Главная / Жамият / Гулнора Каримова Швейцария судида 700 млн долларни ютказди

Гулнора Каримова Швейцария судида 700 млн долларни ютказди

Гулнора Каримова томонидан 800 миллион Швейцария франкининг 700 миллион долларлик кисми мусодара этилиши юзасидан киритилган ариза жиноий ишлар буйича Швейцария федерал суди томонидан рад этилди. Бу хакда «Nur.kz» хабар бермокда.

screenshot_1-560x313
Фото: «Nur.kz»

Хукм 31 июль куни чикарилди. Каримованинг апелляцияси унинг Женевадаги адвокати Грегуар Манжа томонидан киритилган эди. Швейцариядаги хисобларга жойлаштирилган ва банд солинган 800 миллион франкнинг 701 миллион долларлик кисми мусодара этилишига карши даъво ютказилди, дейилади хабарда.

22 май куни мамлакат прокуратураси Гулнора Каримованинг хисобларидаги 686,7 миллион долларни Узбекистонга кайтариш борасида карор кабул килганди.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари