Главная / Маданият / Хатми Куръон

Хатми Куръон

kuronХатми Куръон деб  Куръонни бошидан охиригача укиб туширишга айтилади. Хатми Куръонни Куръонни укишни яхши биладиган, уни устозига укиб топширган одамгина укийди. Хатми Куръонни уч кундан оз вактда килиб булмайди. Куръонни укиб юрадиган одам уни бир ойда бир марта хатм килиб туриши яхшидир.

Абдуллох ибн Амр розияллоху анхудан ривоят килинади: «Эй Аллохнинг Расули, Куръонни канчада кироат килай?» дедим. «Уни бир ойда хатм кил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам токатим етади», дедим. «Уни йигирма кунда хатм кил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам токатим етади», дедим. «Уни ун беш кунда хатм кил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам токатим етади», дедим. «Уни ун кунда хатм кил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам токатим етади», дедим. «Уни беш кунда хатм кил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалига хам токатим етади», дедим. У Зот менга рухсат бермадилар».

Яна уша кишидан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Ким Куръонни уч кундан озда укиса, яхши англамабди», дедилар». Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят килишган.

Биз хам Куръонни хатмини килишга одатланишимиз лозим. Буни олдин килмаган булсак, шу рузадан бошлаб амалга оширайлик. Куръонни укишни билмаган одамлар эса шу умидда Куръонни укишни урганишни бошласинлар, бу узлари учун яхши амалларга одатланишга, кила олмаётган амалларини бошлаб олишга сабаб булиши мумкин.

Хатми Куръонни купчилик билан килиш яхшидир. Уни маъноларини тадаббур килиб укиш, максадга мувофикдир. Уни маъноларини тадаббур килишга имконсиз булганлар тафсирни олиб, уни эринмай укишлари лозим. Шунда нимани укиётганларини тушунишлари, тадаббур килишлари осон булади.

Рузада инсонлар купрок амаллар килишга уринишади. Чунки рузадаги амалларнинг савоби орттирилиб берилади. Рузада хатми Куръонни килиш яхши амаллар сарасига киради. Чунки Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам шундок килганлар. Уни Жаброил алайхиссаломга бир неча бор утказганлар.

Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам яхшилик килишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У Зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда Жаброил мулокотларига келганда булар эди. Жаброил алайхиссалом Рамазон тамом булгунича хар кеча у Зотнинг хузурларига келар эди. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам унга Куръонни арз килар (укиб берар) эдилар». Бошка ривоятда: «Бас, у билан Куръон укишар эди. Шунда качон у Зотга Жаброил алахиссалом мулокот килса, эсган шамолдан хам сахийрок булиб кетар эдилар», дейилган. Икки Шайх ривоят килган.

Рузада Куръонни хатм килиш купчилик билан булиши максадга мувофик. У ерда уни тушунадиганлар, озрок тушунадиганлар ва янги урганаётганлар булади. Улар кузатиб туриб хатоларини билиб олишлари, тафсирни зикр килиб утилса, килаётган амалларини тугрилашлари ёки билмаганларини билиб олишлари мумкин. Яна купчилик билан килинган дуолар макбулдир.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари