Главная / Жамият / Хожатхона инкилоби – амалда хам булдими? Яна уша улмас мавзуга кайтиб

Хожатхона инкилоби – амалда хам булдими? Яна уша улмас мавзуга кайтиб

Хожатхоналар масаласида куп ва хуб ёзилди. 2018 йил бошида Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси ташаббуси билан Узбекистонда мамлакатимиз фукаролари ва хорижий мехмонлар учун саёхат давомида янада кулай шарт-шароитлар яратиш максадида хожатхона хизматини такомиллаштириш буйича кескин ислохотлар утказилиши режалаштирилаётгани маълум килинди. Аввало хорижий сайёхлар, уз халкимиз учун кулай хожатхоналар жуда камлиги тан олинди ва масала ечими юзасидан катор чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилди. Хожатхона куриб ишга туширганларга бир канча солик имтиёзлари таклиф килинди. Юртимизда энди «Хожатхона инкилоби» руй берадигандек эди. Аммо хануз бир жойда депсиниб тургандекмиз.

Бекобод тумани, Зафар шахарчаси, 2017 йил. Фото: KUN.UZ

Хожатхоналар муаммоси нафакат бизда, балки бутун дунёда мураккаб муаммолардан бири хисобланади.

Узбекистон

Дастлаб дунёни куятурамизда, узимиздаги ахвол тугрисида гаплашамиз. Оддий мисол, шахарларни богловчи катта йуллар ёкасида тескари караб хожатини чикараётган одамларга албатта кузимиз тушади. Аввал бундай холат факат узок йулларда кузатиларди, хозир йирик шахарларда, хатто пойтахтда хам «йул четига утиш» одат тусига кирмокда.

Йуллар четларига хожатхоналар куриш масаласи бир неча марта кутарилди ва яна ушанча марта унутилди. Ёкилги куйиш шохобчалари, дуконлар хам хеч булмаса уз харидорлари учун сифатли хизматни йулга куйишни уйламади, уйлаганлари, амалга оширганлари хам бизнинг «ута кучли маданиятимиз» туфайли кулларини ювиб култикка урдилар. Ишлаб турганларига хам сервис нолга якин булгани холда дурустгина пул туланади. Майли, шуларнинг хам борига шукр, харкалай жонга оро киради. Лекин улар жуда кам.

Мисолларга эътибор беринг: пойтахтдаги Ойбек метросидан «Шахрисабз» кучаси буйлаб Мустакиллик майдонига кадар борайлик. Максад ягона — хожатхона топиш! Аммо кучалар гавжум, обод, катта-катта бинолар бисёр, аммо уша кичкинаси йук. Ёки Бунёдкор кучаси буйлаб Чилонзор метросидан Новза метросига кадар 3 километрга якин масофада бирорта хожатхона учратмайсиз. Гуёки бундай маскан шахар киёфасини бузадигандек. Хуш, шахар киёфасини хожатга зарурати тугилганлар мажбуриятдан бузишмайдими? Бу хали давлатимиз маркази булган пойтахтдаги ахвол. Вилоятлардаги вазиятни тасаввур килиш мушкул эмас.

Узбекистонда бу муаммо буйича алохида тадкикот олиб борилгани, расмий маълумотлар чоп этилганидан бехабармиз. Бир карашда муаммо у кадар яккол кузга ташланмаса-да, килинадиган ишлар хали куп. Кишлок худудларида хамон чукурлар шаклидаги хожатхоналардан фойдаланилади, айримлари окар сув хавзаларига улаб юборилган, «очик осмон ости»дан хожатхона урнида фойдаланишдан хам тулик воз кечилмаган. Туманларда, хатто вилоят марказларида хам марказий канализация тизимида муаммолар бор, сув таъминоти паст даражада. Тиббиёт тизими етарли ривожлангани, хар кандай юкумли касалликларнинг купайишига жиддий каралиши туфайли бу муаммо ортидан келиб чикиши мумкин булган асоратларгина жиловлаб турилади.

Алохида масала – хожатхонадан фойдаланиш маданияти.

Бу муаммо яхлит каралганда карс икки кулдан чикаётгани яккол кузга ташланади. Бизда жамоат хожатхоналари йук хисоби, борларидан хам лозим даражада фойдалана олмаймиз, кириб чикарканмиз, узимиздан кейинги ахволни факат узимиз биламиз.

Буни бир мисол билан тушунтириш мумкин. Янги масжидлар курилмокда, мавжудлари таъмирланмокда. Уларда биринчи навбатда ва курилиши зарур булган бино тахоратхоналардир. Янги масжид, янги тахоратхона. Кирганингизда бахри-дилингиз очилади. Хар кадамда хожатхонадан фойдаланиш одоби хакида эълонлар осилган. Аммо масжид ходимлари хар канча харакат килишмасин, ортимиздан тозалашмасин, куп утмай хар кандай тахоратхонани абгор холатга келтирамиз куямиз.

Аслида бор хожатхоналарни хам бадбуй килаётган, узидан кейин бировни якинлаштирмай куядиган, бу жараёнга факат бурун жийирадиган холат деган тушунчани онгимизга сингдириб олган сизу биз эмасми?! Туризм буйича катта ислохотлар амалга оширилмокда. Узбекистон умумий уйимиз деймиз, уйимизга куп сонли ва обрули мехмонлар келишмокда. Хуш, уларни кандай кутиб оламиз? Кандай жихатлар билан мехмонлар ёдида коламиз?! Давлат хожатхоналар муаммосига жиддий киришгудек булса, биз уларни лозим даражада саклай оламизми?

Узимизку бирорта бундай маскан куришни, ишга туширишни хаёлимизга хам келтирмаймиз. Аммо боридан тугри фойдалана билишни хам боплаймиз. Жамоат хожатхоналарининг кириш эшигидан тортиб энг ички хонасигача, сув саклагич бакигача турли-туман огохлантирувчи ёзувлар илиб ташланган: «Ифлос килманг!», «Сувни хайданг!», «Когозни челакка ташланг!», «Писта чакманг», «Нос туфламанг!», «Чекманг!»… Дарвоке, чекувчилар!.. О, бу энди алохида мавзунинг ичидаги алохида мавзу. Чекиш ва хожат жараёнини уйгунлаштира билган, узи хар икки «лаззат»дан бахра олгани етмагандай, кетганидан сунг колдирган хидига суварак хам маст булиб агдариладиган бундай инсонлар кандай пайдо булади, каердан келади, буниси энди роса катта савол.

Дунё – «Бутунжахон хожатхона ташкилоти»

Ха, айнан мана шундай тузилма бор ва у жуда жиддий ташкилот хисобланади. Сингапурда асос солинган «Бутунжахон хожатхона ташкилоти» айнан мана шу масала билан дунё микёсида шугулланади ва уларнинг тадкикотлари хайратга солади.

Йигирма биринчи асрга келиб хам кашшок давлатларда кишлоклар колиб, бутун бир шахарлар хам марказий канализация тизимига эга эмас ва давлатларнинг иктисодий ахволига кура якин йилларда эга булмайди хам. Инсонлар эса яшашда давом этади, улардаги табиий жараёнлар хам тухтаб колмайди, албатта. Ва шусиз хам абгор худудлар яна инсон организмидан чикаётган чикитга ботиб кетаверади.

2015 йилда БМТ очик осмон остида хожат чикаришга бутунлай бархам бериш буйича чакирик билан чиккан. Бунга етарли асослар бор. Хиндистон, Бангладеш, Кения, Хаити, Сьерра-Леоне каби давлатларда миллиардлаб одамлар етарли шароит йуклиги туфайли кучалардан хожат чикаради. Бу атроф-мухит, тозаликка таъсир килмай колмайди.

Маълумот учун: Хар йили антисанитар холат, зарарли сув ортидан келиб чиккан касалликлар туфайли 1,5 миллион нафарга якин бола нобуд булади. Мазкур холат хожатхоналар муаммосига узвий боглик. Бу безгак, кизамик ва ОИТС каби касалликлар туфайли юз берадиган улимлар сони жамланганида хосил буладиган ракамдан хам купрокдир!

Куп давлатларда кизлар хайз куришдаги нокулайликлар, хожат чикариш учун шароит йуклиги каби сабаблар туфайли мактабга умуман боришмайди. Айникса, Хиндистонда катта ахоли пунктларида хам хожатхоналарнинг умуман йуклиги асрлардан буён муаммо булиб келмокда. Кучалардан хожатхона сифатида фойдаланиш одат тусига кириб колган, бунга карши курашда инглизларнинг жазо куллаши-ю, сабр билан сабок беришлари хам, Махатма Гандининг «Санитария биз учун мустакилликдан мухимрок!» деган изтиробли ундови хам керакли натижани бермаган. Хиндистонда хамон бу одатдан воз кечилмаяпти.

1,33 миллиард одам яшовчи бу давлатда ахолининг деярли ярми (дахшатли ракам) ё тугри келган очик жой ёки оддий ва ифлос чукурлардан хожатхона урнида фойдаланади. Кишлок ахолисининг 72 фоизи яшаш учун минимал шароитга хам эга эмаслиги хисоблаб чикилган. Муаммо ортидан чикиб келган асоратлар хам жуда жиддий – 2015 йилнинг 4 июлида 17 ёшли киз кучада хожат чикаришга уялган, ота-онаси эса узларининг асрий одатидан воз кечмаган холда хожатхона куришмаган. Бу эса кизнинг уз жонига касд килишига сабаб булган. Уттар-Прадеш штатидаги икки усмир киз кечаси табиий эхтиёж туфайли кучага чиккан ва бир гурух зуравонлар томонидан зурланиб, осиб улдирилган.

2012 йил статистикасига кура, дунё буйича 1 миллиард одам мунтазам равишда очик осмон остидан хожатхона урнида фойдаланган ва ракам камайгани йук. Шу боис, дунёнинг энг бой инсонларидан бири Билл Гейтс хам инсонларни хеч булмаганда минимал шароит билан таъминлашга бел боглаган ва унинг фонди кичик хамда арзон хожатхоналар лойихаси ечими учун 5 млн доллар маблаг ажратгани, бунинг учун дунёнинг етакчи тадкикот марказлари уз таклифларини киритганлари бежиз эмас.

Хулоса киска – инсон уз умрининг тахминан 6 ойини хожатхоналарда утказади. Уят хисобланган бу жараёнга сарфлаган вактимиз санаторий ёки курортда дам олишимиз, аксарият якин кариндошларимиз билан бирга утказган онларимиздан хам купрок.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари