Главные новости
Главная / Маданият / Гузал хотиралар
Место рекламы

Гузал хотиралар

khotiraПайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг муборак вужудлари тупрокка куйилгани хамон кабрлари зиёрат этила бошланди.

Кабр зиёратига келган биринчи одамлар хазрат Али ва хазрат Фотима эди. Кабрга якинлаша олмай тухтаб колган хазрат Фотима бирдан хазрат Алининг ёкасига ёпишди:
– Аллохнинг Расули устига бу тупрокни тортишга кандай кулингиз борди?
– Бу – Аллох таолонинг такдири, Фотима.
– Пайгамбар отамнинг устига кандай тупрок отдингиз, кандай килиб-а?
– Бу – Пайгамбар отангнинг суннати, Фотима.
– Шунча тупрокни отамнинг устига кандай йигдингиз, кунглингиз кандай рози булди?
– !..

Хазрат Али гамзада аёлига нима дейишини билмай колди.
Хазрат Фотима Пайгамбар отасининг кабрига караб шундай дард билан айтиб йигладики, хазрат Али хам узини тута олмади…
«Устимга шундай мусибат ёгилдики, улар кундузлар бошимга ёгилса, нурли кунлар коп-кора кечаларга айланган буларди!»

Усиз колишганди…
Энди кандай яшашади? Усиз яшай олишадими узи?
Сахобалар Усиз яшай олмасликларини сезиб турган бир вазиятда онасини, опаларини, энди эса отасини йукотган хазрат Фотима кандай яшарди?

Гулнинг гулларидан ёлгиз хазрат Фотимагина колганди…
Хазрат Али уни бир дакика хам ёлгиз колдирмасликка интиларди. Аммо, барибир, йукотган якинлари урнини тулдира олмасди. Хатто беш фарзанди хам аёлга таскин бермас, йукотиш аламларини енгиллатмасди. Уч киз, икки угил атрофида канчалар парвона булишмасин, хазрати Фотима узини кимсасиз хис киларди…

Бир муддат уйида таъзия кабул килди. Сунг уйида илм мажлислари курадиган булди. Тунларини тонгларга улаб, Пайгамбар отасининг ишини давом эттиришга уринар, муборак сузларининг магзини чакиб берарди.

Шу билан бирга эри ва болалари олдидаги вазифаларини хам адо этарди. Ёлгиз колган гул атрофга мушку анбар сочарди.

Бир куни…
Ифторга оз вакт колганди. Эшик такиллади. Хазрат Али бориб эшикни очди. Остонада эзгин ва паришон бир киши оёкда аранг турарди. «Аллох таоло розилиги учун…» дея олди, холос. Хазрат Фотима бутун ифторликни олиб хазрат Алига берди. Аёлига миннатдор боккан хазрат Али бояги кишига узатди.

Уйда егулик хеч нарса колмади. Ифтор вакти булганда эшик такиллади. Эр-хотин бир-бирига чорасиз карашди. Хазрат Али яна эшикни очди. Очар-очмас хайкирди:
– Мархамат, Аллохнинг Расули!
Хазрат Фотима хам югуриб пешвоз чикди.
– Менга бироз егулик беринг. Ифтор килишга етадиган егулик.

Хазрат Али ва хазрат Фотиманинг юзлари буздай окариб кетди. Энди нима килишади? Нима килишса экан?.. Бир огиз суз хам айтолмайдиган, бир кадам хам ташлай олмайдиган бир вазиятда эди эр-хотин. Буйинлар букик, кунгиллар гамли ва чорасиз…

Уларнинг бу холатини курган Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам муборак кулларини одатда емак турадиган жойга узатиб, табассум билан дедилар:
– Уша ердан олиб беринглар!

Жаннат хури булган хазрат Фотима одоб юзасидангина урнидан жилиб, курсатилган томонга бордилар. Буюк Аллохим, бу не? Жавон тула емак эди! Аллох Расулининг муъжизаси эди бу! Коинот сарвари шундай дедилар:
– Беринглар, факирларга улашинглар. Аммо меъёрига риоя килинг. Улчовдан ошманг.
Буни хотирлаш хазрат Фотимага хузур багишларди.

Яна бир куни…
Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам хазрат Фотиманинг уйига келганди. Кизи чордокда кул тегирмонини айлантирар, бир кулида боласини эмизарди. Пешонаси терлаган.

Бу манзара Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам кунглини эмрантирди, муборак кузларига ёш келди. Овоз чикардилар, хазрат Фотима дархол урнидан турди. Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам «утир» ишорасини килдилар:
– Севимли кизим! Охират рохати учун дунё азобига чида! Зеро, Азиз ва Жалил Аллох: «Якинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илохий мархаматлардан) рози булурсиз» (Ваз-зуха сураси, 5-оят) оятини туширди. Илохий армугон, сунгсиз неъматлари билан бизни рози килади.

Бу муждани эшитган Пайгамдар кизининг калбини буюк кувонч эгаллади. Бутун вужуди нур сочарди гуё. Тегирмон айлантираётган султон эди у… Гулнинг гули эди… Ва бу гул энди Усиз эди…

* * *

Яна бир ибратли хотира…
Пайгамбар алайхиссалом хазрат Фотимани кургани бордилар. Кизи уй ишлари билан машгул, эшикка хашамдор, безакли парда осилганди. Пардани курган Пайгамбар алайхиссалом эшиккача келганлари холда ичкарига кирмай кайтдилар. Ортларидан югуриб чиккан хазрат Фотимага хам карамадилар.

Уйга паришон кайтган хазрат Фотима утириб колдилар. Бироздан сунг кучадан келган хазрат Али уни бу холда куриб суради:
– Фотима, нима булди, нега бундай хафасан?
– Сураманг, Аллохнинг Расули бизникига келгандилар, аммо негадир ичкарига кирмай, кайтиб кетдилар.

– Хозир бориб гаплашиб келаман.
Хазрат Али Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хузурларига борди, тин олмай суради:
– Ота-онам сизга фидо булсин, Расулуллох! Кизингиз уйгача келиб, кирмай кетганингиздан жуда хафа. Сабабини билмокчи эдим.
– Ё Али! Мен каердаман-у, дунё ва унинг моллари каерда! Мен Фотиманинг эшигида шундай парда курдимки, у накш ва безакларга бой эди. Уни ёктирмай, кайтиб кетдим.

– Нима килайлик, Аллохнинг Расули?
– Фотимага айт, бу пардани эхтиёжманд фалон оилага берсин!
– Хозирок, эй Аллохнинг Расули!
Хазрат Али келиб, хазрат Фотимага вокеани тушунтирди. У хам дархол отасининг амрини бажо келтирди. Бундан жуда мамнун булган Пайгамбар алайхиссалом шундай мархамат килдилар:
– Кизим! Узингни жаханнам оловидан кутказишга интил! Зеро, мен сизларни олов ва азобдан куткаришга кодир эмасман. Яна мен акраболик – якинликни тарк этмайман. Уларга иззат ва икромда, эхсонда буламан. Сизларга нисбатан мен болалари ва оиласига хавф солаётган душманни кургани хамон талваса билан «Кочинглар!» дея бакириб-чакирган одам кабиман. Кочиб кутулиш эса сизнинг кулингизда!

Шу вокеадан бир ёки икки хафта утгач, Пайгамбар алайхиссалом амакиси Абу Толибнинг невараси Хинднинг кулида киммат узук куриб колдилар. Буни ёктирмаганларини билдириш учун кизнинг кулига енгилгина урдилар. Хеч нарсага тушунмаган киз бориб хазрат Фотимадан суради. Ушанда хазрат Фотима буйнида маржони бор эди. Дархол ечиб куйди. Шу он Пайгамбар алайхиссалом келиб колдилар. Кизининг кулида маржонни куриб жуда хафа булдилар ва дедилар:
– Фотима! Одамлар «Пайгамбарнинг кизи кулида оловдан ясалган занжир бор», дейишса, мамнун буласанми?

Ва Аллохнинг Расули утирмай, ортга кайтдилар. Хазрат Фотима эса маржон ва Хинднинг кулидаги узукни олиб бозорга жунади. Уларни сотиб, пулига кул олди ва уни озод этди.
Буни эшитган Пайгамбар алайхиссалом кузлари севинчдан порлаб дедилар:
– Азиз ва Жалил булган Аллохга хамд булсинки, кизим Фотимани оловдан куткарди!
Улар «Бу нимани хал киларди?» дейишмади, дунёга кунгил куйишмади. Солих амал, гузал иш, зухд ва такво эди уларнинг хаёти.

* * *

Яна бир куни хазрат Билол кеч колди. Аллохнинг Расули ундан нега намозга кечикканини сурадилар.
– Ота-онам сизга фидо булсин, ё Расулуллох! Йулда Фотимани куриб колдим, Алини иш билан жунатган экансиз. Кизингизга ёрдам керакдир, деб уйладим. Борсам, у тегирмонда ун чикараётган экан. Мен ун чикариб бердим ва шу боис кечикдим.
Пайгамбар алайхиссалом мамнун дуо килдилар…

* * *

Хазрат Али уйдан олти дирхам олиб бозорга борди. Энди савдо килаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини курди. Бири карзини кистар, иккинчиси бироз мухлат беришини сураб ялинарди. Олти дирхамини уларга бериб тинчитган хазрат Али уйга буш кайтишга мажбур булди:
– Ота, мева олиб келдингизми?
– Ейдиган хеч нарса олмадингизми, ота?
– Ота, очман!

Хазрат Алининг юраги парча-парча булди. Кузлари ёшга тулди. «Хозир олиб келаман», деб уйдан чикди. Нима килишни, каерга боришни билмасди. Шу пайт олдидан туя етаклаган киши чикди.
– Али, туя оласанми?
– Хозир пулим йук.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай булса, оламан. Канча?
– Юз дирхам.
– Майли, олдим.

Туяни етаклаб тугри бозорга борди. У ерда туяга дархол харидор чикди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ха, сотаман.
– Уч юз дирхамга сотасанми?
– Ха, олинг.
Пулга дархол бозор-учар килди, болаларига егулик, мевалар харид килди. Уша куни уйларида байрам булди. Бир томондан юз берган вокеа мухокама килинар, иккинчи ёндан таом хозирланарди.

Шу куни Пайгамбар алайхиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йук, Аллохнинг Расули.
– Хазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йук, Аллохнинг Расули.
– У зот хазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эхтиёждан куткарганинг учун буюк Аллох сени мукофотлади.

Коинот сарваридан шундай муждани олган оила жуда хурсанд булди, илохий нурга чулгонди. Пайгамбар алайхиссалом муъжизаси уларни бир хурсанд килган булса, хазрат Алининг кароматидан икки кувонишарди…
У Зот билан хаётлари шундай гузал кечарди. Усиз хаёт хотиралардан иборат эди…

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4087408701

АНДИЖОНДАГИ МАСЖИД АУКЦИОНДА СОТИЛАДИМИ ЁКИ ЙУК?

Сунгги бир ой давомида Андижон шахри «Тахтакуприк» махалласидаги мадраса биноси хакидаги хабарлар интернетда шов-шувларга сабаб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари