Главные новости
Главная / Сиёсат / Халифа Хафтар кучлари Сирт шахрига киргани маълум килинди
Место рекламы

Халифа Хафтар кучлари Сирт шахрига киргани маълум килинди

Маршал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси (ЛМА) Ливиянинг собик етакчиси Муаммар Каззофийнинг она шахри – Сиртга кириб, шахардаги порт устидан назоратни кулга олди. Бу хакда ЛМАдаги манба хабар килди.

Таъкидланишича, ЛМА шахарни эгаллаш амалиётининг биринчи боскичида сохилга десант ташлаб, портни эгаллаб олган. Хафтар кучлари, шунингдек, ас-Саъдий харбий базаси, шахарнинг бир катор туманларини эгаллаб, айни вактда шахар маркази томон йул олмокда.

Каззофий Сирт якинида тугилган. У 2011 йилда шу шахар якинида исёнчилар томонидан улдирилган.

Аввалрок маршал Хафтар хорижий тажовузга карши умумий сафарбарлик эълон килди. Хафтар Туркия парламенти Ливияга маршалнинг душманлари – Триполида жойлашган Миллий келишув хукуматига ёрдам бериш учун кушинлар юборишга рухсат бергандан кейин бундай кадамга борди.

Ливиянинг катта кисмини назорат килаётган Хафтар кучлари охирги ойларда пойтахт Триполини эгаллаб олишга харакат килмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

zz1_wFo0bS6eKPJobO8JZ1dVdUsg3Ol5

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари