Главная / Маданият / Хожатга оид масалалар

Хожатга оид масалалар

masalaКундалик хаётимизда хар куни, доимо хожатимиз тушиб турадиган масканлардан бири хожатхонадир. Хожатхона доимо озода ва саранжом булиши лозимдир. Шу билан бирга, у ерга киришнинг уз коидалари ва одоблари бордир.

Купчилигимиз буларни яхши биламиз, лекин унга амал килишга келганда, бироз бахоналарни топамиз ёки эсимиздан чикканлигини бахона киламиз ва бундай арзимас куринса хам мухим булган ишларга бепарво булиб, уларни бажаришни ортга сурамиз.

Бундай нарсаларга эътибор бермаслигимиздан узимиз ва якинларимиз учун зарар килаётганимизни англамаймиз. Хожатхонада Куръон укилмаганлиги, дуолар килинмаганлиги ва бошка амаллар бажарилмаганлиги сабабли у ерни эркак ва ургочи шайтонлар макон килишган. Дуо килмай, оёк ва бош кийимсиз кирилса, шайтонлар одамларга зарар етказишлари мумкин.

Эсимиздан чикмаслиги ёки бошка хаёллар билан чалгиб, дуоларни укимасдан кириб колмаслигимиз учун чораларни куриб олишимиз зарур.
Дуоларни 10-15 дакика утириб ёд олсак, эсимизда колади ёки булмаса, когозга ёзиб хожатхонанинг эшигига ёпиштириб куйсак хам булади.

Хожатхонага киришда айтиладиган дуо: Анас розияллоху анхудан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам качонки халога кирсалар:«Аллохумма инний аъуузу бика минал хубуси вал хобааиси» (Аллохим, Сендан эркак ва ургочи ифлослар (шайтонлар)нинг ёмонлигидан панох тилайман), дер эдилар. (Бешовлари ривоят килишган).

Хожатхонадан чикканда айтиладиган дуо: Анас ибн Моликдан ривоят килинади: «Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам качон халодан чиксалар: «Алхамду лиллахиллазий азхаба анний ал-азаа ва аъфаний» дер эдилар. (Ибн Можа ривояти)

Бош кийимни эшикнинг бирор чеккасига илгич билан осиб куйсак, кираётганимизда кузимиз олдида туради, эсимиздан чикмайди. Оёк кийимни хам шундай килсак булади. Булардан ташкари, хожатхонанинг яна узига яраша одоблари бордир, уларни хам эсимиздан чикармай амал килсак, узимиз учун фойдали булади:

1.Казои хожат килмокчи булган шахс Аллохнинг исмлари ёзилган, дуолар, салавотлар ва бошка шунга ухшаш нарсаларни узи билан олиб кирмаслиги керак.
2. Оёк ва бош кийим ила кириш.
3. Дуони килиб кириш ва чикиш.
4. Чап оёк билан кириб, унг оёк билан чикади.
5. Утириб сийиш (эркаклар хам).Оиша розияллоху анхудан ривоят килинади:«Ким сизга Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам тик туриб сияр эди деса, тасдик килманг. У киши факат утириб сияр эди».

6. Заруратсиз гапирмаслик.
7. Хожатдан ташкари куп утириб колмаслик.
8. Шамол тарафга, сувга, кабристонга, йулга, одамлар дам оладиган жойга, ердаги арик ва тешикларга, мевали дарахт тагига ва гусл килинадиган жойга сийилмайди.
9. Казои хожатни киблага олдини ёки оркасини тугрилаб килиб булмайди.
10. Казои хожат килаётган шахс осмонга, фаржига ва узидан чикаётган нарсага назар солмайди. Кули билан хар нарсаларни ушламайди. Унгга ва чапга алангламайди, мисвок килмайди.

Ушбу одобларга узимизни ва оила аъзоларимизни одатлантиришга харакат килайлик. Буларни арзимас санаб, эътиборсиз  булмайлик.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари