Главная / Жахон / Хитой узи ишлаб чикарган илк авиаташувчи кемани куролланишга олди

Хитой узи ишлаб чикарган илк авиаташувчи кемани куролланишга олди

17 декабрда  Хитойда ишлаб чикарилган илк авиаташувчи кема Хитой армиясининг харбий-денгиз кучларига топширилди. Бу хакда Хитой мудофаа вазирлигига таяниб ТАСС хабар килди.

“Шаньдун” деб номланган кеманинг топширилиши тантанали маросими Санья шахридаги харбий-денгиз базасида Хитой раиси Си Цзиньпин, харбий-денгиз кучларининг 5 мингга якин вакили ва кемани куришда катнашган кишилар иштирокида булиб утди.

Хитой раиси кемани куздан кечириб, ундаги курилмалар, харбийларнинг яшаш шароитлари билан танишиб чиккан. У, шунингдек, кема курилишида иштирок этганлар билан учрашиб, уларнинг ишларини юкори бахолаган ва янги муваффакиятларга эришиш учун шундай ишлашда давом этишга чакирган.

Хитой куролланишида хозирда “Ляонин”авиаташувчи кемаси мавжуд булиб, у Украинадан сотиб олинган “Варяг” кемаси негизида курилган. Жорий йилда у кайта жихозланиб, модернизация килинган. “Шаньдун” хам шу лойиха буйича, бирок бошидан охиригача махаллий саноат кучлари томонидан курилган.

Кема узунлиги 315 метрни, эни 75 метрни, сув сигимдорлиги 70 минг тоннани ташкил килади. Кема соатига 57 км тезлик билан харакатлана олади. Унинг таркибига 40 та жанговар парвоз курилмаси – 36 та J-15 кирувчи самолёти, 2 та Z-18 транспорт ва 2 та куп максадли Z-9 вертолётлари киради.

Хитой мудофаа вазирлиги умумий хисобда уз флоти таркибига 4 та авиаташувчи кемани киритмокчи.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари