Главная / Маданият / Хидоят ва залолат

Хидоят ва залолат

hidoyatХидоятга бошлаш ёки залолатни раво куриш Аллохнинг кулидадир. Бу дегани, баъзилар уйлаганидек, «Инсоннинг ихтиёри узида эмас, у барча ишларни мажбур булганидан килади», деган фикрга олиб келмаслиги керак.

Хидоят ва залолат Аллохнинг кулида, деган фикрнинг сабаблари Куръони Каримда тушунтириб айтилган: «Албатта, Аллох золим кавмларни хидоят этмас» («Моида» сураси, 51-оят).

«Зумар» сурасида эса: «Албатта, Аллох ёлгончи ва кофир кимсаларни хидоят килмас» (3-оят).

«Соф» сурасида: «Улар (хакдан) бурилган эдилар, Аллох уларнинг калбини буриб куйди», дейилган (5-оят).

Демак, инсонга хос булмаган ёмон сифатларга эга булган кишилар Аллохнинг хидояти ва рахматига сазовор эмасдир. Аллохнинг хидояти яхши сифатларга, гузал инсоний фазилатларга эга булган кишиларга берилади.

«Тагобун» сурасида: «Ким Аллохга иймон келтирса, У Зот унинг калбини хидоятга солур» (11-оят);

«Раъд» сурасида эса: «Сен: «Албатта, Аллох кимни хохласа, залолатга кетказадир ва Узига йуналганларини хидоят киладир», деб айт», дейилган (27-оят).

Ислом дини хар бир инсон уз иродасига эга эканлигини тан олади. Лекин бу хохиш ва ирода Аллохнинг хохиши ва иродасидан ташкарига чика олмайди.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари