Главная / Жамият / Халк таълими вазирлиги яна ягона мактаб формаси буйича баёнот билан чикди

Халк таълими вазирлиги яна ягона мактаб формаси буйича баёнот билан чикди

Халк таълими вазирлиги Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат умумий урта таълим муассасалари укувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида»ги 666-сонли карорига киритилган узгаришлар буйича махсус ахборот билан чикди.

2018 йил 19 июнь куни Вазирлар Махкамасининг «Давлат умумий урта таълим муассасалари укувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон карорига узгартиришлар киритиш хакида 509-сонли карори кабул килинган.

dz9enua_rql0fduya_zv2izlbnqodwct

Мазкур хужжат билан 2018 йил 15 августдаги 666-сон карорнинг 3-бандидаги ва 7-бандларигагина узгартириш киритилган.

Мазкур карорга кура, ягона мактаб формаси 2019-2020 укув йилидан эмас, балки 2024-2025 укув йилидан бошлаб жорий этилади.

Кайд этилишича, 509-сонли карор Вазирлар Махкамасининг «Давлат умумий урта таълим муассасалари укувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон карори билан тасдикланган «Давлат умумий урта таълим муассасалари укувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тугрисидаги низоми» хозирги кунда хам амалда.

Шу боис, Халк таълими вазирлиги укувчилардан мазкур низом талабларига риоя этишларини сураган.

Эслатиб утамиз, бундан олдин Халк таълими вазирлиги мактаб формаси буйича ота-оналарга мурожаатнома билан чикканди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари