Главная / Жамият / Хоразмда томоркасидан самарасиз фойдаланган хонадонлар ери хокимлик захирасига олинди

Хоразмда томоркасидан самарасиз фойдаланган хонадонлар ери хокимлик захирасига олинди

erХоразм вилоятида 15 минг 986 гектар уй томоркаси, 23 минг 726 гектар дала томоркаси фойдаланиш учун берилган. Ахоли учун ажратилган ер майдонларининг аксарият кисмида турли экинлар экилган булса-да, бу масалага эътиборсиз караётганлар хам бор, деб ёзади УзА.

Президентнинг 2017 йил 10 октябрдаги «Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш буйича ташкилий чора-тадбирлар тугрисида»ги карори ижроси доирасида томорка ер участкаларидан самарали фойдаланиш холатини урганиш буйича ташкил этилган ишчи гурухлар олиб борган мониторинг натижаларига кура, вилоятдаги 300 га якин хонадоннинг 35 гектарга якин томоркасидан самарасиз фойдаланилаётгани аникланган. Ушбу холатлар юзасидан туманларда фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгашлари вакиллари томонидан 152 хонадон эгалари огохлантирилган.

Маълумотларга кура, жорий йилда вилоятда томоркадан самарали фойдаланмаган, огохлантиришлардан тугри хулоса чикармаган 106 хонадон эгасидан 11,7 гектар ер туманлар хокимлиги захирасига кайтариб олинди. Ушбу холатларнинг 46 таси Урганч, 24 таси Янгиарик, 16 таси Гурлан ва 20 таси бошка туманлар хиссасига тугри келади.

Масалан, Урганч тумани Богдорчи махалласида яшовчи Кузи Жуманиёзов 12 сотих томоркадан куп йиллар давомида самарасиз фойдаланиб келган. Мутасаддилар томонидан бир неча бор огохлантирилишига карамай, томоркасига хеч нарса экмаган. Натижада унинг ери туман хокимлиги захирасига кайтариб олинди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари