Главная / Маданият / Халкаро маком санъати анжуманида 300 га якин хорижлик иштирок этади

Халкаро маком санъати анжуманида 300 га якин хорижлик иштирок этади

Узбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги хамда Узбекистон Маданият вазирлиги томонидан 2018 йил 16 август куни «I Халкаро маком санъати анжумани»га тайёргарлик куриш ва уни утказиш буйича амалга оширилаётган ишларга багишланган матбуот анжумани утказилди. Бу хакда Узбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди.

photo2018-08-1620-06-19-c7c6673488-680x454
Фото: Узбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Матбуот анжуманида Ташкилий кумита, Халкаро маком санъати анжуманининг саралаш боскичи Хакамлар хайъати аъзолари, таникли маком ижрочилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда журналистлар халкаро тадбир буйича узларини кизиктирган саволларга жавоблар олди.

Маълумки, мазкур халкаро анжуман Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Узбек миллий маком санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги хамда 2018 йил 6 апрелдаги «Халкаро маком санъати анжуманини утказиш тугрисида»ги карорларига асосан ташкил этилмокда.

Бугунги кунгача, дунённиг 70 дан ортик давлатидан 300 га якин иштирокчи тадбирда катнашиш истагини билдирган. Хусусан, 29 та давлатдан 162 нафар ижрочи уз санъатларини намоён этмокчи булса, 20 та давлатдан илмий-амалий конференцияда катнашиш учун мурожаат келиб тушган.

Бундан ташкари, 8 та давлат вакиллари Хакамлар хайъати аъзолигига киритилган булса, 19 та давлатда утказиладиган турли даражадаги фестиваллар директорлари хам катнашишни ният килган. 17 та давлат эса мехмон сифатида иштирок этмокчи. Халкаро анжуманни ёритиш максадида 30 та давлатдан 40 га якин оммавий ахборот воситалари вакилларининг келиши кутилмокда.

Халкаро анжуманни ташкил килиш ва утказиш буйича Ташкилий кумитанинг 2018 йилнинг 7 август куни булиб утган йигилишида Узбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Узбекистон миллий ахборот агентлиги, Узбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги хамда бошка оммавий ахборот воситалари иштирокида Халкаро маком санъати анжумани Матбуот маркази фаолияти йулга куйилди.

Унга кура, Матбуот маркази фаолиятига рахбарлик килиш, унинг ишини мувофиклаштириш вазифаси Узбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига юклатилди.

Матбуот маркази томонидан анжуманни кенг ёритиш буйича медиа-режа ишлаб чикилди ва амалга татбик этилмокда. Бундан ташкари, Марказ фаолиятини тезкорлик билан ташкил килиш, ОАВни анжуман ва мавзуга оид материаллар билан таъминлаб бориш максадида анжуманнинг расмий сайти, Telegram ижтимоий тармогида журналистлар учун алохида гурухи ташкил килинди.

Шунингдек, Матбуот анжуманида ёш ижрочилар ва санъат усталари томонидан миллий маком санъати намуналари ижро этилди.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари