Главные новости
Главная / Технологиялар / Google АКШ ва Канададаги тураржойлар ва кредитлаш рекламасига талабни кучайтирмокда
Место рекламы

Google АКШ ва Канададаги тураржойлар ва кредитлаш рекламасига талабни кучайтирмокда

Google корпорацияцияси йил охирига кадар фойдаланувчиларнинг алохида гурухига уларнинг жинсий мансублиги, ёши, фарзандларга эга эканлиги, оилавий ахволи ва почта индексига кура, маълум бир рекламаларни таргетлашни такиклаш хакида карор чикарди.

Фото: Reuters

Бу хакда Google’нинг вице-президентларидан бири Скотт Спенсернинг корпорация расмий сайтида жойлаштирилган баёнотида айтилмокда.

«Google’да реклама жойлаштириш коидалари фойдаланувчилар, рекламачилар ва ноширларни дискриминация каби ноконуний харакатдан химоялаш учун ишлаб чикилади», — деган Спенсер.

У корпорация 10 йилдан буён реклама агентликларига уз махсулотларини иркий, диний мансублик, эътикоди ва жисмоний нуксонларига кура жойлаштиришни такиклаб келишини эслатган. Google энди шу руйхатни янада кенгайтирган. «Янги сиёсат иш билан таъминлаш, тураржой ва кредитлашни реклама килувчилар фойдаланувчиларнинг жинсий мансублиги, ёши, фарзандлари бор-йуклиги, фукаролик холати ва почта индексига караб таргетлаш (мулжаллаш) ни такиклайди», — дея ахборот берган корпорация вице-президенти.

Унинг сузларига кура, карор АКШ ва Канада худудида 2020 йилнинг сунгига кадар амалда булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

9e9Ma6CMABhOM1U5iYmsTn_ipSjpefjz

Android 11 операцион тизими такдимоти санаси маълум килинди

Фото: techfusion.ru Google компанияси дастурчилар учун Google I/O анжумани утказиладиган санани маълум килди. Таъкидланишича, анжуман …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари