Главная / Маданият / Хомиладор ва эмизувчи аёлларнинг рузаси

Хомиладор ва эмизувчи аёлларнинг рузаси

ayolИбн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Ва у(руза)ни кийналиб тутадиганларга бир мискин таомини бериш» ояти кари чол ва кари кампирга тегишли рухсатдир. Икковлари рузани кийналиб тутурлар. Улар огизларини очиб, хар бир кун урнига бир мискинга таом берурлар. Хомиладор ва эмизикли аёллар качонки курксалар, огизларини очурлар ва таом берурлар».

Абу Довуд ва Бухорий тафсирда ривоят килган.

Бухорийнинг лафзида: «Ибн Аббос: «Бу оят мансух эмас, балки кари чол ва кампир учундир. Улар руза тутишга кодир эмас. Бас, хар бир кун урнига бир мискинни таомлантирурлар», деди» дейилган.

Маълумки, Исломда инсонни токатидан ташкари ишга таклиф килиш йук. Жумладан, руза масаласида хам. Шу маънода Аллох таоло ута кариб колганлари туфайли руза тутса, кийналиб коладиган чол ва кампирларга руза тутмасликка рухсат берган. Бу хакда «Бакара» сурасида оятлар келган. Биз урганаётган ривоятда улуг сахобий Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху ана шу ояти кариманинг хукмини тушунтириб бермокдалар. Мазкур оятга кура ута кари чол-кампирларга руза тутмасликка рухсат бор ва рузаси тутилмаган хар бир кун эвазига бир мискинга таом берсалар мумкин.

Баъзи бир кишилар узлари сог булсалар хам, ёшлари катталиги туфайли руза тутсалар, кийналадиган булиб коладилар. Ана ушандай кишилар хам руза тутмасалар мумкин. Рузанинг урнига фидя берадилар. Фидянинг лугавий маъноси, фидо килиш булиб, шариатда маълум бир нарсанинг урнига мол сарфлаш, фидя бериш, дейилади. Кариликлари туфайли руза тута олмайдиганлар учун фидя беришнинг жорий килиниши бежиз эмас. Унда мискинларнинг манфаати билан бирга уша руза тута олмаган кишиларнинг ибодатни адо эта олмаганлари учун афсус-надоматларини енгиллатиш хам бор.

Бу ривоятда кари чол ва кампирлар хукмига хомиладор ва эмизикли аёллар хам кушилиши, агар улар уз ёш болалари соглигига зарар етишидан курксалар, огизларини очиб юришлари мумкинлиги ва кейин фидя беришлари кераклиги хакида хам суз кетмокда. Хомиладор ва эмизикли аёллар узлари ва болаларига зарар етишидан курксалар, рузани очиб юборишларига рухсат бор. Бунга хамма бир овоздан иттифок килган. Аммо мазкур тоифадаги аёллар «рузанинг казосини тутадими-йукми?» деган масалада хилоф бор.

Ханафий мазхабида, улар рузанинг казосини тутадилар , дейилган. Бу мазхаб уламоларининг узларига яраша хужжат ва далиллари бор. Кари чол ва кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишларига рухсат этилгани, уларнинг кейинчалик хам руза тута олмасликлари эътиборидандир. Чунки улар борган сари кариб, заифлашиб бораверадилар. Уларнинг кайтиб ёшариб, руза тутишларидан умид йук. Хомиладор ва эмизикли аёллар эса вактинчалик беморга ухшайдилар.

Хомилани тугиб, болани кукракдан ажратгандан сунг яна рузани тутиш имконига эга буладилар. Бир йилда бир келадиган рузани казо килиб тутиш осондир. Бу ривоятдаги маъно эса хазрати Ибн Аббос розияллоху анхунинг шахсий фикрлари булиб, ояти каримани тафсир эта туриб айтган булишлари мумкин. Худди Ибн Аббос розияллоху анхунинг узларидан килинган бошка бир ривоятда, бу ояти кариманинг тафсирида хомиладор ва эмизикли аёл зикр килинмагани хам шуни курсатади. Келинг, уша ривоятни хам урганайлик.

Яна уша кишидан ушбу оят хакида ривоят килинади: «Бу рухсат факат рузани кутара олмайдиган ва шифосиз беморгагина берилади». Насаий ривоят килган.

 Куриниб турибдики, мазкур ояти каримада кузда тутилганлар, умуман, руза тутишга ярамайдиган ута кари чолу кампирлар ва тузалишидан умид йук беморлардир. Бу тоифадаги кишилар хеч руза тутиш имконига эга булмаганлари учун урнига фидя беришлари жорий килинган.
Вактинчалик руза тутишда кийинчиликка дучор булиб, кейин яна руза тутишга эга буладиган мусофир ва тузалишидан умид бор беморларга эса имкон топганда казо килиб тутиб бериш жорий килинган. Хомиладор ва эмизикли аёллар хам худди шу – кейин руза тутиш имконига эга буладиган кишилар каторидадирлар.

Абу Килоба розияллоху анхудан, у киши бир одамдан ривоят киладилар: «Набий соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига бир хожат билан борсам, тушлик овкат килиб турган эканлар.
«Тушликка кел!» дедилар.
«Мен рузадорман», дедим.
«Бери кел, сенга рузадан хабар берай. Албатта, Аллох мусофирдан намознинг ярмини ва рузани сокит килгандир. Хомиладор ва эмизиклига рухсат бергандир», дедилар».

Сунан эгалари ривоят килган.

Ривоятда номлари зикр килинаётган ровий Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига борган Молик ибн Анас ал-Каъбий розияллоху анхудирлар. У киши Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга ходим булган машхур Анас ибн Молик ал-Ансорий розияллоху анхудан бошка бир сахобий эканлигини Имом Бухорий ва бошка мухаддисларимиз аниклашган. Куриниб турибди, Молик ибн Анас ал-Каъбий розияллоху анху Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига хожат билан сафар вактида борган. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг тушлик килиб утиришлари ва Анас ибн Молик ал-Каъбий розияллоху анхуни хам тушликка таклиф килишлари шуни курсатади. Бу маънодаги хадисларнинг хаммаси Макка фатхи йили содир булгани маълум ва машхур.

Шу билан бирга, бу ривоятдан олим одамнинг одобини куринг. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг тушлик килиб утирганларини курган Анас ибн Молик ал-Каъбий «Шундок килса хам булар эканми?» деб хузурларига боради. Шу ва шунга ухшаш саволларга жавоб булсин деб, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Рамазонда руза тутмаслигига ижозат берилган кишиларни тушунтириб куядилар. Бу иш турли гап-сузларнинг хам олдини олади. Шунинг учун хам етук уламоларимиз купчилик ичида тушунмовчиликка сабаб буладиган вазият вужудга келганда биров сурамаса хам хукмни баён килиб куядилар. Натижада уни купчилик билиб олади ва турли тушунмовчиликлар бархам топади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари