Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган вазифалардан келиб чикиб, Адлия вазирлиги муассаса шаклидаги «Узбекистон ёшлари умумжахон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотини давлат руйхатидан утказди. Бу хакда вазирлик сайтида хабар берилди.

yoshlarФото: AP

Муассаса шаклидаги «Узбекистон ёшлари умумжахон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий максад ва вазифалари Узбекистон Республикасининг фукароси булган ва хорижий мамлакатларда укиётган хамда мехнат килаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг хукук ва манфаатларини химоя килиш, уларни хар томонлама куллаб-кувватлаш ва рагбатлантириш, Ватанга садокат рухида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг жамиятда уз урнини топишига кумаклашиш хисобланади.