Главная / Жамият / ИИВ карантин вактида автомобилда харакатланиш билан боглик энг мухим саволларга жавоб берди

ИИВ карантин вактида автомобилда харакатланиш билан боглик энг мухим саволларга жавоб берди

Йуловчи ташиш фаолияти билан шугулланиш лицензиясига эга булган йуналишсиз таксилар узларининг руйхатдан утган маъмурий худуди доирасида йуловчиларсиз факат етказиб бериш хизматини курсатиши мумкин.

Фото: KUN.UZ

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йул харакати хавфсизлиги бош бошкармаси карантин вактида автомобилда харакатланиш буйича энг долзарб саволларга жавоб кайтарди.

Лицензия билан такси хизмати курсатувчи хайдовчилар кандай холларда йуловчи олиб юришлари мумкин?

Узбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва таркалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон йигилиш баёнининг 1-иловаси 4-бандига асосан йуловчи ташиш фаолияти билан шугулланиш лицензиясига эга булган йуналишсиз таксилар узларининг руйхатдан утган маъмурий худуди доирасида йуловчиларсиз факат етказиб бериш хизматини курсатиши мумкин. Шунингдек, инсон хаётига хавф тугдирадиган холатларда ва кечиктириб булмайдиган тиббиёт муолажаларини олаётган бемор йуловчиларни ташиш мумкин.

Шахсий автомобилига эга булмаганлар бирга ишлайдиган хамкасбларининг автомобилида бирга ишга бориб келиши мумкинми?

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 13 апрелдаги 18-сон йигилиш баёнининг 11-банди “г” кичик бандига асосан:

ходимларнинг шахсий автотранспорт воситаларидан факат ишга бориш ва кайтиш вактида фойдаланиши белгиланган;

бир муассасада фаолият олиб борувчи ходимлар ишга боришда ва кайтишда хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларида бир йуналишда биргаликда бирга катновга рухсат берилган.

Курилиш ташкилотидаги ишчиларни ишга олиб боришда кандай рухсатнома керак булади?

 Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 18 апрелдаги 19-сон йигилиш баёнининг 5-бандига асосан курилиш ташкилотлари ишчиларини автотранспорт воситасида объектга олиб келиш учун (шу жумладан бошка вилоят худудидан) автотранспорт воситаси русуми, келиш вакти, йуналишлари ва ишчиларнинг исми ва фамилиялари курсатилган бир марталик рухсатнома Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари томонидан такдим этилади.

Соат 07:00дан 10:00га хамда 17:00дан 20:00га кадар харакатланишга рухсат берилгани муносабати билан шахсий автотранспорт воситасига эга булганлар уз машиналарида иш жойига бориб келишлари мумкинми?

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сон йигилиш баёнининг 24-банди талабларига кура, 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00дан бошлаб фукароларга иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озик-овкат ва биринчи галдаги махсулотларни харид килиш учун соат 07:00дан 10:00га хамда 17:00дан 20:00га кадар вилоятлар марказлари, Нукус шахри ва Тошкент шахрида барча турдаги енгил автотранспорт воситасида, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз харакатланишига рухсат берилган.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари