Главная / Жамият / Халк таълими вазирлиги: Вазирлик босма нашрларга карши эмас, аммо тизимда мажбурий обунага йул куйилмайди

Халк таълими вазирлиги: Вазирлик босма нашрларга карши эмас, аммо тизимда мажбурий обунага йул куйилмайди

Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги томонидан «Халк таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тугрисида» Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси карори лойихаси тайёрланди ва мухокама учун омма эътиборига хавола этилди. Хужжат чоп этилганидан сунг бир неча нашрларда, хусусан, ижтимоий тармокларда ушбу карор лойихасига карши танкидий маколалар чоп этилди.

en5hj3ft7d5x2uugbpinqmsml6wvit6h-680x434Фото: Google Images

Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги ушбу хужжат буйича уз изохини такдим этди.

«Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги босма нашрларга карши эмас, аммо халк таълими тизимида мажбурий обунага йул куйилмаслигини таъкидлайди. Барча босма нашрлар халк таълими тизими ходимлари орасида таргибот ишларини олиб борган холда ихтиёрий обунани ташкил этишлари мумкин. Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги педагоглар нашрларни мутолаа килган холда уз малакалари ва билимларини ошириб боришлари тарафдори.

Хозирги кунда Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги тизимида ‘Бошлангич таълим’ журнали тахририяти, ‘Тил ва адабиёт таълими’, ‘Преподавание язика и литератури’, ‘Language and literature teaching’ журналлари тахририяти, ‘Халк таълими’ журнали тахририяти, ‘Маърифат’ ва ‘Учитель Узбекистана’ газеталари тахририяти, ‘Тонг юлдузи’ газетаси тахририяти, ‘Класс’ газетаси тахририяти, ‘Гунча’ журнали тахририяти д ва ‘Гулхан’ журнали тахририяти фаолият юритмокда. Уларнинг барчаси давлат корхонаси булиб, ягона давлат унитар корхонасига бирлаштирилиши юридик жихатдан хеч кандай узгаришга олиб келмайди.

Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги юкорида номи келтирилган барча нашрларда асосий таъсисчидир. Шу пайтгача, вазирлик мамлакатимиз конунлари доирасида фаолият юритиб, тахририят сиёсатига аралашмаган ва цензурага йул куймаган. Бундан кейин хам Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги мазкур нашрлар билан мамлакатимиз конунлари доирасида иш олиб боради ва цензурага йул куймайди.

Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги юкорида келтирилган ташкилотларнинг асосий таъсисчиси эканлигини хисобга олсак, Узбекистон Республикаси конунлари доирасида уларнинг молиявий-иктисодий фаолиятларини текшириб туришга хаклидир.

Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлигининг янги жамоаси тайинланганидан бери, вазирлик уз муассислигидаги тахририят ходимларининг ойликларини ошириш ёки уларга мукофот бериш масалаларига аралашмаган. Тахририятлар уз имкониятидан келиб чиккан холда, бу масалаларни мустакил белгилайди.

‘Халк таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тугрисида’ Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси карори лойихасини ишлаб чикишдан асосий максад, тахририятлар фаолиятига самарали менежмент ва маркетинг тизимларини жорий этиш оркали уларнинг обуна ва рекламага жалб этиш буйича фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. Шундагина нашрларнинг фаолияти ягона молиявий-хужалик бошкаруви, таъминоти ва бухгалтерия тизимига утиши хисобига бошкарув ва ноишлаб чикариш харажатларини кискартиришга эришилади. Молиявий ресурсларни бирлаштириш эвазига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ходимларни моддий рагбатлантириш, моддий-техника базасини мустахкамлаш хамда бошка ривожланиш лойихаларини молиялаштирилади», — дейилади вазирлик ахборотида.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари