Главная / Маданият / Хадялар хакида

Хадялар хакида

podarkiЯхшилик килишнинг услубларидан бири – хадядир.

«Хадя» деганда бир одам бошкасига эвазсиз ва бегараз берадиган молиявий нарса тушунилади. У «хадя», «хиба», «атийя», «минха» ва бошка сузлар билан хам аталиши мумкин ва бу номларнинг хаммасининг узига яраша хусусиятлари хамда тегишли хукмлари бор.

Агар молни бериладиган шахсни улуглаб ва мехрини козониш учун олиб борилса, хадя булади.

Мумин-мусулмонлар уртасида хадя улашиш узаро мехр-мухаббатни пайдо килиб, унинг кучайишига сабаб булади. Шунинг учун бизга арзимас куринса хам, бошкаларнинг наздида катта куринадиган хадяларни улашиш суннатдир.

Хозирда урф булиб колган: «Курук кул билан бормайлик, хадя кутариб борайлик» деган гаплар шундан келиб чиккан.

Хадя бериб туриш мумин-мусулмонлар уртасида мехр-мурувватни кучайтиради, натижада бутун жамият аъзолари уртасида мехр-окибат, тотувлик пайдо булади. Ораларидаги ижтимоий алокалар, узаро дустлик, биродарлик муносабатлари нихоятда мустахкамланиб, тинчлик, иттифок юкори даражага кутарилади.

Хасандан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Мусулмон булинглар! Агар мусулмон булсаларингиз, оч булмасаларингиз хам, бир-бирларингизга таом улашадиган буласизлар», – дедилар».

Шарх: Бизда «Оч колган одамга таом берсагина, савоб булади» деган фикр юзага келиб колган. Бирок оч булмаган одамга таом бериш хам бор, бу купинча хадя булади. Бу каби хадялар узаро мехр-мухаббатни, окибатни, узаро ижтимоий алока ва муносабатларни яхшилашга, уртадаги гина-кудурат, дилхираликларни кетказишга хизмат килади. Мен факат очларга бераман, туклар уз кунини узлари кураверади каби тушунчалар нотугри.

Оч булмаса хам, бир-бирига таом улашиш хакикий мусулмонлик белгисидир.

Аллохнинг Набийи соллаллоху алайхи васаллам:

«Бир-бирларингизга хадя улашиб туринглар. Кимга биродари хадя такдим килган булса, агар бирор нарсаси булса, уша хадяга мукофот кайтарсин» – дедилар».

Шарх: Бу хадиси шарифдан хадя бериш икки томонлама булиши яхши эканлиги маълум булади. Зотан, хар бир яхшилик курган одам узига яхшилик килган шахсга унинг килган яхшилиги учун мукофот бериши исломий одоб такозосидир. Хадя берганга жавоб хадяси бериш хам ушбу ишлар жумласига киради. Бошкача яхшилик килганга хам кулидан келганича мукофот буладиган нарсани такдим килиш яхшидир.

Набий соллаллоху алайхи васаллам узларига хадя берган кишиларнинг хадяларига яраша жавоб хадяси хам берар эдилар.

Моликий мазхабининг баъзи уламолари: «Жавоб хадяси бериш юкори томондан, яъни каттадан кичикка буладиган булса, вожибдир», дейишган.

Хасандан ривоят килинади:

«Аллохнинг Набийи соллаллоху алайхи васаллам:

«Мусулмон булинглар. Нафсим кулида булган Зот билан касамки, очлик булмаса хам, бир-бирингизга таом хадя килишга утасизлар», – дедилар».

Шарх: Бу хадиси шариф кийинчилик, танглик пайтида, имкони борлар хам кулидаги молдан садака килишга кизганиб турган пайтда, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг узлари хам бир неча кунлаб оч колиб юрган пайтларида, козонларига ойлаб гушт тушмаган, факат сув ичиб юрган пайтларида айтилган. Уша пайтда купчилик: «Исломни кабул килсак хам, ахволимиз яхшиланмади, корнимиз туймаяпти», деган хаёлларга бориб колаёзган эди.

Набий соллаллоху алайхи васаллам ана шундай пайтларда юкоридаги мазмундаги гапларни айтганлар. Умматни Исломга чакириб, моддий шароитнинг тезда яхшиланиб кетишини айтиб берганлар. Алхамдулиллах, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтган кунлар келди, бу у Зотнинг муъжизалари экан.

Бародан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга ипак сарпо хадя килинди. Бас, сахобалари уни силаб куриб, юмшоклигидан ажаблана бошлашди. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Саъд ибн Муъознинг жаннатдаги румолчалари сиз кураётган нарсадан афзал ёки яхширок», – дедилар».

Шарх: Шу пайтгача факат жундан тукилган, дагал, купол матоларни куриб юрган сахобалар ипак чопоннинг матосини ушлаб куриб, юмшоклигидан, чиройидан ажабланишди. Буни курган Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Саъд ибн Муъознинг жаннатдаги мандиллари (сочиклари) бундан яхширок», деган эканлар.

Хадиси шарифдан Саъд ибн Муъоз розияллоху анхунинг фазлларини, жаннатий эканликларини, шунингдек, жаннатдаги неъматларнинг баъзи сифатларини, колаверса, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга ана шундай хадялар хам килинганини билиб оламиз.

Албатта, динимизда эркак киши ипак кийим кийишига рухсат йук. Аммо уни хадя сифатида кабул килиш жоиз эканлиги ушбу хадиси шарифдан билиб олинади. Бу масалани яна хам туликрок тушуниб олиш учун бошка бир хадиси шарифни урганишимиз лозим булади.

Абдуллох ибн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Умар истибрак – аркоги йирик ипак сарпо топди. Уни Набий соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига келтирди ва:

«Ё Расулуллох! Мана шуни сотиб олинг. Жумъа кунлари ёки хузурингизга вакиллар келганда кийиб турасиз»,–деди.

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Буни охиратдан насибаси йук кияди»,– дедилар».

Кейинрок Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига бир канча кийимлик матолар келтирилди. Улардан бир кийимни Умарга, бир кийимни Усомага ва бир кийимни Алига юбордилар.

Шунда Умар:

«Ё Расулуллох! Мана буни менга юборибсиз. Батахкик, у хакида нима деганингизни эшитган эдим»,–деди.

Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Уни сотасан ёки бошка хожатингга ишлатасан»,–дедилар».

Бухорий ривоят килган.

Мусулмончиликда ипак кийиш эркак кишига харом хисобланади. Демак, яхши кийим экан, ялтирок экан деб, шариатда ман килинган нарсани жумъага хам, мехмонлар келганда хам кийиш тугри келмайди.

Ясаниш, куркам куриниш учун кийиладиган кийим хам шариатимиз рухсат берган доирада булиши керак.

Аммо ана шундай кийимларни уни киядиганларга сотиш, маблагидан манфаат олиш мумкин экан.

Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

  1. Ипак сарпони хадя сифатида кабул килиш мумкинлиги.
  2. Сахобалар ипакнинг юмшоклигидан ажабланганлари.
  3. Саъд ибн Муъоз розияллоху анхунинг фазллари.

Ибн Абу Мулайкадан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга укбия хадя килинди».

Шарх: Укбия – чопоннинг бир тури.

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бу хадяни кабул килиб олган эканлар.

Жуда кичик, кучада ётган булса, олишга арзимайдиган нарса булса хам, хадяни кабул килиш Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг одатлари экан.

Анас ибн Моликдан ривоят килинади:

«Зуу Язан Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга уттиз уч ургочи туяга ёки уттиз уч эркак туяга сотиб олган сарпони хадя килди».

Шарх: Ушбу хадиси шарифни имом Термизий ва Абу Довуд хам ривоят килишган. Уларнинг ривоятида «Зуу Язан подшохи» дейилган. «Язан» Хумайр кабиласи яшайдиган водийнинг номи. Уша ерга подшох булган одамни «Зуу Язан» дейилади.

Мазкур подшох Набий соллаллоху алайхи васалламга хадя килган сарпо кимматбахо экани унинг уттиз учта туяга олинганидан билиниб турибди.

Мисрнинг подшохи Мукавкис Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг мактубларини катта эхтиром билан кутиб олди. Ул Зотга хадялар жунатди. Иккита жория хам юборди. Улардан бири Мория Кибтия булиб, Набий соллаллоху алайхи васаллам у кишидан Иброхим исмли угилларини курдилар.

Хайбарда уруш тугаб, одамлар бир оз тинчланганидан кейин яхудийлардан Салом ибн Мишкамнинг хотини Зайнаб бинти ал-Хорис Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга ковурилган куйни захарланган холда хадя килди.

У аввал Набий соллаллоху алайхи васаллам куйнинг кайси кисмини яхши куришларини одамлардан сураб урганган эди. Ул Зот куйнинг кулини яхши курар эдилар. Жиноятчи аёл уша жойга купрок захар солди ва бошка жойларини хам захарлаб туриб Набий алайхиссаломга «хадя» деб берди.

Нажоший Набий соллаллоху алайхи васалламга кичик найза хадя килган.

Давматул Жандалнинг укайдири (хокими) Набий соллаллоху алайхи васалламга ипак кийим хадя килганда уни Али ибн Абу Толибга берганлар.

Набий соллаллоху алайхи васалламга асал, анжир каби мевалар хадя килингани хакида хам ривоятлар бор. Набий соллаллоху алайхи васалламга килинган хадялар руйхатини урганадиган булсак, купинча кийим хадя килинганини курамиз.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари