Главные новости
Главная / Жахон / Халкаро хаво транспорти ассоциацияси туристлар учун карантинга карши чикди
Место рекламы

Халкаро хаво транспорти ассоциацияси туристлар учун карантинга карши чикди

Аввалрок айрим мамлакатларда хориждан келганлар 14 кунлик карантинга олиниши белгилангани хабар килинганди.

Фото: Vostock-photo

Халкаро хаво транспорти ассоциацияси катор давлатларда жорий этилган туристлар учун 14 кунлик карантинга карши чикди.

Ассоциация баёнотида айтилишича, 2021 йилда йуловчилар окими 2019 йилдагига нисбатан камида 24 фоизга, салбий сценарийда эса 34 фоизга пасаяди.

“Аввалрок сайёхларнинг 86 фоизи карантин борасида хавотирларини билдирганди, 69 фоизи эса бундай шароитда саёхат килишдан бош тортган. Шу боис IATA мамлакатлар хукуматларини келаётган туристларни 14 кунлик карантинга жойлаштириш урнига мукобил йул топишга чакиради”, – дейилади IATA баёнотида.

Ассоциация карантин урнига харорати баланд ва коронавирус сиптомлари булган йуловчиларни сафарга чикармасликни таклиф килган.

Аввалрок айрим мамлакатларда хориждан келганлар 14 кунлик карантинга олиниши белгилангани хабар килинганди. Жумладан, 31 майга кадар Австрияга келаётган хар бир йуловчида коронавирусга тестдан утгани тугрисида купи билан турт кун олдин олинган маълумотнома  булиши ёки 14 кунлик мажбурий карантинга йул олиши керак булади.
Шунингдек, Испанияда хориждан келадиган барча йуловчилар тиббий назоратдан утишлари шарт. Бундан ташкари, 15 майдан бошлаб хориждан келадиганлар икки хафталик карантинга жойлаштирилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

AuIGWlHQJW5Id-FIOo_JYUlNXB3o7noA

Афроамерикалик миллиардер АКШнинг кора танли ахолиси учун 14 триллион доллар компенсация талаб килди

Афроамерикалик миллиардер, Black Entertainment Television компанияси асосчиси Роберт Жонсон АКШнинг кора танли фукаролари бошидан утказган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари