узбекистонинг 52 фукароси ёниб кетган автобус эгаси Ордухан Мехтиев 3 йиллик камок жазоси олди. Бу хакда судда маълум килинди.

Судланувчи жазо муддатини минимал хавфсизликдаги жазони ижро этиш муассасасида утайди.

Узбекистонликларнинг улимига олиб келган уша мудхиш вокеа 2018 йил 18 январда Октубе вилоятида юз берганди. Вокеа окибатида 52 узбекистонлик халок булган, 5 эркак, жумладан хайдовчилар тирик колган. Автобус эгаси – козогистонлик Ордухан Мехтиев вокеадан кейин кочиб кетган ва халкаро кидирувга берилган. У 2018 йил 1 декабрда Тошкентда ушланиб, Чимкентга экстрадиция килинган.

Айбланувчи транспорт воситасининг ёниши ва 52 кишининг улимига олиб келган техник носозликка эга автобусдан конунга хилоф равишда фойдаланишда айбланган.

Ушбу иш буйича 5 киши, жумладан уч хайдовчи – Барат Танатов, Нуржан Киргизбаев, Максат Пернебеков ва автобусларнинг рейс олди куригига жавоб берувчи “Азия транзит сервис” МЧЖ таъсисчиси Нурлибек Телепбаев ва механиги Баходир Пердебаев айбланувчилар деб топилган. 2018 йил ноябрда хайдовчилар 5 йиллик, таъсисчи ва механик 3,5 йиллик камок жазосига хукм килинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

8m_vE51tuZgW6qRu0q8AKN9AsZgTvDzI

«Миллий тикланиш» Узбекистоннинг ЕОИИга кириши буйича позициясини узгартирди(ми?)

10 октябрда Узбекистоннинг ЕОИИга киришига катъий каршилигини билдирган «Миллий тикланиш» демократик партияси рахбари Алишер Кодиров …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари