Главная / Сиёсат / Халк такдирини кандай узгартириш мумкин?.. 
Место рекламы

Халк такдирини кандай узгартириш мумкин?.. 

Фото: УзХДП

Дунёдаги хозирги юксак илмий-технологик тараккиёт асосида инсоннинг акл-заковати натижасида яратилган ютуклар турибди. Шу маънода инсон хар кандай давлатдаги энг кимматли капитал хисобланади. Кайси давлатлар бу капитални ривожлантириш буйича тугри стратегия белгилаган булса, уз халкининг турмуш фаровонлигини оширишга эришмокда.

Президентимиз Укитувчи ва мураббийлар кунига багишланган тантанали маросимдаги нуткида илгари сурган Учинчи Ренессанс гоясининг замирида интилувчан, ижодкор, шижоатли янги авлодни вояга етказиш, бунинг учун кулай шароит яратиб беришдек эзгу максад мужассамлашган.

Халкимиз турмушини янада яхшилайдиган, давлатимиз мавкеини оширадиган, жахондаги илгор кадриятларни барча сохаларга олиб кира оладиган янги авлод кадрлари уз-узидан етишиб чикмайди. Бунинг учун таълимга, тарбияга ёндашув концепциясини тубдан узгартириш талаб этилади. Кейинги йилларда амалга оширилган изчил ислохотлар ушбу сохада йиллар давомида тупланиб колган тизимли, айтиш мумкинки, эски муаммоларни тугатиб, янги давр пойдеворини бунёд этиш учун мустахкам замин яратди.

“Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохаси ривожини жадаллаштиришга оид кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги Президент фармони лойихасида мазкур сохани натижадорлик нуктаи-назаридан янги даражага кутариш назарда тутилган.

Халк билан мулокот тамойилига мувофик равишда лойиха кенг жамоатчилик мухокамасига такдим этилиши, ушбу хужжат жамиятдаги турли фикр хамда таклифлар учун очик экани унинг ижтимоий, маънавий ахамиятини янада оширади.

Фармон лойихасида миллий таълим-тарбия тизимини инсон капиталини ривожлантиришга йуналтириш, укув дастурларининг дунёдаги илгор меъёрларга мувофик келадиган янги авлодини яратиш, таълимда хусусий секторга йул очиш оркали илмда ракобат мухитини юзага келтириш, педагогликка ва илм-фанга узини багишлаган инсонларнинг жамиятдаги мавкеини хар томонлама кутариш, айни вактда уларни зарур моддий-техник шароит билан таъминлаш буйича стратегик вазифалар белгиланмокда.

Лойиха Олий Мажлис Конунчилик палатаси ва махаллий Кенгашларда соха фидойилари, етук мутахассислар, жамоатчилик вакиллари иштирокида кенг мухокама этилмокда. Шу уринда демократик коидаларга риоя этиш, купнинг фикри билан иш тутиш каби мухим масалаларда давлатимиз рахбари барчамизга урнак ва намуна курсатаётганини хам алохида таъкидлаш жоиз.

Мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва урта махсус таълим тизими хамда илмий-маданий муассасаларни булгуси Ренессанснинг турт узвий халкаси, ота-оналар, улар тимсолида жамоатчилик бешинчи халка булиши кераклигига ургу берилган эди. Бу – таълим-тарбияни жамият микёсидаги стратегик масалага айлантиришда концептуал ахамиятга эга.

Халкаларнинг бу тарзда узвий богланиши ва концептуал куйилиши кандай самара беради? Аввало, таълим-тарбия олиш, илм-фанга интилиш буйича жамиятимизда янги мухит юзага келиши кузда тутиляпти.

Агар турт халка узвий булиб, бешинчи халкада хайрихохлик етишмаса, таълим тизими мамлакатда инсон капиталини ривожлантиришдек мухим миссиясини бажариши кийин булади. Укувчи мактабдаги таълимга, талаба олийгохдаги илм-фанга чанкоклик ва интилиш иштиёкига энг катта рагбатни ота-онасидан олиши керак. Бордию ота-она “укигандан, илмдан нима фойда?”, каби ёки шунга ухшаш мазмунда муносабатда булса, жамиятдаги таълим, илм-фан мухитини тубдан янгилаш мумкин эмас.

Ота-оналарнинг фаол ва хайрихох муносабати ёш авлоднинг ички рухиятини тугри йуналтиришда асосий манба булиб хизмат килишини хисобга олишимиз зарур.

Демак, таълим муассасалари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик уртасида хамкорликни кучайтириш масаласи мамлакатимизда таълим-тарбия ва илм-фан сохаларини янада ривожлантиришнинг асосий йуналишларидан бири этиб белгиланиши максадга мувофик булади.

Аввалги даврлардаги турли омиллар таъсирида ота-оналар, махалла мактабдан узоклашган эди. Энди шундай бир рагбат, хайрихохлик механизмини яратиб, уларни мактабга, таълимга якинлаштиришимиз керак буляпти.

Эхтимол бунинг учун таълим-тарбия жараёнида фаол хамкорлик килиб келаётган ота-оналарни, хеч булмаганда, маънавий жихатдан куллаб-кувватлаш лозим. Чунки улар изланувчан ва иштиёкли фарзанд устириб, таълим-тарбияга муносиб хисса кушяпти. Бундай намунали ота-оналарни фазилатли кишилар сифатида жамиятга урнак килиб курсатиш зарур.

Таълим билан боглик масалалар махаллий Кенгашларда мухокама этилиши таълим-тарбияга давлатнинг турли тузилмалари, жамоатчилик, бутун жамият эътиборини жамлашда самарали механизмлардан бирига айланади. Бу таълим маълум бир вазирлик ва ташкилотлар иши, деган нотугри карашни узгартиришда узига хос ахамиятга эга.

Таълим-тарбияни умумжамият кайгурадиган эзгу ва кизгин жараёнга айлантирсаккина, янги Ренессанс учун барпо этилаётган пойдевор мустахкам булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

H4d4nAPhm-lHkWojVONpJgU7PhJNy1fw

Курилиш сохасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони очикланди

Давлат статистика кумитаси маълумотларига кура, жорий йилнинг январ-октябр ойларида Узбекистонда курилиш сохасида фаолият юритаётган корхона …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари