Главная / Жамият / Хизмат вактида халок булган харбийлар оиласидан хабар олинди

Хизмат вактида халок булган харбийлар оиласидан хабар олинди

Курбон хайити муносабати билан Мудофаа вазирлиги тизимида мустакиллик йилларида уз хизмат вазифасини бажариш вактида халок булган харбий хизматчиларнинг оилаларидан хабар олинди. Бу хакда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум килди

photo_2018-08-20_17-00-40-680x510
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жумладан, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъуллари, Марказий, Тошкент, Шаркий, Шимоли-гарбий ва Жануби-гарбий махсус харбий округлари кумондонликлари, вилоят мудофаа ишлари бошкармалари, харбий кисм ва жамоат вакиллари билан биргаликда уз жонини Ватан тинчлиги йулида фидо этган кахрамонларнинг оилалари билан сухбатлар уюштирди. Уларга моддий ва маънавий ёрдам курсатилди.

photo_2018-08-20_17-00-25-680x510
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
photo_2018-08-20_16-11-50-680x510
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шахар ва туман хокимликлари, хотин-кизлар кумиталари, Узбекистон ёшлар иттифоки, «Махалла» жамгармаси хамда мактабгача таълим булимлари билан хамкорликда сценарийлар тузилди ва хонадонларда хотира тадбирлари ташкил этилди.

photo_2018-08-20_17-00-09-680x510
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Хусусан, Бухоро гарнизонида жойлашган харбий кисм харбий хизматчилари ва хизмат бурчини бажариш вактида вафот этган харбий хизматчиларнинг якинлари билан «Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!» мавзусида Бухоро вилояти Ёшлар марказида маънавий-маърифий тадбир утказилди.

img_20180821_104559-680x469
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
photo_2018-08-20_15-50-42-680x510
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мархум харбийлар хонадонларига килган ташрифлар мархумлар оила аъзоларини кунглини тогдек кутарган булса, ташрифдан хабар топган махалла фаоллари, мархумлар якинлари ва иктидорли ёшлар учун яна бир тарбия мактабини утади, дейилади вазирлик хабарида.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари