Главная / Маданият / Хажга оид оят ва хадислар

Хажга оид оят ва хадислар

hajАллох таоло муборак каломида айтади:

فِيهِ آيَاتٌ بَيِّنَاتٌ مَقَامُ إِبْرَاهِيمَ ۖ وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ آمِنًا ۗ وَلِلَّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا ۚ وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ ٩٧)

 «Унда очик аломатлар ва макоми Иброхим бор. Ким унга кирса, тинч буладир. Одамлардан йулини топганларига Аллох учун байтни хаж килмок бурчдир. Кимки куфр келтирса, Аллох одамлардан бехожатдир».
(Ушбу икки оятда Аллох таоло Байтуллохнинг фазлини, кибла булишга энг хакли жой шу ер эканини баён киляпти. Намоз вактида у томонга юзланишдан ташкари, имкон топганлар уни хаж килиши хам фарз булганини эълон этяпти. «Бакка»–Маккаи Мукарраманинг исмларидан биридир. «Бакка» сузининг луговий маъноси, «такиллатиб урмок» булиб, Маккада хар кандай магрурнинг хам буйни эгилади, шунинг учун уни «Бакка» хам деб аталади.)
(Оли Имрон. 97- оят)
• Ибн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади: «Зулхулайфада Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг туяларига минаётганларини курдим. Туяга миниб олгач, талбия айтдилар, туя булса, тик турганча кимирламай турди».

• Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васалламдан «Ислом амалларидан кай бири афзал», – деб сурашди. Жаноб Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох ва Расулига иймон келтирмок», – дедилар. Яна кайсиниси? – деб сурашди. Жаноб Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Холис ният билан хаж килмок», – деб жавоб бердилар.

• Зухайр розияллоху анхудан ривоят килинади: «Зайд ибн Жубайр Абдуллох ибн Умар розияллоху анхунинг уйларига бордилар. Абдуллох ибн Умарнинг ховлисида чодир урнатилган булиб, ховли сахнининг тепасига хам ип мато тортилган эрди. «Каердан умра килишни бошлайман?» – деб суради Зайд. Абдуллох ибн Умар: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Нажд ахлига Карн деган ердан, Мадина ахлига Зулхулайфадан, Шом ахлига эрса Жухфадан бошламокни фарз килганлар», – дедилар.

• Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам Мадина ахлига Зулхулайфани, Шом ахлига Жухфани, Яман ахлига Яламламни, Нажд ахлига Карнни мийкот килиб белгилаб бердилар. Уша мийкотлар уларга хам, бошка томонлардан хаж ва умра килишни ихтиёр килганлар учун хам мийкот вазифасини утайди. Мазкур мийкотларга якин турганлар учун уша узлари турган ер мийкотдир, хатто Макка ахли хам Маккада эхром боглайди».

• Абдурахмон ибн ал-Косимдан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васалламнинг хотинлари Ойша розияллоху анхо: «Мен Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга эхром боглаб, Каъбани тавоф килмокларидан олдин хам, тавоф килиб чикканларидан кейин хам хушбуй нарсалар суртиб куярдим», – дедилар.

• Абдуллох ибн Умар розияллоху анху: «Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг сочларини ихчамлаб олиб, тахлил айтганларини курдим», – деганлар.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари