Главные новости
Главная / Жахон / Халкаро дипломатия, узбекларга хос сифатлар ва Абдулла Кодирий хакида — АКШ элчиси билан сухбат
Место рекламы

Халкаро дипломатия, узбекларга хос сифатлар ва Абдулла Кодирий хакида — АКШ элчиси билан сухбат

АКШнинг Узбекистондаги фавкулодда ва мухтор элчиси Дэниэл Розенблюм Kun.uz мухбири билан онлайн интервьюда мамлакат хакидаги таассуротлари, элчихона фаолияти, пандемия шароитидаги халкаро муносабатлар ва бошка катор мавзулардаги фикрлари билан уртоклашди.

– Ассалому алайкум, жаноб Розенблюм. Интервьюга вакт ажратганингиз учун миннатдорлик билдирамиз. Айни дамдаги карантин холати элчихона фаолиятига кандай таъсир курсатди?

– Авваламбор, интервьюга таклиф этганингиз учун рахмат. Сиз ва сизнинг аудиториянгиз билан сухбат куриш доимо марокли.

Карантин бизнинг элчихона фаолиятига кандай таъсир килгани хакидаги саволга жавоб беришдан аввал Узбекистон фукаролари, айникса, Сирдарё ва Жиззахда сув тошкинидан азият чеккан инсонларга уз хамдардлигимни билдираман. Одамлар уз уйлари, мол-мулкларини йукотганларини куриш жуда хам кайгули. Аминманки, бутун мамлакат ахолиси жабрланганларга ёрдам бериш хакида уйламокда. Одамлар тинимсиз кийим-кечаклар, озик-овкат ва бошка нарсаларни туплаб, Сирдарё ва Жиззахга юборишаётганига гувох булдим.

Куни кеча Сирдарёга юбориш учун хайрия йигилаётган жойга – Тошкентдаги Ёшлар иттифоки идорасига бордим. Американинг нодавлат нотижорат ташкилоти хам Сирдарёда ёрдамга мухтож булган оилаларга керакли нарсалар учун молиявий кумак ажратиш максадида ушбу хайрияга кушилди. У ерга нарсаларни юк машинасига ортиш ва жараённи кузатиш максадида бордим. Бундай холатни куриш жуда хам кайгули, бирок одамларнинг бир-бирига ёрдам бераётганига гувох булиш рухлантиради.


АКШнинг Узбекистондаги фавкулодда ва мухтор элчиси Дэниэл Розенблюм

Саволингизга келсак, аввало менинг АКШ элчиси сифатидаги асосий бурчим – элчихонамизда ишлайдиган махаллий ва америкалик ходимлар, шунингдек, Узбекистонда булган ва яшаётган Америка фукароларининг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашдан иборат. Булар менинг жуда мухим булган асосий вазифамдир. Шу боис биз пандемия вактида саломатлик ва хавфсизликни кандай химоя килиш хакида уйладик.

Биринчидан, ходимларимизнинг куп кисми ишга, яъни элчихонага келишмаяпти. Улар мобил телефонлари, компьютерларидан фойдаланган холда масофадан туриб ишлашмокда. Бирок айрим инсонлар иш фаолиятлари тури ёки имкониятлари туфайли масофадан туриб ишлай олишмайди. Шунга карамай, улар уйда колишса хам, камрок иш килишса хам, уз маошларини вактида олишади.

Биз барчани уз лавозимида ушлаб колиш имконига эгамиз. Хеч ким ишини йукотмайди ва ходимлар ойлик маошларини олишда давом этишади.

Умуман олганда, пандемия элчихона фаолиятига катта таъсир курсатди. Сабаби, дипломатик харакатлар деярли тухтаб колди. Куп нарсалар коронавирус туфайли чеклангани учун одатдагидек дипломатик фаолият ва алокаларни олиб бориш жуда кийин.

Албатта, Узбекистон хукумати пандемияга карши чораларга катта эътибор каратмокда. Мен охирги 7 хафта ичида бирорта хукумат вакили билан юзма-юз учрашганим йук. Хозирда айрим инсонлар билан алокаларни телефон, хозиргидек видеомулокотлар оркали ушлаб туришга харакат килмокдаман.

Масалан, сизларнинг АКШдаги элчингиз, жаноб Вахобов билан Skype оркали сухбатлашдим. Утган хафта Олий Мажлисда булиб утган селекторда видео оркали иштирок этдим. Унда сенатор Акмал Саидов «Инсон хукуклари» мавзусида нутк сузлади.

Шунингдек, ташки ишлар вазири билан хорижий масалалар, жумладан, Афгонистон борасида телефон оркали мунтазам равишда мулокотдаман. Шундай килиб, пандемия фаолиятимизга катта таъсир курсатди, лекин биз алокаларни ушлаб туриш учун доим харакатдамиз.

– Фикрингизча, пандемиядан сунг халкаро дипломатиянинг холати кандай булади? Мамлакатлар халкаро муносабатларда нималарга купрок эътибор каратишлари лозим?

– Бу чиндан хам ажойиб савол. Бу мени олдиндан башорат кила олмайдиган масалалар хакида купрок уйлашга ундайди. Мазкур пандемия илгари бошимдан утказган холатларга мутлако ухшамайди. Фикримча, бу борада купчилик шундай фикрда булса керак.

Бу вазият сунгги 35 йил ичидаги профессионал тажрибамда кузатганларимдан бутунлай фарк килади. Ва бу келажагимизга кандай таъсир утказиши мумкинлигини башорат килиш жуда хам мушкул. Бу менга худди бундан бир неча минг йиллар аввал кашфиётчи-тадкикотчилар Атлантика океани оркали АКШ томон сузиб, узлари учун мутлако нотаниш булган худудга борган вактдаги хиссиётни ёдга солмокда. Улар океаннинг у томонида кандай давлат бор булиши мумкинлиги хакида хеч нимани билишмаган ва биз айни дамда худди мана шундай вазиятдамиз.

Менга аник булган бир нарса шундан иборатки, мазкур пандемия хар биримизга бизнинг дунё бир-бирига чамбарчас богликлигини англашни ургатди. Дунё давлатлари туризм, ташки савдо ва яна куплаб мураккаб алокалар билан бир-бирига богланган.

Бу, аксар холларда, ижобий богликликдир. У дунёга ва инсонларга турли хил манфаатларни такдим этади. Бирок баъзида бу салбий куринишга, мураккабликка хам эга булиб, хаётимизга хавф тугдиради. Менинг фикримча, бу инкироз билан барча мамлакатлар хамжихатлигини кай даражада заифлаштиришини кайта бахолайдиган давр келади.

Сизга кичик бир мисолни айтиб утмокчиман. Айни дамда АКШнинг саломатлик билан боглик зарур воситалар борасида бошка давлатларга карамлиги буйича турли тахлиллар олиб борилмокда. Масалан, коронавирусга карши курашишда бизга керак булган куплаб воситаларни бошка давлатлардан келтиришимиз кераклигини англадик. Фикримча, бу нокулайлик тугдиради. Менинг тахминимга кура, бу инкироздан кейин АКШ кандай килиб фавкулодда холатлар учун зарур воситаларни махаллий шароитда ишлаб чикариш мумкинлиги хакида бош котиради.

Бу бор-йуги биргина мисол. Лекин фикримча, куплаб мамлакатлар худди шундай масалаларга эътибор каратишни бошлайди.

– Коронавирус пандемияси вактида АКШ томонидан Узбекистонга хамда Узбекистонда яшайдиган АКШ фукароларига кандай ёрдам курсатилмокда?

– Биз кулдан келганча ёрдам курсатишга харакат киляпмиз. Чунки барчага маълум булганидек, узимизнинг давлатимиз хам коронавирусдан азият чекаётган бир вактда бу осон иш эмас.

Бу пандемиядан мамлакатлар бир-бирига ёрдам бериши канчалик мухим эканлигини ургандик. Бу – халкаро, глобал инкироз ва буни факатгина халкаро хамкорлик билангина йук килиш мумкин.

Тошкентда элчихона ходимлари билан Согликни саклаш вазирлиги хамда БМТ томонидан ташкил этилаётган ва Узбекистонга келаётган COVID-19га боглик кумакларни таксимлашга каратилган доимий кундалик учрашувларда катнашиб келмокдамиз. Максад – эхтиёжларни аниклаш ва улар орасидан мухимларини белгилаш, шунингдек, ким кандай кумак ажрата олишини келишиб олишдир.

Ушбу хамкорлик оркали АКШ катта кумак ажратди. Узбекистонда коронавирус холати аникланмасидан аввал, февраль ойида тиббиёт ходимлари учун шахсий химоя воситалари (тиббиёт никоблари, кулкоплар, халатлар) такдим этдик. Навбатдаги хайрия март ойида такдим этилди. Шундан сунг биз купрок эътиборни Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хамда касалхона, тиббиёт ходимларининг COVID-19 пандемияси билан курашишдаги, яъни коронавирус диагностикаси, кандай килиб тиббиёт ходимларини химоя килиш, тестларни утказиш ва яна бошка куплаб жихатлар буйича салохиятини оширишга кумаклашишга каратдик. Мана шу кабилар сунгги икки ой давомидаги диккат марказимизда булди.

Шу кунларда эса Узбекистоннинг COVID-19 тестини утказиш буйича тажрибасини ошириш йулида купрок ишламокдамиз. Бу нафакат амалий машгулотлар утказиш, балки керакли ускуналарни – тест cинови учун махсус туплам, дори воситалари, зарур материаллар билан таъминлашни хам уз ичига олади. Бундан кузланган максад эса тестларни аник ва тезкор амалга ошириш хамда натижаларни тезрок кулга киритишдир.

Якинда бизнинг Касалликларни назорат килиш маркази (CDC) тестлар салохиятини ошириш, керакли лаборатория жихозларини харид килиш учун 2 миллион доллар ажратишини маълум килди.

Мен куни кеча яна бир янгиликдан, яъни Касалликларни назорат килиш маркази Узбекистонга ахоли саломатлиги учун уз Фавкулодда операциялар марказини ривожлантиришда хам ёрдам беришидан хабар топдим. Бизда бундай марказ бор ва февраль ойида АКШга кайтганимда у ерга узим боришга муваффак булганман. Мен Атлантадаги Касалликларни назорат килиш маркази бош идорасига бориб, Фавкулодда операциялар маркази кандай ишлаётганига гувох булгандим. Энди мазкур марказ Узбекистонга хам бу борадаги салохиятини оширишга якиндан кумак беради. Биз тез кунларда яна куплаб хайрия кумакларини амалга ошириш хакида хабар берамиз. Хозирча асосий ёрдамлар мана шулардан иборат.

– Узбекистонда виза бериш жараёни качон кайта тикланиши хакида маълумот бера оласизми?

– Бу борада аник бир гап айта олмайман. Менда аник жавоб йук. Шуни айта оламанки, барчага маълум булгани каби бизнинг элчихона такдим этаётган консуллик хизматлари тухтатилди ва бу глобал микёсда юз берди, яъни АКШнинг бутун дунёдаги элчихоналарида тухтатилди.

Эълон килганимиздек, жорий йилнинг 22 июнига кадар иммиграцион визалар берилмайди. Шунингдек, бу Узбекистонда оммабоп булган бошка турдаги визаларга (ноиммиграцион визалар) хам тааллукли.

Вашингтонда визалар бериш жараёнини тез орада кайта тиклаш буйича музокаралар кетмокда. Биз эса расмий эълонни кутмокдамиз. Шу сабабли элчихонамиз сайтини мунтазам равишда кузатиб боришни маслахат берган булардим. Виза бериш жараёни кайта тикланиши буйича, албатта, расмий маълумот берилади.

– Ижтимоий тармокларда кузатяпмиз, чикишлар килиб турибсиз. Умуман, Узбекистондаги карантин чоралари сизнинг хаётингизга кандай таъсир килди?

– Албатта, бу дунёдаги хар бир инсон хаётига таъсир этгани каби менинг хаётимга хам таъсир утказди. Элчихонага хафтада бир неча марта боряпман, аммо асосан уйда ишлаяпман. Ишдан буш вактда эса китоб укияпман, видеолар, фильмлар кураман. Купрок жисмоний машклар билан шугулланишга харакат киляпман. Уйимда жисмоний машклар бажариш учун баъзи жихозлар борлигидан хурсандман. Яна ховлимдаги богда сайр киламан. Тугри, у унчалик хам катта эмас, лекин бог атрофида кайта-кайта пиёда юраман.

Кувонарлиси, Тошкентда бахор фасли жуда хам чиройли экан. Бу – менинг Узбекистонда утказаётган биринчи бахорим. Менга куёш остида ажойиб хаводан бахра олиш жуда хам ёкди. Шу сабабли куп вактимни богда утказмокдаман.

Шунингдек, куплаб укувчиларга маълум булса керак, хозир бу ерда бир узимман, оилам эса АКШга кайтиб кетган. Улар билан имкон кадар тез-тез богланиб туришга харакат киляпман. 17 ёшли кизим бор, биз у билан биргаликда китоб укимокдамиз. Хар куни бир булимни укиб булгач, унга укиган булимимиз буйича саволларни юбораман. У эса уз фикрларини уртоклашади ва биз шу тарика биргаликда китоб мутолаа киламиз.

Узбекистондаги барча инсонлар изоляция, масофага карамай, узаро мулокотни саклаб колишга харакат килишмокда. Фикримча, оила ва дустлар билан билан бирга булиш жуда хам мухим, айникса мана шундай мураккаб вазиятларда.

– Жаноб элчи, якин кунларда кандай китоблар укидингиз?

– Укиш – мен чин дилдан яхши курадиган машгулотлардан бири. Ёшлигимданок китоб укишни жуда севганман. Турли ишлар билан банд булганим учун куп китоб укишга вактим йуклигидан афсусланаман.

Хозир укиётган китобларимга келсак, менга тарих ёкади. Университетда хам тарих йуналишида тахсил олганман. Куп мутолаа киладиган китобларимнинг аксарияти хам тарихий асарлар ёки тарихий вокеалар асосидаги бадиий асарлардир.

Охирги марта укиган китобим – «The Last Days of Night» (Туннинг сунгги кунлари) булиб, унда электр энергиясининг ихтиро килиниши, ундан ёруглик ва бошка максадларда фойдаланиш тугрисида хикоя килинади. Бу бадиий асар булса хам, у буюк ихтирочи Томас Эдисон хаёти хакида ва яна бир бошка мухандис, темир йул хаво тормози ихтирочиси Жорж Вестингаус ва Никола Тесла уртасидаги муносабатлар асосида ёзилган. Жудаям кизикарли, ажойиб асар.

Бундан аввал яна бир кизикарли китоб укидим. У Ислом пайдо булиш тарихи хакидаги асар. Номи – «In the Shadow of the Sword» (Килич соясида), инглиз ёзувчиси ва тарихчиси томонидан ёзилган. Умуман олганда, мен жуда куп укийман ва тарихни яхши кураман.

– Кайси асарларни укишни тавсия этасиз?

– Одатда, мен бундай маслахатлар бермайман. Чунки хар бир инсон уз кизикиши, хохишига кура китоб укийди ва хар кимнинг танлови хар хил.

Нима укиш кераклигини айта олмайман, лекин узим утган йили севиб укиган ва барчага укишни тавсия эта оладиган бир китоб хакида айтиб утмокчиман. Бу – Буюк Британияда яшовчи узбек ёзувчиси Хамид Исмоилов томонидан ёзилган «Жинлар базми» (инглизчада «The Devils’ Dance») асаридир.

Бу асар жудаям кизикарли роман булиб, таникли узбек адиби Абдулла Кодирий хаётининг сунгги икки йилига багишланган. Исмоилов уз асарида Кодирийнинг камокда утган йиллари ва унинг кулёзмалари хакида хикоя килади.

Бизга маълум, Кодирий хам бир неча ёзувчилар каторида Сталин даври катагонлари курбонига айланган ва отиб ташланган. Романда муаллиф Абдулла Кодирийнинг сунгги асарини ёзиши давомидаги вокеаларни тасвирлашга харакат килган.

Кодирий сунгги асарида Кукон хони ва Бухоро амири, шунингдек, уларга канизак булган 19-асрнинг таникли узбек шоираси хакида ёзишни максад килади. У хаётининг сунгги кунларида камокдаги кийноклардан азоб чекишига карамай, мана шу асарни хаёлан ёзади.

Бир суз билан айтганда, бу китобни укишни тавсия килган булардим. Асар узбек ва инглиз тилларида чоп этилган.

– Узбекистон ва узбекистонликларни учта сифат билан таърифлай оласизми?

– Саховатли. Одамлар нафакат узларида борини улашиш билан, балки очик кунгиллик билан чин юракдан бор мехр-мухаббатини курсата олиши билан хам сахийдирлар. Улар кунгилдагини беркитмай, уз туйгуларини намойиш эта оладилар ва мен бу хислатни жуда кадрлайман.

Кейинги сифат – хилма-хиллик (diverse). Бу билан Узбекистонда турли миллатга мансуб инсонлар яшашини назарда тутмаяпман. Айтмокчиманки, мамлакатнинг бутун келиб чикиш тарихи, маданиятининг шаклланиши жуда куп турли занжирларга богланган. Форслар, араб дунёси, Ислом дунёси, Хитой – барчаси билан богликлиги кишида, шу уринда, менда кизикиш уйготади.

Ижтимоий (social). Одамлар бир-бири билан мунтазам равишда мулокотда булади. Махалла, умумий жамоа булиб биргаликда ишлашади.

Ижтимоий – бу нейтрал сифат булиб, у хам ижобий, хам салбий маънода келиши мумкин. Мен эса асосан ижобий томондан кайд этмокдаман. Баъзан одамларнинг шахсий хаёти учун етарлича вакти булмайди.

Сизнинг жамиятингизда кишилар уз шахсий хаётининг сир колишига америкаликларчалик катта эътибор беради, деб уйламайман. Чунки ижтимоийлик, бирдамликка купрок ургу берилади.

Булар – менинг бир йил давомидаги фаолиятим ва аввалги ташрифларимдан кейинги таассуротларимдир. Мен мамлакатингизни, ундаги одамларни жуда хам яхши кураман ва Узбекистондалигимдан бахтиёрман.

– Жаноб элчи, самимий сухбатингиз учун ташаккур. Умид киламизки, тез орада ушбу пандемия инкирозини енгиб утамиз. Сизнинг Узбекистондаги миссиянгизда улкан зафарлар тилаб коламиз.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

AuIGWlHQJW5Id-FIOo_JYUlNXB3o7noA

Афроамерикалик миллиардер АКШнинг кора танли ахолиси учун 14 триллион доллар компенсация талаб килди

Афроамерикалик миллиардер, Black Entertainment Television компанияси асосчиси Роберт Жонсон АКШнинг кора танли фукаролари бошидан утказган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари