Главные новости
Главная / Технологиялар / Huawei Android’да колади. Фирма операцион тизими смартфонлар учун эмас
Место рекламы

Huawei Android’да колади. Фирма операцион тизими смартфонлар учун эмас

Сунгги вактларда интернет тармогида Huawei смартфонларидаги Android урнини босиши кузда тутилаётган Hongmeng OS хакида маълумотлар таркала бошлаганди. Эндиликда компания миш-мишларга бархам берди: катта вице-президент Кэтрин Чаннинг таъкидлашича, Hongmeng OS мобил курилмалар учун яратилмаган ва компания Android’дан фойдаланишни давом эттиради.

urher10bpmqn1m7vrik8fljkuuazu2hj

Шунга ухшаш билдиришнома билан Huawei бошкаруви раиси Лян Хуа хам утган хафтада чикиш килди. Унинг сузларига кура, компания Hongmeng OS’дан мобил ускуналарга мослашган операцион тизим сифатида фойдаланиш мумкин ёки йуклиги борасида бир тухтамга кела олмаган. У махсулот интернет курилмалар учун юкори сифатли ечим куринишида яратилгани ва факатгина саноат эхтиёжлари учун мулжалланганини кушимча килган.

Умуман олганда, катта узгаришлар руй берди. Июнь ойида Huawei вице-президенти Эндрю Уильямсон компания Android’нинг урнини босувчи мукобил тизим устида бош котираётгани ва уни аллакачон Хитойда синовдан утказишаётгани хакида гапирганди. Унинг сузларига кура ушбу операцион тизим якин ойлар ичида тайёр булиши кутилмокда.

Шу йили АКШ Huawei’га нисбатан санкция жорий этганини эълон килди. Буларнинг барчаси Huawei смартфонлари учун Android’нинг янгиланишлари тухталишига олиб келди ва компания бошка операцион тизимга утиш керак деган хулосага келинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

DYJtDQ9-O0fk5TFjNTQDvc4WfHxnEPOi

Грузия Россияни президент сайтига киберхужум содир этишда айблади

Грузия ташки ишлар вазирлиги Россияни 2019 йилда Грузия президенти ва ОАВлари сайтларига содир этилган киберхужумларга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари