Главные новости
Главная / Спорт / Хабиб, Магрегорны урди ва жанжал булди
Место рекламы

Хабиб, Магрегорны урди ва жанжал булди

Лас-Вегасда UFC 229 доирасидаги турнида аралаш яккакураш буйича жахон чемпиони Хабиб Нурмагомедов ракиби Конор Макгрегор устидан туртинчи раундда галаба козонди. Аммо, жанг тугагач, жанжал юз берди ва UFC президенти Дэйна Уайт жанжални суриштириш учун махсус комиссия тузилганини билдирди.

magregor

Тошкент вакти билан 7 октябрь куни тонгда утказилган жанг тугаши билан, иккала курашчи жамоаси аъзолари уртасида жанжал чикди ва Нурмагомедов жанжалга кушилиб кетди.

Натижада, голибга чемпионлик белбогини такиш маросими бекор килинди, Нурмагомедов жамоасининг уч аъзоси, шу жумладан, мураббий Ризван Магомедовни хам полиция кулга олди.

Кейинчалик Нурмагомедов Россия нашларига берган интервьюсида Макгрегор отам ва динимни хакорат килди, деб даъво килди.

Россиялик курашчи Хабиб Нурмагомедов – енгил вазнда амалдаги UFC чемипонидир. У бирор марта хам маглуб булмаган.

kkuran19

Ирландиялик Конор Макгрегор эса ярим енгил вазндаги чемпиондир. Шу йилнинг апрелида Макгрегор Нью-Йоркда Нурмагомедов бораётган автобусга ташланиб, бир неча кишини жарохатлаган, сунгра айбини тан олгани учун огир жазодан омон колган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

PbMpGj8XqZquUjoDTsysL-oblIiCwt3o

Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Вадим Абрамов бошчилигидаги Узбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидан урин олган Яман ва Сингапурга карши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари