Узбекистонда коронавируснинг таркалишига карши кураш доирасида жорий этилган автомобиллар харакатларига такиклар кишлок хужалик ва озик-овкат махсулотларини ташувчи хар кандай турдаги транспорт воситаларига жорий этилмайди. Бу хакда Ички ишлар вазирлиги ЙХХББ Ахборот хизмати маълум килмокда.
Маълумки, Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сон Карорининг 2-банди учинчи хатбошисига кура, Тошкент шахрига кириш ва чикишда юк транспорт воситаларига чекловлар йуклиги белгиланган.
Шунингдек, республика махсус комиссиясининг карорига кура, 2020 йил 30 март куни соат 06:00 дан 20 апрель куни соат 00:01га кадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шахарлари хамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари харакатланишига рухсат берилди.
Ушбу карорга кура, 22 та холатда транспорт воситаларига махсус рухсатнома (стикер)ларсиз харакатланишга рухсат этилди. 22 та холатнинг охирги бандида, яъни мавсумий кишлок хужалик махсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йуловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларига Республика худудида махсус рухсатнома (стикер)ларсиз харакатланишга рухсат этилган.
Хурматли кишлок хужалик ва озик-овкат махсулотларини ташувчи барча турдаги транспорт воситалари хайдовчилари, республика худудида харакатингиз давомида карантин постларида муаммо ёки чекловлар булган такдирда куйидаги телефон ракамларига мурожаат килишингиз мумкинлигини маълум киламиз:
Узбекистон Республикаси ИИВ ЙХХББ:
71 267-63-15
Тошкент шахар ИИББ ЙХХБ: 71-255-10-47
Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ: 71-265-08-51
Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ: 74-226-99-33
Фаргона вилояти ИИБ ЙХХБ: 73-241-57-29
Наманган вилояти ИИБ ЙХХБ: 69-234-06-06
Сирдарё вилояти ИИБ ЙХХБ: 67-227-32-93
Жиззах вилояти ИИБ ЙХХБ: 72-223-95-52
Самарканд вилояти ИИБ ЙХХБ: 66-221-81-81
Кашкадарё вилояти ИИБ ЙХХБ: 75-225-02-05
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙХХБ: 76-221-27-51
Навоий вилояти ИИБ ЙХХБ: 78-770-28-08
Бухоро вилояти ИИБ ЙХХБ: 65-221-86-05
Хоразм вилояти ИИБ ЙХХБ: 62-225-60-05
Коракалпогистон Республикаси ИИВ ЙХХБ: 61-225-14-37