Главная / Маданият / Гунохларга каффорат булувчи амаллар

Гунохларга каффорат булувчи амаллар

gunohХар бир мусулмон банда бу дунёни, албатта, Аллох унинг барча гунохларини кечирган ва яхши амалларининг ажрини зиёда килган холда тарк этишни орзу килади. Аммо Аллох азза ва жалла факат Узигагина аён булган хикмати сабабли, инсонга маъсиятларни гузал килиб курсатувчи, уни яхши ишлардан узоклаштирувчи душманларни хозир килиб куйди. Бу душманлар хавои нафс ва шайтондир. Улар хакида Аллох таоло шундай мархамат килади:
«Албатта, нафс, агар Роббим рахим килмаса, ёмонликка ундовчидир» (Юсуф сураси,53-оят).
«Ва аммо ким Роббининг хузурида туришдан курккан ва нафсни хавои хохишдан кайтарган булса…» (Назиёт сураси, 40-оят).
«Хавои нафсини узига илох килиб олганни курдингми?! Энди сен унинг устидан вакил буласанми?!» (Фуркон сураси, 43-оят).
«У деди: «Мени йулдан оздирганинг сабабли, уларга тугри йулингда, албатта, туганок буламан. Сунгра уларга олдиларидан, оркаларидан, унг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг купларини шукр килувчи холда топмассан» (Аъроф сураси,16-17-оятлар).
Лекин Аллох таоло уз рахмати туфайли мумин бандалари учун килган гунохларига каффорат булувчи ва уларни учирувчи воситаларни мухайё килиб куйди. Ушбу учирувчи каффоратларни Аллох таоло Уз китоби ёки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хадислари оркали жорий килди. Куйидагилар шулар жумласидандир:
1. Алллохга иймон келтириш, ширкдан сакланиш ва солих амаллар килиш.
Куръони каримда шундай деб мархамат килинган:
«Иймон келтириб, яхши амаллар килганларнинг ёмонликларини улардан, албатта, учирурмиз ва уларни килган амалларининг энг яхшиси ила мукофотлармиз» (Анкабут сураси,7-оят).
Имом Муслим сахихида: «Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килган хадиси шарифда: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади ва Аллохга бирор нарсани ширк келтирмаган хар бир мусулмон банданинг (гунохлари) магфират килинади», дедилар.
2. Катта гунохлардан четланиш.
«Агар кайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда булсангиз, ёмонликларингизни учирурмиз ва сизни карамли манзилга киритурмиз» (Нисо сураси, 31-оят).
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Беш вакт намоз ва жумадан жумагача уз ораларидаги (гунох)ларга каффоратдирлар. Модомики, катта гунохлар килинмаган булса», дедилар.
3. Аллохга холисона тавба килиш.
Аллох азза ва жалла Фуркон сураси 68–70-оятларда шундай мархамат килади: «Улар Аллох билан бирга бошка хеч бир илохга илтижо килмаслар. Аллох (улдиришни) харом килган жонни нохакдан улдирмаслар. Зино килмаслар. Ким ана шуни килса, укубатга дучор булур. Киёмат куни унинг азоби бир неча баробар купайтирилур ва у(азоб)да хор булиб, мангу колур. Магар КИМ ТАВБА КИЛСА, иймон келтириб, солих амал килса, бас, Аллох ана ушаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллох ута магфиратлидир, ута рахимлидир».
Ибн Можа «Сунан»ида ибн Масъуд розияллоху анхудан куйидаги хадисни ривоят килган: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Гунохдан тавба килувчи, гунохсиз киши кабидир», дедилар.
4. Истигфор айтиш:
Аллох субханаху ва таоло Нисо сурасининг 106-оятида шундай дейди:
«Аллохдан магфират сура! Албатта, Аллох ута магфиратлидир, ута рахимлидир».
Набий соллаллоху алайхи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Ким «астагфируллохаллази ла илааха илла хувал хайюл койюм ва атубу илайхи» деса, у магфират килинур, гарчи жангдан кочган булса хам», дедилар» (Абу Довуд ва Имом Термизий ривоят килганлар).
Абу Зарр розияллоху анхудан ривоят килинган хадиси кудсийда Набий соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:«…Эй бандаларим! Албатта, сизлар кечаси ва кундузи хато килурсизлар. Мен эса барча гунохларни магфират килурман. Бас, Менга истигфор айтинг, сизларни магфират килурман».
5. Тахоратни яхшилаб мукаммал килиш.
Усмон розияллоху анхунинг мавлоси Хумрондан ривоят килинади:

«Мен Усмон ибн Аффонга тахорат суви олиб келдим. У тахорат килди-да, шундай деди: «Одамлар Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан, деб хадис айтишади, лекин мен унинг нима эканини билмайман. Мен Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг мана шу тахоратим каби тахорат килганларини курганман. Сунгра у Зот: «Ким мана шундай тахорат килса, аввалги гунохлари магфират килинади. Унинг (ортидан укиган) намози ва масжид сари юриб боргани кушимча савоб булади», деганлар» (Имом Муслим ривояти).
6. Намоз укиш ва намоз укиш учун пиёда юриб бориш.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Сизларни Аллох хатоларни учирадиган, даражаларни кутарадиган нарсага далолат килайми?» дедилар. Улар: «Албатта, эй Аллохнинг Расули», дейишди.
У Зот: «Кийинчиликларга карамай, тахоратни яхшилаб килиш, масжидларга кадамни купайтириш ва намоздан сунг намозни интизор булиб кутиш. Ана уша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар» (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Насаий ривоят килганлар).
6.Садака улашиш.
Бу хакда Куръони каримда шундай дейилган:
«Садакаларни ошкор килсангиз, бу кандай хам яхши! Агар уларни махфий килсангиз ва факирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан ёмонликларингизни кетказадир. Аллох килаётган амалларингиздан ута хабардордир» (Бакара сураси, 271-оят).
«Ушбу ояти каримада садакани ошкора килиш хам, махфий килиш хам макталмокда. Бу хакдаги бошка оят ва шаръий далилларни жамлаб, урганиб чиккан уламоларимиз хулоса килиб айтадиларки, «Садака (закот) фарз  булса, уни ошкора килиш яхши, чунки бу холда Аллохнинг амрига итоат ошкора куринади ва мазкур садакадан унга хакдор булмаган кишиларга хам тушиб колиши мумкинлигининг олди олинади. Агар садака ихтиёрий булса, у махфий килингани яхши. Риёдан ва манманликдан узокда булинади» («Тафсири Хилол»).
Имом Термизий «Сунан»ларида Муъоз ибн Жабал розияллоху анхудан ривоят килади. «Набий соллаллоху алайхи васаллам у кишига: «Сени яхшилик эшикларига далолат килиб куяйми? Руза – сакловчидир. Садака худди сув оловни учирганидек, хатоларни учиради», деганлар».
8. Хаж ва умра килиш.
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Хаж билан умрани кетма-кет килинг. Албатта, худди боскон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, иккиси факирлик ва гунохларни кетказади. Хажжи мабрурнинг жаннатдан бошка савоби йук», дедилар».
(Имом Насаий ва Имом Термизий ривоят килганлар. Термизий сахих, деган).
9. Мусибат келиши.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Ким ёмонлик килса, унинг жазосини тортади» (Нисо сураси, 123-оят) ояти нозил булгач, мусулмонлар каттик тушкунликка тушиб колдилар, шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам уларга: «Муътадил булинглар, тугри иш килинглар, чунки мусулмонга етадиган хар бир нарса (гунохлари учун) каффоратдир, унга етадиган мусибат хам ёки унга кирган тикан хам», дедилар» (Имом Муслим ривоят килган).
10. Рамазон рузасини тутиш ва тунларини ибодат билан утказиш.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Ким Рамазон рузасини иймон билан, савоб умидида тутса, унинг утган гунохлари магфират килинади», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят килган).
Яна бошка ривоятда: «Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Ким Рамазон кечасида иймон билан, савоб умидида ибодат килса, унинг утган гунохлари магфират килинади», дедилар».

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари