Главные новости
Главная / Технологиялар / Грузия Россияни президент сайтига киберхужум содир этишда айблади
Место рекламы

Грузия Россияни президент сайтига киберхужум содир этишда айблади

Грузия ташки ишлар вазирлиги Россияни 2019 йилда Грузия президенти ва ОАВлари сайтларига содир этилган киберхужумларга алокадорликда айблади. Россия бу айбловларни рад этмокда. Global Look Press/Oliver Berg

Грузия ташки ишлар вазирлиги россиялик харбийларни Грузия миллий хавфсизлигига путур етказишга каратилган киберхужумларни режалаштириш ва амалга оширишда айблади. Таъкидланишича, 2019 йил 28 октябрда амалга оширилган катта куламли киберхужум окибатида Грузиянинг бир катор расмий идоралари, судлар, оммавий ахборот воситалари ва компаниялари сайтига зарар етган.

“Киберхужум Грузия миллий хавфсизлигига каратилган булган ва Грузия фукароларига ва хукумат тузилмаларига зарар етказиш, турли ташкилотлар ишини фалажлаб ва издан чикариб, кенг жамоатчиликда саросима уйготишни максад килган”, дейилган Грузия ташки ишлар вазирлигида.

Таъкидланишича, грузиялик ва бир катор хорижий давлатлар мутахассислари томонидан утказилган тергов киберхужум Россия куролли кучларининг бош штаби бош бошкармаси (Бош разведка бошкармаси) томонидан “режалаштирилгани ва утказилганини” тасдиклаган.

Грузия рахбарияти киберхужумни мамлакат суверенитетига тажовуз, унинг демократик ривожланиши ва евроатлантик интеграциясига халакит килишга уриниш деб атаган ва халкаро хамжамиятни ушбу ходисани коралашга чакирган.

Уз навбатида Россия ташки ишлар вазирлигида бу айбловлар рад этилиб, Россия Грузиянинг ички ишларига аралашмагани таъкидланган.

2019 йил 28 октябрда Грузия ички ишлар вазирлиги мамлакат президенти сайти, бошка хокимият идоралари ва ташкилотлар сайтларига киберхужум тафсилотларини тергов килишни бошлагани маълум килинган. Киберхужум окибатида Грузия президенти сайтида собик президент Михаил Саакашвилининг сурати I`ll be back (Мен хали кайтаман) ёзуви билан бирга пайдо булган.

2019 йил июнда Россия ва Грузия муносабатларида навбатдаги ихтилоф юз берганди. Бунга эса Россия думаси делегациясининг Грузия парламентида чикиши сабаб булган. Шундан кейин Тбилисида бир неча кун давом этган норозилик намойишлари булиб утган, иш икки давлат уртасидаги авиаалокаларни тухтатишгача борган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

9e9Ma6CMABhOM1U5iYmsTn_ipSjpefjz

Android 11 операцион тизими такдимоти санаси маълум килинди

Фото: techfusion.ru Google компанияси дастурчилар учун Google I/O анжумани утказиладиган санани маълум килди. Таъкидланишича, анжуман …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари