Главные новости
Главная / Маданият / Хайвонот махсулотларидан закот олинадими?
Место рекламы

Хайвонот махсулотларидан закот олинадими?

mahsulotХозирги кунимизда сут ва сут махсулотларидан  олинган фойда оркали мол бокаётганлардан купрок бой булаётганлар оз эмас. Яйловда мол бокиб бой булишдан кура, бир канча молни камаб бокиб, унинг сутидан ва сут махсулотларидан бойлик орттираётган кишилар, ширкатлар куп. Яйловда мол бокаётганларга закот бериш фарз. Молни камаб бокканлар яйловда бокмагани учун молдан закот бермаслиги аник. Энди ундан чикаётган махсулотлардан хам бермайдими?

Шунингдек, ипак курти бокиб, пилла сотиб катта бойлик орттириш мумкин. Бу хам пилла курти, деб аталмиш хайвондан чиккан махсулот. Товук бокиб бой булаётганлар озми?
Ушбу зикр килинган ва шунга ухшаш бошка хайвон махсулотлари Куръон нозил булган, Набий соллаллоху алайхи васаллам яшаган жойда ва замонда булмаган. Шунинг учун уларнинг зикри келмаган.
Зотан дунёдаги хамма хайвонлар ва зироатларни хисоблаб руйхат килиб чикиш Куръон ва Суннатнинг вазифаси хам эмас. Агар шундай буладиган булса, Куръон билан Суннат иккинчи, учинчи даражали нарсаларга тулиб кетар эди.
Мана шундок жойларда фихк илми ва факих олимлар иш берадилар. Улар Куръон ва Суннатдан олинган асосий коидаларга асосланиб ва закоти олинаётган бошка нарсаларга киёс килиб, хайвон махсулотларидан закот олиниши ёки олинмаслиги масаласини хал киладилар.
Мазкур махсулотларнинг мулк эканлиги, усиб туриши, унга маълум микдорда эга булганлар бой хисобланиши каби омиллари ила хайвонот махсулотлари хам бошка хайвонот ва зироат бойликларига ухшайди. Лекин хайвондан чиккан махсулотдан закот олиш айнан кайси нарсага киёс килинади? — деганда, асалга , деб жавоб берилади.
Юкорида «асалдан закот олинмайди», деган кишилар, асал-хайвондан чиккан суюклик, у сигирдан чиккан сутга ухшайди, сигирнинг сутидан закот олинмаганидек, асаларининг асалидан хам закот олинмайди, дейишган эди.
Шунда «асалдан закот олинади», деган уламолар айтишадики, сигирнинг сутидан закот олинмагани унинг узидан закот олингани учундир. Бунда узидан закот олинган нарсанинг махсулотидан закот олинмайди, узидан закот олинмаган нарсанинг махсулотидан закот олинади, деган шариатнинг коидаси бор. Шу коидага биноан ердан закот олинмайди, аммо ундан чиккан махсулотлардан закот олинади.
Яйловда бокилган сигирдан закот олингани учун унинг сутидан закот олинмайди.
Демак, яйловда эмас, курада ем бериб бокилган сигирдан закот олинмаганидан кейин, унинг сутидан ва сут махсулотларидан закот олиш керак. Пилла куртининг узидан закот олинмаганидан кейин унинг махсулоти пилладан закот олиш керак. Товукдан закот олинмагандан кейин унинг махсулотларидан закот олиш керак.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4087408701

АНДИЖОНДАГИ МАСЖИД АУКЦИОНДА СОТИЛАДИМИ ЁКИ ЙУК?

Сунгги бир ой давомида Андижон шахри «Тахтакуприк» махалласидаги мадраса биноси хакидаги хабарлар интернетда шов-шувларга сабаб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари