Главная / Жамият / ХЭТ вакили худудларда нега эски трансформаторлардан яна фойдаланилаётганига изох берди
Место рекламы

ХЭТ вакили худудларда нега эски трансформаторлардан яна фойдаланилаётганига изох берди

Бугун, 24 ноябр куни «Худудий электр тармоклари» акциядорлик жамиятида электр энергиясини хисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари буйича матбуот анжумани хамда пресс-тур булиб утди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда «Худудий электр тармоклари» АЖ электр тармокларидан фойдаланиш бош бошкармаси бошлигининг уринбосари Улугбек Хакимов ижтимоий тармокларда таркалган эски трансформаторлардан бошка худудларда кайта фойдаланилаётгани хакидаги хабарларга изох берди.

“1991 йилдан 2016 йилга кадар бутун Узбекистон буйича бор-йуги 5 мингга якин трансформатор алмашган. Сунгги уч йилда эса, 17 мингга якин трансформаторни янгилашга эришдик. Бу умумий курсаткичнинг 15-20 фоизини ташкил килади.

Трансформатор подстанцияси шундай ускунаки, янгисини урнатиб эскини ечиб олганимиздан сунг таъмирлаш оркали техник талаб даражасига келтириб, ичидаги чуг лампаларни алмаштириб, маълум синовлардан утказгандан кейин уни яна ишлатиш имкони мавжуд. Унга яна 2-3 «умр бахш этса» булади”, – деди Улугбек Хакимов.


Улугбек Хакимов

Унинг сузларига кура, 50-60 йил ишлаган эски трансформатор маълум бир технологик жараён ва синовлардан утганидан кейин унга бахо бериш ишлари амалга оширилади.

“Баъзи кисмлари, мойлари алмаштирилиб таъмирланади ва синовлардан утса, уша эски трансформаторни яна ишлатиш имконияти мавжуд. Айнан узининг эскига жойига эмас, балки камрок кувват талаб киладиган жойга урнатишимиз хам мумкин. Ишлатилган трансформаторларнинг хаммасини хам ташлаб юбормаймиз.

Лекин агар эски трансформатор [таъмирдан сунг] техник параметрларга жавоб бермаса, албатта уни ишлатишга хаккимиз йук”, – деди «Худудий электр тармоклари» жамияти мутахассиси.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

WakJyBjkmuR-sM7suk5kafJorGbVN-Y0

Кадастр агентлиги директори бошка ишга утмокда

Давлат солик кумитаси раисининг биринчи уринбосари — Кадастр агентлиги директори Халилилло Турахужаев бошка ишга утиши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари