Главные новости
Главная / Жамият / Хайит куни курбонлик суйиш кимлар учун вожиб? Курбонликка оид хукмлар хакида
Место рекламы

Хайит куни курбонлик суйиш кимлар учун вожиб? Курбонликка оид хукмлар хакида

Истикомат килиб турганимиз 2020 йилнинг июль-август ойлари – хижрий 1441 йилнинг охирги ойи – Зулхижжа ойи хисобланади. Бу ойда Ислом дунёсининг энг катта байрами Курбон хайити кенг нишонланади.

Шу муносабат билан Тошкент шахри «Новза» жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Хамрокулов билан сухбатлашдик. Курбонлик хукми ва ахкомлари, Зулхижжа ойининг аввалги 10 кунида килинадиган амаллар, Арафа куни рузаси хусусида суз юритдик.

«Авваламбор, Kun.uz ижодий жамоасини ва у оркали барча ватандошларни якинлашиб келаётган Курбон хайити байрами билан муборакбод этаман. Бошимизга соя солиб турган Зулхижжа ойи хижрий-камарий сананинг охирги, 12-ойи хисобланади. Динимизда 4 ой харом килинган ойлар хисобланади, булар Мухаррам, Ражаб, Зулкаъда ва Зулхижжа ойларидир. Мумин-мусулмонлар ушбу ойларни кадрлаши, эъзозлаши ва албатта, уларнинг хаккини халоллаши керак булади», – дея суз бошлади Жалолиддин домла Хамрокулов.

Кандай килиб бу ойларнинг хакки халолланади?

— Бу ойларда имкон кадар нафл ибодатларни купайтириш оркали Аллохга курбат хосил килишлик билан булади. Хусусан, Зулхижжа ойининг аввалги ун куни – Ашри Зулхижжа дейилади, ушбу 10 кунда килинадиган савобли амаллар ажри жуда хам улуг.

Имом Бухорий ва Имом Муслимдан келтирилган хадиси-шарифда Абдуллох ибн Аббос розияллоху анху айтадилар: Жаноби Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Мен Аллохнинг наздида Зулхижжанинг аввалги 10 кунида килинган солих амалларга бериладиган савобли амалларни топмадим», – дедилар. Биз: «Ё Расулаллох, Аллох йулида жиход килувчи хамми?», – дедик. «Ха, магар у моли ва жони билан чикса-ю, ундан хеч нарсаси кайтмаса, мустасно», – деган эканлар.

Яъни, бу муборак 10 кунда килинадиган солих амаллар ажри Аллох хузурида янада купрок булади. Демак, мумин-мусулмонлар купрок хайрли ишларни килишса, купрок савобга эга булишади, иншааллох.

Зулхижжа ойининг рузасини кимлар тутади?

— Имом Табаронийдан ривоят килинган хадисда Расулуллохнинг одатлари зикр килинади. Унда Набий соллаллоху алайхи васаллам хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, ойнинг ойдин кечалари, яъни 13, 14 ва 15-кечалари хамда Зулхижжа ойининг аввалги 10 кунида нафл руза тутардилар, деган мазмунда хадис келади. Уламолар, мана шундан келиб чикиб, имкон топган, сихати кутарса, шу ойнинг фазилатидан бахраманд булишни истаганлар нафл руза тутганлари афзал, дейдилар.

Чунки, фарз булган Рамазон рузасини тутишликда узрлик инсонларга ён босилган ёки бошка кунда тутиб бериш рухсат берилган берилган экан, нафл булган ибодатда хар ким ихтиёри узида булади.

Шу билан бирга, мана шу 10 кун ичида Арафа куни – эртага хайит деган кун рузаси хакида Расули акрам алайхиссолату вассаламдан машхур хадис бор: «Арафа куннинг рузаси бир йил аввалги ва бир йил кейинги гунохига каффорот булади, деб умид киламан», – деб мархамат килганлар.

Бир кунлик руза мана шундай улуг ажрнинг эгаси килади, шунинг учун хам халкимизнинг бунга иштиёки бор ва шунга харакат килишади.

Бирок, Ханафий махзабимизда хажга борган одам хаж ибодатининг амалларини бажариши учун кувватини йукотиб куймаслиги важидан руза тутмайди. Бирок, хажга бормаганлар Арафа кунининг рузасини тутсалар, катта савобга эга булишлари юкоридаги хадисда хам таъкидланган.

Бу ойда амалга ошириладиган курбонликнинг хукми кандай?

— Ушбу муборак ойда килинадиган амали солихларнинг энг афзали – Зулхижжа ойининг 10-куни Хайит намози укилганидан сунг, учинчи кун куёш ботгунга кадар, яъни 3 кун ичида, мусулмон, окил, балогат ёшига етган, муким ва закот беришга кодир булган кишиларга бир жонлик суйиш вожиб хисобланади.

Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Бу кунда энг биринчи киладиган ишимиз курбонлик суйишдир», дейдилар.

Куръони каримнинг энг кичик «Кавсар» сурасида: «Биз сизга, эй Расулуллох, Кавсарни ато этдик. Шундай экан, Роббингизга намоз укинг ва курбонлик килинг», дейилади. Муфассирлар ушбу оятлар тафсирида, намоздан мурод – Курбон хайити намози, курбонликдан мурод курбонлик суйиш эканини айтишади. Бундан куринадики, курбонлик килишлик мусулмон, окил, солих, муким ва закот беришга курби етган инсонга вожиб булади.

Закот берувчи ва курбонлик килувчи уртасидаги фарк

— Шу уринда, закот ва курбонлик орасидаги нозик кирра хакида. Мазхабимизда закот беришдан аввал нисобга етган мол бир йил узгармасдан туриши шарт килинган булса, курбонлик килиш учун нисобга етган моли уйда бир йил туриши шарт эмас. Курбон хайити байрами арафасида ёки курбонлик килиш мумкин булган кунлари моли нисобига етса, курбонлик килиши вожиб булади.

Яна бир тарафи: пулдор, моли нисобига етган одам мусофир булиб колса, унга курбонлик килишлик вожиб булмайди. Агар сафарга кетаётган одам молига васийлик киладиган одамга: «Агар мен сафарда булиб кайтолмай колсам, курбонлик килинглар» деса, килса булади. Аммо бу сузни айтмаган булса, буйнидан сокит булади.

Кандай хайвонлардан курбонлик килинади?

jiBRX0qNknNgU9opnTXt8yQ92_Iv2Trk.jpg (800×450)

— Куй, эчки, кора мол, кутос ва туя каби хайвонлардан курбонлик килинади.

Бизнинг Ханафий мазхабимизда куй бир киши учун, кора мол ва туя бир нафардан етти нафаргача кишининг номидан суйилса хам булади.

Курбонлик килинадиган хайвонларнинг ёшлари хам китобларимизда баён килинган. Куй – 1 ёшли, кора мол – 2 ёшли ва туя – 3 ёшли булиши керак. Эчки-куйларни бир киши, корамол ва туяни бир неча киши кушилиб, курбонлик килиши мумкин.

Курбонликда ният мухим

— Алохида уктириш керакки, курбонлик килаётганлар курбонлик ниятини килиши керак. Масалан дейлик, 5-6 киши корамол курбонлик килишга ният килди, аммо уларнинг бири: «Узи уйга гушт олишим керак эди, арзонга тушади», деб оддий гуштли булиш ниятини килди. Бу холда бошкаларнинг курбонлиги хам кабул булмайди, сокит булмайди.

Энг чиройлиси ва согломи курбонлик килинади

— Колаверса, килинаётган курбонлик мукаммал, чиройли ва соглом булиши керак. Инсонга доимо мана шундай чиройли ва сифатли нарсалар ёкади. Энди Аллох учун, ибодат учун хам, албатта хар томонлама мукаммалининг харакатини килиш керак.

Бунинг сабаби нимада? Бунинг сабаби – холислик ва унинг гушти такдим килинадиган мискин ва камбагал инсонларнинг кунглини тулдириш. Оладиган одам хам шу гуштнинг тозалигига ва сифатлигига ишонади ва кунгли хотиржам булади.

Кулоклари ёки бошка аъзоларида белгиси бор хайвонлар хукми

— Баъзи бир чупонлар бокаётган хайвонларини адаштириб юбормаслик учун кулокларини кесади, сирга такиб куйишади ёки шунга ухшаган канакадир белгилар килиб куйишади. Бу белгилар нуксон урнига утмайди, балки ажратиш маъносида айтилади.

Кези келганда айтиш лозим, 85 грамм тилла нархи, яъни 22 млн сум пули бор одам курбонлик килиш ниятида бир хайвонни бокди, дейлик. Ёшлигидан унга бошкача эътибор билан бокди. Энди буни курбонлик килиб жуда катта ажр топади. Хаттоки киёмат куни унинг тезаги хам тарозу палласига куйилиши хакида хабарлар келган.

Курбонлик ибодати жорий булиши тарихи

— Курбонлик килишнинг тарихи узок-узокларга, аникроги, Иброхим ва Исмоил алайхимуссаломларнинг замонларига бориб такалади. Иброхим алайхиссалом пайгамбарларнинг оталари саналади. Чунки Иброхим алайхиссаломдан колган пайгамбарлар таркалган. Сора онамиздан тугилган фарзандлари Исхок алайхиссаломдан минг-минглаб пайгамбарлар, Хожар онамиздан тугилган катта угиллари Исмоил алайхиссаломдан пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом дунёга келганлар.

Иброхим алайхиссалом ёлгон арафа куни, яъни Зулхижжа ойининг 8-куни бир туш куради. Унда катта угли Исмоил алйхиссаломни бугизлаб курбонлик келтираётган булади. Шунда Иброхим алайхиссалом бу тушни шайтоний булса керак деб, эътибор килмайди. Лекин уч марта курганидан кейин бу Аллох томонидан буйрук экани аник булади ва углининг олдига бориб: «Эй углим, сизни тушимда курбонлик килаётган эканман», – дейди. Шунда угли: «Эй отажон, сиз Аллохнинг айтганини килинг, мени сабр килгувчилардан топасиз, иншааллох», дея жавоб кайтаради.

Шу билан Иброхим алайхиссалом углини етаклаб Мино водийсида кетаётганларида Исмоил алайхиссаломнинг ортидан уч марта шайтон чикиб: «Отанг сени суйишга олиб кетяпти», деб васваса килади. Лекин Исмоил алайхиссалом унинг шайтон эканини билиб тош отади. Хаж ибодатини адо этишда Мино водийсида тош отиш шундан колган.

Курбонлик килиш одоби

— Иброхим алайхиссалом углини курбонлик килишликка ёткизганида угли: «Эй отажон,  мени бугизлаётган пайтингизда юзимни ерга каратиб курбонлик килинг. Мен сизга ёмон назар билан караб куймайин», – дейди. Шу боис, курбонлик килишда куйнинг кулогини бир кул билан ушлаб, унинг кузи тусилиб, курбонлик хайвонини суйиш курбонлик килиш одоби хисобланади.

Иброхим алайхиссалом тигни тортган вактларида муъжиза юз бериб, тиг Исмоил алайхиссалом буйинларни кесмайди.

Шунда Аллох томонидан: «Эй Иброхим, сизнинг тушингиз вожиб булди, сиз ва углингиз имтихондан утдингиз, сизга жаннатдан бир куй ато этдик, ушани курбонлик киласиз», деган нидо келган ва шу пайтгача шундай булиб колган.

Карантин муносабати билан тавсиялар

— Албатта, мана шундай пайтда сабр килиб, сукут саклаш муминларга хам конуний, хам ибодат тавсияси булади. Чунки инсон тили билан куп хатоларни килади. Инсон бунинг ортидан бошкаларга катта зиён етказиб куйиши мумкин. Мисол учун, мана, ижтимоий тармокларда хар хил гап-сузлар булмокда. Бу эса ахолимиз уртасида кандайдир вахима кутарилишига хам сабабчи буляпти. Албатта, хар бир нарса бехикмат эмас.

Балки, бу синовли кунлар хам баъзи бир килган хатоларимизга каффоратдир. Чунки динимизда касалликнинг фазилатларидан биттаси Аллохнинг рахмати хисобланади. Банданинг касаллиги келажакда, унинг жаннатда мартаба топишлигига хам сабаб булиши мумкин.

Расулуллох даврларида бир йили шу йилгига ухшаш кийинчилик даври булган. Шунда Расулимиз алайхиссалом тавсияси билан курбонлик килинган гушт уйларда уч кунгача колмаслиги айтилган. Кейинги йилда эса, курбонлик килганлар хаммага таркатиб ортганини захира килиб хам куяверган.

2020 йил озгина машаккатли келди. Шу муносабат билан курбонликнинг хаммасини таркатишни маслахат берган булар эдим. Бу билан эса инсонлар уртасида мехр-окибат ошади. Балки баъзи бир кишиларнинг хозирги кунда кора козонида гушт кайнамаётгандир. Биз мана шундай оилаларни гушт билан таъминласак, жуда хам катта ажр ва савобга эга булар эдик.

Аллох таоло мана шундай кунларда савобларни купрок килиб нома-ю амалларимизни савобларга тулдиришда Узи химмат берсин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Шайхонтохурдаги айрим манзилларда газ таъминоти учирилади

Шайхонтохур тумани “Ипакчи” кучасида газ сизиб чикиш холати аникланди. Бугун, 3 август куни, соат 15:20ларда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари