Главная / Жамият / Хонанда Жасур Умиров камокка олинди

Хонанда Жасур Умиров камокка олинди

Самарканд вилояти Каттакургон туманида лицей укувчисининг номусига теккани гумон килинаётган эстрада хонандаси Ж.У. (Kun.uz’даги маълумотга кура, Жасур Умиров) эхтиёт чораси сифатида камокка олинди.

Фото: Ижтимоий тармоклар

Kun.uz ёритган вокелик юзасидан жиноят иши октябрь ойида кузгатилган эди.

Самарканд вилояти прокуратураси ахборотига кура, хонандага нисбатан 21 декабрь куни суд ажримига асосан камок эхтиёт чораси кулланилган.

Жасур Умировга Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-кисми «а» банди (шахснинг 18 ёшга тулмаганини била туриб номусга тегиш) билан айблов эълон килинган.

Айблов судда исботланса, судланувчи 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум этилиши мумкин.

Дастлабки терговни вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармаси олиб бормокда. Терговни вилоятнинг янги прокурори алохида назоратга олган.

«Вояга етмаган Ш.М. адвокати М.Рустамова билан биргаликда вилоят прокуратурасига мурожаат этган.

Мурожаат Самарканд вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан урганилиб, ариза муаллифи адвокати М.Рустамова иштирокида узи рахбарлигида вилоят прокуратураси ва ИИБ масъуллари иштирокида 2020 йил 18 декабрь куни кабул килиниб, жиноят иши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани ва тез кунларда конуний карор кабул килиши таъкидланди.

Жиноят иши тергови вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан алохида назоратга олинди», – дейилади Самарканд вилояти прокуратураси ахборотида.


Равшан Машарипов ноябрь ойида Самарканд вилояти прокурори этиб тайинланган эди.
Фото: Самарканд вилояти прокуратураси

Эслатиб утамиз, Kun.uz Самаркандда лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган самаркандлик кизнинг номусига тегилган булиши мумкинлиги хакида сентябрь ойида журналист суриштируви эълон килган эди. Бунга кадар Каттакургон туман ИИБ мазкур холатда жиноят аломатлари булмаган, деб топиб, жиноят иши кузгатишни рад этган.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари